Майдонова Сабохат Садуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизми”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11255.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Илмий раҳбар: Ахатова Дурдона Актамовна, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Боймуродова Гулзода Тоштемировна,, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжиева Мақсуда Султановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот. Каттақўрғон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизмини такомилаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар чиқишдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари боланинг китобга қизиқишини фаол мутолаага айлантириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, оилада қулай ўқиш муҳити яратиш ва мутолаа учун мунтазам вақт ажратиш, боланинг ёши ҳамда қизиқишига мос китоб танлаш, методик тавсиялар асосида биргаликда ўқиш ва суҳбатни ташкил этишнинг ўзаро боғлиқлигини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизми синфдаги ўқиш билан оилавий мутолаанинг узвийлигини таъминлаш эҳтиёжига мувофиқ, диалогик мутолаа орқали матнни биргаликда англаш, “Дуал Реадинг Феедбаcк” доирасидаги рефлексив қайта алоқа воситасида ўқишдаги қийинчиликларни аниқлаш ва адаптив педагогик кўмак асосида кейинги топшириқларни мослаштириш кетма-кетлигида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш модели ҳамкорлик иштирокчиларининг вазифаларини мутолаа босқичлари ва кутиладиган натижалар билан мувофиқлаштириш талабига кўра, мақсадли, мазмуний, ташкилий ва диагностик блоклар ўртасидаги алоқаларни тайёргарлик, амалий фаолият ҳамда таҳлил даврларида ўқитувчининг методик раҳбарлиги, ота-онанинг амалий кўмаги ва ўқувчининг мустақил иштирокини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизмининг самарадорлиги болани матнни тушунишдан мустақил фикр билдиришга йўналтириш эҳтиёжига кўра, “Тингла ва чиз”, “Қаҳрамонга мактуб”, “Ролларга кириб ўқиш” ва “Китоб рекламаси” усулларини мактаб ҳамда оилавий мутолаада изчил қўллаш, ўқитувчининг тавсиялари ва ота-онанинг кўмагини боланинг ижодий фаолияти билан уйғунлаштириш асосида оширилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари болани китоб билан таъминлашни унинг мутолаадаги фаол иштироки билан тўлдириш заруратидан келиб чиқиб, оилада қулай ўқиш муҳити ва мунтазам вақт ажратиш, ёш ҳамда индивидуал қизиқишга мос китоб танлаш, биргаликдаги мутолаа ва суҳбатни ўқитувчининг методик тавсиялари асосида ташкил этишнинг ўзаро боғлиқлигини белгилашга доир таклифлар “Креатив педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-351-сон гувоҳномаси). Натижада, педагогларни болалар китобхонлигини қўллаб-қувватлашга тайёрлашнинг назарий-методик мазмунини бойитишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизми синфдаги ўқиш билан оилавий мутолаанинг узвийлигини таъминлаш эҳтиёжига мувофиқ, диалогик мутолаа орқали матнни биргаликда англаш, “Дуал Реадинг Феедбаcк” доирасидаги рефлексив қайта алоқа воситасида ўқишдаги қийинчиликларни аниқлаш ва адаптив педагогик кўмак асосида кейинги топшириқларни мослаштириш кетма-кетлигида ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 1-августдаги 22-01-393/22-сон маълумотномаси) мазмунига таъсдиғини топган. Натижада, ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини ташкил этишга оид методик материаллар мазмуни бойитилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш модели ҳамкорлик иштирокчиларининг вазифаларини мутолаа босқичлари ва кутиладиган натижалар билан мувофиқлаштириш талабига кўра, мақсадли, мазмуний, ташкилий ва диагностик блоклар ўртасидаги алоқаларни тайёргарлик, амалий фаолият ҳамда таҳлил даврларида ўқитувчининг методик раҳбарлиги, ота-онанинг амалий кўмаги ва ўқувчининг мустақил иштирокини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Креатив педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-351-сон гувоҳномаси).  Натижада, педагогларнинг оилавий мутолаа ва ижодий топшириқларни лойиҳалашга доир тайёргарлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида китобхонлик кўникмасини ривожлантириш механизмининг самарадорлиги болани матнни тушунишдан мустақил фикр билдиришга йўналтириш эҳтиёжига кўра, “Тингла ва чиз”, “Қаҳрамонга мактуб”, “Ролларга кириб ўқиш” ва “Китоб рекламаси” усулларини мактаб ҳамда оилавий мутолаада изчил қўллаш, ўқитувчининг тавсиялари ва ота-онанинг кўмагини боланинг ижодий фаолияти билан уйғунлаштиришга доир тавсиялар амалиётга татбиқ этилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 1-августдаги 22-01-393/22-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигида ўқувчиларнинг китобхонлик фаолиятини кенг ташкил этиш, ижодий фаоллигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish