Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабахановa Зебо Абдуллаевнaнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Камёб ер элементлар, графит ва талькли хомашёлар асосида оловбардош материаллар ва композитлар ишлаб чиқаришнинг технологик асослари», 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Т166.
Илмий маслаҳатчи: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Гуламова Дилбар Джураевна, кимё фанлари доктори, профессор; Атакузиев Тимур Азимович, техника фанлари доктори, профессор; Искандеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: камёб ер элементлар, графит ва талькли хомашёлар асосида оловбардош материаллар ва композитларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори оловбардошлик ва шлакка чидамли керамик материал ва композитлар олиш учун маҳаллий хомашёлар графит ва графитли сланецлар, Зинельбулоқ тальк-магнезитининг физик-кимёвий ва структуравий хоссалари ҳамда бойитиш технологиялари ишлаб чиқилган;
графитли сланецларнинг бойитиш даражаси ва тезлигига технологик омилларининг таъсири исботланган;
графит-керамик материалларни турли шароитларда синтез қилиш усуллари, синтез қилинган материаллар структураси ва хоссаларига компонентларнинг таъсири, юқори оловбардош ва шлакка чидамли керамик материаллар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
маҳаллий хомашё ва оловбардош тўлдиргичлар асосида MgO-Al2O3-SiO2 системасида математик режалаштириш ёрдамида янги турдаги графит ва талькли керамик материалларнинг фазалар ҳосил бўлишига турли компонентларнинг корреляцион таъсири исботланган;
кремнийорганик бирикмалар ёрдамида «Active-Filler-Controlled Pyrolysis» (AFCOP) йўналтирилган пиролиз технологияси усулида техник ва оловбардош керамик материаллар олиш жараёнининг қонуниятлари аниқланган ва илк бор бир босқичли технология бўйича камёб-ер элементлар тутган иккита спектр диапазонида нурланувчи люминесцент материал олиш технологияси ишлаб чиқилган;
каолин-графит системасида муллитли оловбардош графиткерамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш таркиби ва технологияси яратилган;
маҳаллий хомашёлар асосида оловбардош графиткерамик ва форстеритли маҳсулотлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Графит ва талькли хомашёлар асосида оловбардош ҳамда шлакка чидамли материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида юқори оловбардош форстеритли ва графиткерамик маҳсулотлар олиш технологик шартлари «Ўзкимёсаноат» АЖ низомининг 67-бандига асосан «Огнеупор» савдо-саноат корхонаси томонидан тасдиқланган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2014 йил 16 октябрдаги 114-сон буйруғи). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида яратилган оловбардош форстеритли ва графиткерамик маҳсулотлар олиш имконини берган;
маҳаллий хомашё графитли сланецни бойитиш технологияси «Огнеупор» савдо-саноат корхонасида амалиётга жорий этилган («Oʻzsanoatqurilishmateriallari» уюшмасининг 2019 йил 15 майдаги 03/06-358-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинадиган графитли композицияни 100% алмаштириш имконини берган;
графиткерамик ва шпинел-корунд оловбардош материаллар таркиби ва олиш технологияси «Огнеупор» савдо-саноат корхонасида амалиётга жорий этилган («Oʻzsanoatqurilishmateriallari» уюшмасининг 2019 йил 15 майдаги 03/06-358-сон маълумотномаси). Натижада  графиткерамик ва шпинел-корунд материаллар асосида янги турдаги юқори оловбардош ва шлакка чидамли буюмлар ишлаб чиқиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида графиткерамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси Фарғона вилояти «Мадаминов М.М.» ХТ ғишт ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий этилган («Oʻzsanoatqurilishmateriallari» уюшмасининг 2019 йил 15 майдаги 03/06-358-сон; «OʻzqurilishmateriallariLITI» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг марказининг 2019 йил 24 майдаги 52-сон маълумотномалари). Натижада маҳаллий графит асосида олинган юқори оловбардош ва шлакка чидамли ғиштнинг тан нархини 6 баробар камайтириш ва ишлаш вақтини 1,5 баробар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish