Ибрагимова Шахноза Тулқиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Институционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини шакиллантириш механизми”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped8977.
Илмий раҳбар: Давронов Нурзод Исмоилович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Маманазаров Абдухаким Бозорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Бобомурод Тожиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот. Каттақўрғон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни ривожлантириш жараёнини институционал ёндашув асосида назарий-методологик жиҳатдан асослаш, унинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш, самарадорликни таъминловчи педагогик механизмни ишлаб чиқиш ҳамда таълим амалиёти учун илмий-методик тавсияларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
институционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантиришнинг аксиологик-интериоризацион, коммуникатив-интегратив, рефлексив-коррексион ва рақамли-адаптив имкониятлари мазкур йўналишларнинг олий таълим ресурслари билан яхлит боғлиқлиги етарлича асосланмаганлиги сабабли, академик, менторлик, амалий ва рақамли таъсирларни ягона касбий-маданий натижага йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш жараёни мазмуни назария ва амалиёт ўртасидаги тафовутни бартараф этиш заруратидан келиб чиқиб, назарий билим, касбий мотив, қадриятли муносабат ва педагогик хулқни позицион-йўналтирувчи, эҳтиёжли-изланишли ҳамда фаолиятли-иштирок босқичларида шахсий-касбий тажрибага айлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантиришнинг спирал-консентрик институционал модели қадрият, масъулият, рефлекция ва касбий идентикликни марказий ядрода мужассамлаштириш, мазмуний, жараёнли ва натижавий қатламларни консентрик боғлаш ҳамда ривожланиш динамикасини қайта алоқа ва коррексия орқали бошқариш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш самарадорлиги адаптацион-диагностик, ривожлантирувчи-трансформацион ва стабилизацион-актуализацион босқичларни махсус модуллар, тренинг, кейс, микродарс, менторлик ҳамда портфолио воситалари билан таъминловчи комплекс-модул технологияни амалиётга татбиқ этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Институционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини шакллантириш механизмини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари қуйидагича амалиётга жорий этилган:
институционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантиришнинг аксиологик-интериоризацион, коммуникатив-интегратив, рефлексив-коррексион ва рақамли-адаптив имкониятлари мазкур йўналишларнинг олий таълим ресурслари билан яхлит боғлиқлиги етарлича асосланмаганлиги сабабли, академик, менторлик, амалий ва рақамли таъсирларни ягона касбий-маданий натижага йўналтиришга оид таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 02/01-01-631-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантиришга доир назарий билим, касбий қадриятлар, коммуникатив маданият, рефлексив ёндашув ва рақамли-академик масъулиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик имкониятлар кенгайтирилди;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш жараёни мазмуни назария ва амалиёт ўртасидаги тафовутни бартараф этиш заруратидан келиб чиқиб, назарий билим, касбий мотив, қадриятли муносабат ва педагогик хулқни позицион-йўналтирувчи, эҳтиёжли-изланишли ҳамда фаолиятли-иштирок босқичларида шахсий-касбий тажрибага айлантириш асосида такомиллаштирилган бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, №872138-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш жараёни мазмунан такомиллаштирилиб, касбий билим, қадриятли йўналганлик, рефлексив баҳолаш, рақамли масъулият ва маданий хулқ-атвор кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантиришнинг спирал-консентрик институционал модели қадрият, масъулият, рефлекция ва касбий идентикликни марказий ядрода мужассамлаштириш, мазмуний, жараёнли ва натижавий қатламларни консентрик боғлаш ҳамда ривожланиш динамикасини қайта алоқа ва коррексия орқали бошқаришга оид илмий-методик ёндашувлар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 02/01-01-631-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш жараёнини босқичма-босқич ташкил этиш, унинг таркибий қисмлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда ривожланиш динамикасини қайта алоқа асосида бошқариш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни шакллантириш самарадорлиги адаптацион-диагностик, ривожлантирувчи-трансформацион ва стабилизацион-актуализацион босқичларни махсус модуллар, тренинг, кейс, микродарс, менторлик ҳамда портфолио воситалари билан таъминловчи комплекс-модул технологияни амалиётга татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялар педагогик олий таълимнинг ўқув-тарбиявий фаолияти ҳамда назорат-тажриба синовлари жараёнига жорий этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, №872138-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданиятни ривожлантиришга доир фаолият самарадорлигини сифат-миқдор кўрсаткичлари ва математик-статистик таҳлил асосида аниқлаш имконияти кенгайтирилган.