Исоқжонова Дилфузахон Мухторжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10429.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
 Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Нарбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
 Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
 Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хамидова Муборак Убайдуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
 Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларда мулоқот кўникмаларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари нутқни идрок этишнинг лексик, синтактик ва услубий мезонларини эмоционал ҳамда интерпретатив таъсирчанлик жараёнларини моделлаштириш асосида аниқланган;
 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш модели мазмунли контекст ва ўқувчи ёшига мос мавзу танлаш, нутқни ўзлаштиришга ижобий ёндашиш, визуал ёндашувга устувор аҳамият берган ҳолда бошқа анализаторларнинг тўлиқ иштирокида ўрганиш, мулоқотни ўзлаштиришда мотивацион ва ижодий йўналганлик, нутқий мулоқотни жадаллаштириш, фан асослари ва сўзлашув нутқини ўзлаштиришнинг бирлиги, коррексион-педагогик ва педагогик мослашувчанлик тамойиллари ҳамда коррексион иш турларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш технологиялари “Синквейн”, “Тескари матн”, “Тўрт тараф”, “ФСМУ”, “Кластер”, “Т-технология”, “Интервю”, “Минора қурамиз”, “Х стратегияси”, “Расмлар тилга кирганда”, “Пазл”, “Жуфт-жуфт мулоқот”, “Чархпалак”, “Видеотопишмоқ”, “Сўзлардан тасвирларга”, “Фалсе-Труе” ва “Чаин Тҳинкинг” интерактив, индивидуаллаштирилган таълим технологиялари ҳамда коррексион-педагогик нутқий имкониятларни адекват мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
 эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш самарадорлиги ўз фикрини ифодалаш кўникмалари, ижтимоий-коммуникатив ва ижобий эмоционал ҳолат имкониятларини адекват таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг она тили дарсларида мулоқот кўникмаларини шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари нутқни идрок этишнинг лексик, синтактик ва услубий мезонларини эмоционал ҳамда интерпретатив таъсирчанлик жараёнларини моделлаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш махсус методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли рухсатномаси). Натижада, эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларда она тили дарсларида ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклда аниқ ифодалаш кўникмалари ривожланган;

 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш модели мазмунли контекст ва ўқувчи ёшига мос мавзу танлаш, нутқни ўзлаштиришга ижобий ёндашиш, визуал ёндашувга устувор аҳамият берган ҳолда бошқа анализаторларнинг тўлиқ иштирокида ўрганиш, мулоқотни ўзлаштиришда мотивацион ва ижодий йўналганлик, нутқий мулоқотни жадаллаштириш, фан асослари ва сўзлашув нутқини ўзлаштиришнинг бирлиги, коррексион-педагогик ва инклюзив таълим тамойиллари ҳамда коррексион иш турларини ўзаро интеграциялашга оид таклифлар “Она тили ўқитиш махсус методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда мулоқот жараёнида суҳбатдошни тушуниш, саволларга жавоб бериш ва ўз фикрини изчил баён этиш коммуникатив кўникмалари ривожланган;
 она тили дарсларида эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш технологиялари “Синквейн”, “Тескари матн”, “Тўрт тараф”, “ФСМУ”, “Кластер”, “Т-технология”, “Интервю”, “Минора қурамиз”, “Х стратегияси”, “Расмлар тилга кирганда”, “Пазл”, “Жуфт-жуфт мулоқот”, “Чархпалак”, “Видеотопишмоқ”, “Сўзлардан тасвирларга”, “Фалсе-Труе” ва “Чаин Тҳинкинг” интерактив, индивидуаллаштирилган таълим технологиялари ҳамда коррексион-педагогик нутқий имкониятларни адекват мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш махсус методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда луғат бойлигидан самарали фойдаланиш, гап тузиш, нутқий вазиятга мос сўз ва ибораларни танлаш кўникмалари шаклланган;
 эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш самарадорлиги ўз фикрини ифодалаш кўникмалари, ижтимоий-коммуникатив ва ижобий эмоционал ҳолат имкониятларини адекват таъминлашга оид таклифлар “Она тили ўқитиш махсус методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда жамоада ҳамкорлик қилиш, мулоқотга киришиш, ўзаро фикр алмашиш ва ижтимоий вазиятларда мустақил коммуникатив фаолият юритиш кўникмалари ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish