Нафасова Гулноза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped3597.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
 Илмий раҳбар: Аширов Шамшидин Анназарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
 Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
 Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади  бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субект-ресурсли симуляцион муҳитда реал физик жараёнларни физика қонунларига мос моделлаштириш, дастурлаштирилган ресурсларнинг адаптив, алгоритмик ва диагностик функсияларини мантиқий фаолият индикаторларига уйғунлаштириш ва қиёсий-таҳлилий баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантириш модели дастурий таъминот функсияларини рефлексив рақамли дескрипторлар, виртуал экспериментлар ва физик қонунлар симуляциясига интеграциялаш орқали мантиқий фикрлашни жараёнли компонентга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти алгоритмик фикрлашни стимулловчи ресурсларнинг мантиқий рефлекция билан функсионал алоқадорлигини таъминлаш, “Детектив физика” электрон таълим ресурсида физик ҳодисаларнинг визуал намоён бўлишини виртуал муҳитга трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантириш методикаси “МантиқийФизика.уз” дастурий таъминотида мураккаб физик ҳодисаларни тажриба шартларига мувофиқ моделлаштириш, физик қонуниятларни акс эттирувчи симуляцион-визуал топшириқлар воситасида мантиқий билимларни фаоллаштириш ҳамда диагностик жараённи мотивацион-фаоллик, когнитив-креатив, жараёнли-интегратив ва мантиқий-интеллектуал мезонларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикани ўқитишда бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини субект-ресурсли симуляцион муҳитда реал физик жараёнларни физика қонунларига мос моделлаштириш, дастурлаштирилган ресурсларнинг адаптив, алгоритмик ва диагностик функсияларини мантиқий фаолият индикаторларига уйғунлаштириш ва қиёсий-таҳлилий баҳолаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “Оптикадан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 23-июлдаги 22-01-294/22-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг оптик ҳодисаларни виртуал моделлаштириш, физик жараёнлардаги сабаб-оқибат боғланишларини аниқлаш кўникмаларини ривожлантиришга замин яратилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантириш модели дастурий таъминот функсияларини рефлексив рақамли дескрипторлар, виртуал экспериментлар ва физик қонунлар симуляциясига интеграциялаш орқали мантиқий фикрлашни жараёнли компонентга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Молекуляр физикадан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 23-июлдаги 22-01-294/22-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг физик жараёнларни босқичма-босқич таҳлил қилиш ва мантиқий асосланган хулоса чиқаришга йўналтирилган мантиқий фаолиятини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти алгоритмик фикрлашни стимулловчи ресурсларнинг мантиқий рефлекция билан функсионал алоқадорлигини таъминлаш, “Детектив физика” электрон таълим ресурсида физик ҳодисаларнинг визуал намоён бўлишини виртуал муҳитга трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий физикадан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 23-июлдаги 22-01-294/22-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг физик ҳодисаларни виртуал муҳитда алгоритмик кетма-кетликда тадқиқ этиш ва ўз-ўзини мантиқий рефлексив баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлилигини ривожлантириш методикаси “МантиқийФизика.уз” дастурий таъминотида мураккаб физик ҳодисаларни тажриба шартларига мувофиқ моделлаштириш, физик қонуниятларни акс эттирувчи симуляцион-визуал топшириқлар воситасида мантиқий билимларни фаоллаштириш ҳамда диагностик жараённи мотивацион-фаоллик, когнитив-креатив, жараёнли-интегратив ва мантиқий-интеллектуал мезонларга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий физикадан мустақил таълимни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 23-июлдаги 22-01-294/22-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мантиқий билимларни физик вазиятларда қўллаш кўникмалари ривожлантирилиб, мантиқий компетентлилик даражасини белгиланган мезонлар асосида диагностика қилиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish