Хайруллоева Дилноза Нурмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3900.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc01/2025.27.12.Ped13.01.
Илмий раҳбар: Азимов Юнус Юсупович, филология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Курбанова Гулноз Негматовна педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарининг кўпроқ иллюстратив материал сифатида қўлланиши ҳамда лингвистик билимларнинг нутқий фаолиятга етарлича кўчмаслиги сабабли, уларни ўргатишнинг методик жиҳатлари фонетик, лексик, морфологик, синтактик ва услубий билимларни эртак, мақол ва достон матнларини идрок этиш, англаш ҳамда мазмунини нутқда ифодалаш жараёнлари билан персептив-семантик интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатиш мақсади, мазмуни, педагогик фаолият ва кутиладиган натижалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш эҳтиёжи туфайли, дидактик моделнинг мақсадли, методик, ташкилий-технологик ҳамда натижавий-баҳолаш блоклари нутқий ва лингвистик компетенсиялар интеграцияси, босқичлараро қайтар алоқа ва методик коррексия асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатишда матннинг жанри, мазмуни, аутентлиги ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ўзаро мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, ўргатиш методикаси бадиий ҳамда ахборий матнларни жанр-мазмуний селекция асосида танлаш, шакл ва мазмун жиҳатдан ўхшаш маълумотларни фарқлаш, сабаб–натижа алоқадорлигини аниқлаш ҳамда матн мазмунини асосланган хулосага айлантиришга йўналтирилган топшириқлар тизими асосида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатишнинг натижадорлигини ошириш эҳтиёжи туфайли, матн билан ишлашнинг ўқишдан олдинги, ўқиш жараёнидаги ва ўқишдан кейинги босқичларида “Ассоциациялар тўри”, “Тўхтамлар ёрдамида ўқиш”, “Блум кубиги” ҳамда “Фактлар пирамидаси” технологияларига асосланган уч фазали ўқиш циклини қўллаш орқали ўқувчиларнинг этнопедагогик матнни англаш, таҳлил қилиш, мазмуний алоқадорликни аниқлаш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарининг кўпроқ иллюстратив материал сифатида қўлланиши ҳамда лингвистик билимларнинг нутқий фаолиятга етарлича кўчмаслиги сабабли, уларни ўргатишнинг методик жиҳатлари фонетик, лексик, морфологик, синтактик ва услубий билимларни эртак, мақол ва достон матнларини идрок этиш, англаш ҳамда мазмунини нутқда ифодалаш жараёнлари билан персептив-семантик интеграциялаш асосда амалга оширишга доир хулосалардан Бухоро вилояти Бухоро шаҳар 26-, 28-мактабларда, Ромитан тумани 37-мактаб, Ғиждувон тумани 25-мактаб, Наманган вилояти Чортоқ тумани 14-, Уйчи тумани 25-, Косонсой тумани 26-мактаблар, Хоразм вилояти Урганч тумани 1-, 3-, 15-умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилган тажриба-синов ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2025-йил 26-декабрдаги 01/11-6-898-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарслари мазмуни этнопедагогика намуналари асосида тузилган ўқув топшириқлари билан бойитилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатиш мақсади, мазмуни, педагогик фаолият ва кутиладиган натижалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш эҳтиёжи туфайли, дидактик моделнинг мақсадли, методик, ташкилий-технологик ҳамда натижавий-баҳолаш блоклари нутқий ва лингвистик компетенсиялар интеграцияси, босқичлараро қайтар алоқа ва методик коррексия асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида берилган 218-463-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг таянч компетенсиялари ҳамда мустақил фикрлаш малакасини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатишда матннинг жанри, мазмуни, аутентлиги ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ўзаро мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, ўргатиш методикаси бадиий ҳамда ахборий матнларни жанр-мазмуний селекция асосида танлаш, шакл ва мазмун жиҳатдан ўхшаш маълумотларни фарқлаш, сабаб–натижа алоқадорлигини аниқлаш ҳамда матн мазмунини асосланган хулосага айлантиришга йўналтирилган топшириқлар тизими асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан “Ўқиш дарсларини ташкил этиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида берилган 218-511-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликлари мазмуни ахборот ва бадиий матнлар асосида тузилган ўқув топшириқлари билан бойитилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогика намуналарини ўргатишнинг натижадорлигини ошириш эҳтиёжи туфайли, матн билан ишлашнинг ўқишдан олдинги, ўқиш жараёнидаги ва ўқишдан кейинги босқичларида “Ассоциациялар тўри”, “Тўхтамлар ёрдамида ўқиш”, “Блум кубиги” ҳамда “Фактлар пирамидаси” технологияларига асосланган уч фазали ўқиш циклини қўллаш орқали ўқувчиларнинг этнопедагогик матнни англаш, таҳлил қилиш, мазмуний алоқадорликни аниқлаш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга доир амалий тавсиялардан бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини ташкил этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2025-йил 26-декабрдаги 01/11-6-898-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг матнни англаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш, оғзаки ва ёзма нутқда мустақил фикр билдириш малакалари ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish