Виборнов Сергей Ахтямовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳавий компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8473.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Юсупова Гулчихра Юлдашовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Отамуродов Обиджон Тоиржонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик дизайн назариясини амалий фаолиятга йўналтиришнинг рақамли воситаларини диверсификациялаш, интерактив таълим технологияларини фанлараро интеграциялашга рақамли лойиҳалаш, таълим муҳитини рақамлаштиришнинг функсионал самарадорлигини рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти рақамли воситаларини робототехник лойиҳалаш дастурига конструктив интеграциялаш, конструктив дастурлаш ва тестлаш жараёнларини рақамли муҳитга реконструксиялаш, ресурсларни мазмунан бойитиш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш модели тузилмавий компонентларининг робототехник лойиҳалашнинг мақсадли стратегик йўналишлари билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириш, мазмунни конструктив моделларни қуришга йўналтирилган дастурларга интеграциялаш, обектларни лойиҳалаш, йиғиш ва тестлаш босқичларини киритиш ҳамда натижавийликни рефлексив таҳлилнинг диагностик индикаторларига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўқув топшириқлари ва педагогик вазифаларни рақамли муҳитда моделлаштириш, интерактив методлар (“Видеовикторина”, “Ғоялар савати”, “Позиция эгалла”, “Лойиҳа”)ни конструктив-лойиҳалаш компетенсиялари шаклланганлигининг тўртта мезонига мувофиқлигини таъминлаш ва самарадорликни таъминловчи интерактив ҳамда адаптив имкониятларни ўз ичига олган РобоCласс платформасини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳавий компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини педагогик дизайн назариясини амалий фаолиятга йўналтиришнинг рақамли воситаларини диверсификациялаш, интерактив таълим технологияларини фанлараро интеграциялашга рақамли лойиҳалаш, таълим муҳитини рақамлаштиришнинг функсионал самарадорлигини рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Информатика ва рақамли технологиялар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 391-сонли буйруғи, 635784-сонли маълумотнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг амалий фаолиятида рақамли воситалар асосида лойиҳалаш компетенсиялари ривожланишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган дастурий таъминотни такомиллаштириш бўйича таклифлар рақамли воситаларни робототехник лойиҳалаш дастурларига конструктив интеграциялаш, конструктив дастурлаш ва тестлаш жараёнларини рақамли муҳитда ташкил этиш ҳамда таълим ресурсларини мазмунан бойитиш асосида ишлаб чиқилиб, “Информатика ва рақамли технологиялар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 391-сонли буйруғи, 635784-сонли маълумотнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг робототехник лойиҳалаш, конструктив дастурлаш ва тестлаш кўникмалари ривожланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг дастурий таъминот воситасида конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга оид таклифлар робототехник лойиҳалашнинг мақсадли стратегик йўналишлари билан моделнинг тузилмавий компонентлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, мазмунни конструктив моделларни қуришга йўналтирилган дастурларга интеграциялаш, обектларни лойиҳалаш, йиғиш ва тестлаш босқичларини киритиш ҳамда натижавийликни рефлексив таҳлилнинг диагностик индикаторларига трансформациялашга оид тавсиялар асосида ишлаб чиқилиб, “Информатика ва рақамли технологиялар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 391-сонли буйруғи, 635784-сонли маълумотнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг дастурий таъминот яратиш кўникмаларининг ривожланишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг дастурий таъминот воситасида конструктив-лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар ўқув топшириқлари ва педагогик вазифаларни рақамли муҳитда моделлаштириш, интерактив методлар (“Видеовикторина”, “Ғоялар савати”, “Позиция эгалла”, “Лойиҳа”)ни конструктив-лойиҳалаш компетенсиялари шаклланганлигининг тўртта мезонига мувофиқ қўллаш ҳамда интерактив ва адаптив имкониятларга эга РобоCласс платформасидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилиб, “Информатика ва рақамли технологиялар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 391-сонли буйруғи, 635784-сонли маълумотнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳалаш ва рақамли лойиҳалаш кўникмалари ривожлантирилиб, мустақил ва ижодий фаолият самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish