Маматалиев Ўткир Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “10–11-синф ўқувчиларида таянч компетенсияларни рақамли платформалар асосида ривожлантириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped13150.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, кенгаш рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ўразметова Шоира Азатбаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инновацион ёндашув асосида 10–11-синф ўқувчиларида таянч компетенсияларни рақамли платформалар орқали ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10–11-синф ўқувчиларида таянч компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таркибий компонентларини таълимий мақсадлар мазмунига индивидуал, психологик, мотивацион-ҳиссий ва иродавий, фаоллик хусусиятларига мос равишда босқичма-босқич интеграциялаш, фанга оид компетенсияларни мослаштирилган муҳитда ривожлантириш, ўқитувчи ва ўқувчи коллаборативлигини таъминлаш, шахсга йўналтирилган таълим тамойилларини мустақил фикрлаш, ахборот билан ишлаш, мулоқот қилиш ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятлари билан интеграциялашганлигини диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
10–11-синф ўқувчиларида дидактик ва рақамли платформалар алоқадорлигида таянч компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти ўқув материалларини медиа-рақамли платформаларга мазмунан комплементациялаш, ижодий фикрлаш компетенсияларини назорат қилиш, маълумот алмашиш, янги тасаввурлар ва ғояларни шакллантиришга йўналтирилган интерактив рақамли ресурслар ҳамда адаптив таълим технологияларини киритиш ва ўқувчиларнинг дидактик ривожланиш даврларини ҳисобга олган шахсга йўналтирилган таълим траекториялари асосида такомиллаштирилган;
Рақамли платформалар орқали 10–11-синф ўқувчиларининг таянч компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли-технологик компонентини дидактик ва психологик талаблар, ёндашувлар ҳамда тамойилларнинг ўзаро алоқадорлигига асосланган ҳолда мақсадли стратегиялаш, мазмуний-жараёнли компонентларини индивидуал таълим траекториясига асосланган рақамли таҳлил воситасида синхрон ва асинхрон таълим шакллари билан ўзаро интеграциялаш ҳамда методик тизим сифатида таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
10–11-синф ўқувчиларида таянч компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги таълим мазмунини амалий ва ҳаётий вазиятлар билан боғлаш, мустақил ва ижодий фаолиятни ривожлантирувчи адаптив ўқитиш технологияларига асосланган “компетенсия2025.уз” рақамли платформаси мазмунига сингдириш орқали оптималлаштирилган ҳамда рефлекция ва ўз-ўзини ривожлантириш технологиялари асосида кўп босқичли мониторингни амалга ошириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларига таълим бериш методикасининг дастурий таъминотини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
10–11-синф ўқувчиларида таянч компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълимий мақсадлар мазмунига мослаштирилган муҳитда ишлаш, ижтимоий муҳитнинг ўқитувчи-ўқувчи, индивидуал, мотивацион, креатив ва ривожлантирувчи таркибий қисмларини индивидуал, психологик, мотивацион-ҳиссий ва иродавий, фаоллик ҳамда ривожланганлик хусусиятлари билан босқичма-босқич интеграциялаш, ўқувчиларнинг таянч компетентлиги элементларининг ўзаро боғлиқлигига векториал устуворлик беришга оид таклифлар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, 10–11-синф ўқувчиларида рақамли платформалардан самарали фойдаланиш, ахборотни излаш, саралаш, таҳлил қилиш ва ишончли манбаларни аниқлашга оид ахборот билан ишлаш компетенсияси ривожланган.
10–11-синф ўқувчиларида дидактик ва рақамли платформалар алоқадорлигида таянч компетенсияларни ривожлантириш дастурий таъминотининг мазмуни, ўқув материалларини медиа-рақамли платформалар орқали тақдим этиш, ўзлаштиришни электрон назорат қилиш, ўқувчилар ўртасида маълумот алмашиш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрларни электрон таълим муҳитида шакллантириш, масофавий таълимга мослаштириш, ўқувчиларнинг дидактик ривожланиш даврларини ҳисобга олган ҳолда рақамли платформалар технологияларини педагогик технологиялар билан уйғунлаштиришга оид тавсиялар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклда аниқ, мантиқий ҳамда рақамли воситалар орқали ифодалашга оид коммуникатив компетенсия ривожланган.
Рақамли платформалар орқали 10–11-синф ўқувчиларининг таянч компетенсияларини ривожлантириш модели электрон таълим ресурсларига қўйилган дидактик ва психологик талаблар, ёндашувлар ҳамда тамойилларни босқичма-босқич ахборот базалари билан уйғунлаштириш, дарс машғулотлари давомида муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш, уларнинг ечимини аниқлашда ўз-ўзини бошқариш ҳамда веб-дастурлаш бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантиришга асосланган таянч компетентликни ижтимоий буюртма эҳтиёжларига мақсадли мослаштиришга оид таклифлар асосида “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, мустақил қарор қабул қилиш, топшириқларни бажаришда рақамли воситалардан фойдаланишга оид ўзини ўзи ривожлантириш ва мустақил фаолият юритиш компетенсияси ривожланган.
10–11-синф ўқувчиларида рақамли платформаларни жорий этиш методикаси ҳамда таянч компетенсияларни ривожлантириш самарадорлигини назарий, амалий, тест, дидактик ўйинлар ва видеодарсларни интеграциялашган машғулотларда қўллаш орқали таълим самарадорлигини таъминлаш, ўзлаштириш ҳамда баҳолаш мезонларига мотивацион, когнитив ва ривожлантирувчи қиёсий баҳолаш даражаларини мослаштириш ҳамда уларда таянч компетенсияларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида илмий-методик қўлланма ишлаб чиқишга оид тавсиялар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда рақамли муҳитда хавфсиз, масъулиятли ва ахлоқий меъёрларга риоя қилган ҳолда фаолият юритиш ҳамда жамоада ҳамкорлик қилишга оид ижтимоий-фаол фуқаролик компетенсияси ривожланган.