Юлдашева Машхура Музафаровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини такомиллаштириш стратегиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
   Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2DSc/Ped505.
   Илмий маслаҳатчи: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
   Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
   ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
  Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг педагогик стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг аксиологик-интериоризацион, рефлексив-танловли ҳамда хулқий-экстериоризацион педагогик хусусиятлари назарий билимларнинг декларатив даражада қолишини бартараф этиш зарурати туфайли, инсонпарварлик, адолат, ижтимоий масъулият ва Ватанга дахлдорликни шахсий эътиқод, онгли танлов ҳамда барқарор хулқ бирлигида намоён этиш сифатида аниқлаштирилган;
қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккурида англаш ва эмпатия, фуқаролик позициясида эса масъулият ва фаоллик компонентлари ўзаро мувофиқлашмаганлиги туфайли, бағрикенг муносабатни амалий хулққа айлантириш механизми рефлексив таҳлил ва ахлоқий танлов бирлигида ишлаб чиқилиб, дидактик тузилмаси муаммоли вазият, делибератив мулоқот ва ижтимоий ташаббус изчиллигида ҳамда демократик ҳамкорлик муҳити зарур педагогик шарт-шароит сифатида далилланган;
маданий хилма-хилликда мустақил қарор ва конструктив ҳамкорлик зарурати кучайгани боис, қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясининг интегратив педагогик модели фаоллик, ташаббускорлик, шахсий-касбий масъулият ва ривожлантирувчи таълим муҳити компонентларини таълимий агентлик доирасида бирлаштириш, мақсадли, мазмуний, жараёнли ҳамда натижавий блоклар узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини амалий фаолиятда намоён этиш заруратидан келиб чиқиб, аксиологик-интегратив, диалогик-ҳамкорлик, муаммоли-рефлексив, ижтимоий-амалий ҳамда институционал шериклик стратегиялари тизими ишлаб чиқилиб, уларни креатив нарратив моделлаштириш, муаммоли таълим, кейс-стади, дебат ва мониторинг воситасида ўқув-тарбиявий жараёнга сингдирувчи инновацион-интерактив технология яратилган;
талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясидаги ривожланиш динамикасига кўра, когнитив, қадрият-мотивацион, эмоционал-иродавий ҳамда рефлексив мезонлар демократик тамойилларга муносабат, ижтимоий масъулият, бағрикенглик, ташаббускорлик ва мустақил фикрлаш кўрсаткичлари даражалар билан мувофиқлаштирилиб, стратегиялар тизими ҳамда инновацион-интерактив технологияни комплекс қўллаш мазкур жараён самарадорлигини оширувчи педагогик омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини такомиллаштириш стратегиялари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг аксиологик-интериоризацион, рефлексив-танловли ҳамда хулқий-экстериоризацион педагогик хусусиятлари назарий билимларнинг декларатив даражада қолишини бартараф этиш зарурати туфайли, инсонпарварлик, адолат, ижтимоий масъулият ва Ватанга дахлдорликни шахсий эътиқод, онгли танлов ҳамда барқарор хулқ бирлигида намоён этишга оид таклифлардан ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги 2021–2022-йилларга мўлжалланган инновацион тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 12-декабрдаги 486-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини қадриятли ёндашув асосида такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари ҳамда қадриятларни шахсий эътиқод ва амалий хулққа айлантиришга йўналтирилган педагогик хусусиятларини аниқлаштиришга эришилган;
қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккурида англаш ва эмпатия, фуқаролик позициясида эса масъулият ва фаоллик компонентлари ўзаро мувофиқлашмаганлиги туфайли, бағрикенг муносабатни амалий хулққа айлантириш механизми рефлексив таҳлил ва ахлоқий танлов бирлигида ишлаб чиқилиб, дидактик тузилмаси муаммоли вазият, делибератив мулоқот ва ижтимоий ташаббус изчиллигида ҳамда демократик ҳамкорлик муҳити зарур педагогик шарт-шароит сифатида далиллашга доир илмий-методик хулосалардан педагогика олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Герменевтика: матн талқинлари назарияси ва амалиёти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-576-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий воқеликни қадриятли англаш ва талқин этиш ҳамда барқарор фуқаролик масъулиятини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик моделнинг мазмуний-дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
маданий хилма-хилликда мустақил қарор ва конструктив ҳамкорлик зарурати кучайгани боис, қадриятли ёндашув асосида талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясининг интегратив педагогик модели фаоллик, ташаббускорлик, шахсий-касбий масъулият ва ривожлантирувчи таълим муҳити компонентларини таълимий агентлик доирасида бирлаштириш, мақсадли, мазмуний, жараёнли ҳамда натижавий блоклар узвийлигини таъминлашга оид тавсиялардан “Герменевтика: матн талқинлари назарияси ва амалиёти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 22-январдаги 02-01-01-22-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини қадриятга йўналтирилган талқин, диалогик мулоқот, рефлексив мушоҳада ҳамда ижтимоий-амалий фаолият асосида такомиллаштиришга қаратилган топшириқлар тизими такомиллаштирилган;
талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини амалий фаолиятда намоён этиш заруратидан келиб чиқиб, аксиологик-интегратив, диалогик-ҳамкорлик, муаммоли-рефлексив, ижтимоий-амалий ҳамда институционал шериклик стратегиялари тизими ишлаб чиқилиб, уларни креатив нарратив моделлаштириш, муаммоли таълим, кейс-стади, дебат ва мониторинг воситасида ўқув-тарбиявий жараёнга сингдирувчи инновацион-интерактив технологиядан фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар “Герменевтика: матн талқинлари назарияси ва амалиёти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-576-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясини амалий фаолиятда намоён этишига хизмат қилувчи ўқув-методик таъминот такомиллаштирилган;
талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позициясидаги ривожланиш динамикасига кўра, когнитив, қадрият-мотивацион, эмоционал-иродавий ҳамда рефлексив мезонлар демократик тамойилларга муносабат, ижтимоий масъулият, бағрикенглик, ташаббускорлик ва мустақил фикрлаш кўрсаткичлари даражалар билан мувофиқлаштирилиб, стратегиялар тизими ҳамда инновацион-интерактив технологияни комплекс қўллаш мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир методик механизмлар Бухоро давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Наманган давлат университети ҳамда Термиз давлат университетининг таълим жараёнига жорий этилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 22-январдаги 02-01-01-22-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг толерантлик тафаккури ва фуқаролик позицияси ривожланганлик даражасини обектив баҳолаш ҳамда педагогик стратегиялар самарадорлигини аниқлашнинг диагностик-мониторинг имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish