Насимова Насиба Қурбон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларини шакллантириш методикаси”, 13.00.08– Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4679
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот. Урганч давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларини шакллантириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантиришда ривожланиш соҳаларида ўзлаштирилган тажрибанинг алоҳида машғулот доирасида қолиб кетишини бартараф этиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, мазмунлараро контекстуаллаштириш воситасида тарбияланувчининг билим ва ҳаракат усулларини яхлит ўзлаштириши, фаолиятлараро трансфер орқали уларни янги вазиятга кўчириши ҳамда педагогик скаффолдинг ёрдамида мустақил ечим танлашини таъминлаш каби дидактик имкониятлар аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантириш методикаси тарбияланувчиларнинг жамоавий қарор қабул қилиш, фикр алмашиш ва муросага келиш кўникмаларини амалий таркиб топтириш зарурати туфайли, диалоглар, коммуникатив ўйинлар, ижодий машғулотлар, “Дунё қаҳвахонаси”, “Балиқ аквариуми”, кооператив ҳамда ролли ўйин методларини таълим жараёнига вазиятли уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантиришнинг структуравий-функсионал модели бир хил педагогик таъсирнинг тарбияланувчилар ривожланиш суръатларидаги фарқларни етарлича ҳисобга олинмаслиги сабабли, диагностик профил, индивидуал ривожланиш траекторияси ва адаптив педагогик кўмакни мақсадли, мазмуний, ташкилий-методик ҳамда натижавий-баҳолаш блокларида интеграциялашган машғулот ишланмалари ва амалий топшириқлар билан функсионал мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантириш методикасининг самарадорлиги тарбияланувчиларни тайёр намунани такрорлашдан мустақил фаолиятга босқичма-босқич ўтказиш педагогик заруратини ҳисобга олган ҳолда, имитацион машқларда ҳаракат усулини эгаллаш, трансформацион топшириқларда уни ўзгарган шароитга мослаштириш ҳамда коммуникацион машқларда нутқий ва муаммоли вазиятларга татбиқ этишга мўлжалланган уч босқичли машқлар тизимини қўллаш орқали таъминланган ҳамда тажриба-синов натижалари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантиришда ривожланиш соҳаларида ўзлаштирилган тажрибанинг алоҳида машғулот доирасида қолиб кетишини бартараф этиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, мазмунлараро контекстуаллаштириш воситасида тарбияланувчининг билим ва ҳаракат усулларини яхлит ўзлаштириши, фаолиятлараро трансфер орқали уларни янги вазиятга кўчириши ҳамда педагогик скаффолдинг ёрдамида мустақил ечим танлашини таъминлаш каби дидактик имкониятлар олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 202721-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланманинг мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив-нутқий компетенсияларни интегратив ривожлантиришга қаратилган назарий ва методик мазмуни бойитилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантириш методикаси тарбияланувчиларнинг жамоавий қарор қабул қилиш, фикр алмашиш ва муросага келиш кўникмаларини амалий таркиб топтириш зарурати туфайли, диалоглар, коммуникатив ўйинлар, ижодий машғулотлар, “Дунё қаҳвахонаси”, “Балиқ аквариуми”, кооператив ҳамда ролли ўйин методларини таълим жараёнига вазиятли уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110200-Мактабгача таълим ёʻналиши талабалари учун “Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 202721-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада мактабга тайёрлов ёшидаги болаларда таянч компетенсияларни турли фаолият турларини ўзаро интеграциялаш асосида шакллантириш методикаси такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантиришнинг структуравий-функсионал модели бир хил педагогик таъсирнинг тарбияланувчилар ривожланиш суръатларидаги фарқларни етарлича ҳисобга олинмаслиги сабабли, диагностик профил, индивидуал ривожланиш траекторияси ва адаптив педагогик кўмакни мақсадли, мазмуний, ташкилий-методик ҳамда натижавий-баҳолаш блокларида интеграциялашган машғулот ишланмалари ва амалий топшириқлар билан функсионал мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/01-01-392-сон маълумотномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган замонавий таълим ёндашувларини таълим жараёнига татбиқ этиш имкониятлари кенгайтирилган;
интегратив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда таянч компетенсияларни шакллантириш методикасининг самарадорлиги тарбияланувчиларни тайёр намунани такрорлашдан мустақил фаолиятга босқичма-босқич ўтказиш педагогик заруратини ҳисобга олган ҳолда, имитацион машқларда ҳаракат усулини эгаллаш, трансформацион топшириқларда уни ўзгарган шароитга мослаштириш ҳамда коммуникацион машқларда нутқий ва муаммоли вазиятларга татбиқ этишга мўлжалланган уч босқичли машқлар тизимини қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан “Илк қадам” ўқув дастури мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/01-01-392-сон маълумотномаси). Натижада, болаларда таянч компетенсияларнинг шаклланиш даражасини аниқлашга қаратилган нутқий тўғрилик, мулоқотдаги мослашувчанлик, ижтимоий-эмоционал жавоб бериш, когнитив фаолиятнинг фаоллиги ва ижодий ифодавийлик даражаси сезиларли ошгани аниқланди.