Эшимов Рахмон Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш методикаси”, 13.00.06 -Рақамли таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ped982.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01./2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида “Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанидан компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар яратиш ва дастурий-методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратишнинг педагогик мазмуни конструктив-имитацион моделлаштириш талабларининг ахборотни қайта ишлаш (намойиш этувчи ва имитацион моделлаштирувчи) хусусиятларига уйғунлигини таъминлаш, рақамли коллаборациянинг тизимли-лойиҳалаш кўникмаларига таъсирини педагогик рақамли консентрацияга боғлиқ СWОТ-таҳлил асосида баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
“Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини компютер имитацион моделлари асосида ўқитишнинг виртуал ресурслари рақамли иқтисодиётни ривожлантириш контекстида интегратив-функсионал технологиялар (сунъий интеллект, булутли технологиялар, СМАРТ ва ГитҲуб)нинг дастурий интерфейс томонидан қўллаб-қувватланиш талабларига мувофиқлигини таъминловчи, мултимодал ресурсларни реал вақт режимида симуляция қилувчи педагогик рақамли консентрация асосида такомиллаштирилган;
Компютер имитацион моделлари асосида “Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанидан виртуал ресурсларни жорий этиш модели компонентларнинг индивидуаллаштириш элементлари (тўлиқлик, фундаментал ва амалий йўналганлик, мослашувчанлик) ҳамда трансверсал дескрипторларни касбий йўналтириш ва мустақил таълим билан боғлаш, “Интеграциялашган АКТ” ва “Лойиҳавий имитацион” муаллифлик методларининг ўзаро функсионал аксланишини таъминловчи интерпретацияланган конструкторларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
“Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини ўқитиш методикаси касбга йўналтирилган мазмун асосида виртуал ресурсларда интеграциялашган технологияларни қўллаш, ностандарт кейсларни иСпринг ҚуизМакер дастурида лойиҳалаш ҳамда билимларни баҳолашни сунъий интеллект тизимида моделлаштириш асосида адаптив қўллаш орқали такомиллаштирилган;
“Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини компютер имитацион моделлари асосида ўқитиш самарадорлиги касбий ахборотларни мотивацион-когнитив, креатив-ижодий, фаолиятли-амалий ва касбий-рефлексив жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда қайта ишлаш асосида, ҳттпс://эcонет.уз/ дастурий таъминотидан фойдаланиш орқали таълим жараёнини оптималлаштириш, виртуал лойиҳалаш, натижаларни мониторинг қилиш ҳамда талаба–ўқитувчи–ресурс интегративлигини таъминлаш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
Компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратишнинг педагогик мазмунини конструктив-имитацион моделлаштириш талабларининг ахборотни қайта ишлаш (намойиш этувчи ва имитацион моделлаштирувчи) хусусиятларига уйғунлигини таъминлаш, рақамли коллаборациянинг тизимли-лойиҳалаш кўникмаларига таъсирини педагогик рақамли консентрацияга боғлиқ СWОТ-таҳлил асосида баҳолашга оид таклифлар “Электрон таълим муҳитида компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш технологиялари” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-204/22-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодиёт олий таълим муассасалари талабаларида компютер имитацион моделлари асосида ўқитишнинг дидактик имкониятлари — конструктивлик, информацион, имитацион ва компютер имитацион моделлаштириш ёндашувлари кенгайтирилган;
“Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини компютер имитацион моделлари асосида ўқитишнинг виртуал ресурсларини рақамли иқтисодиётни ривожлантириш контекстида интегратив-функсионал технологиялар (сунъий интеллект, булутли технологиялар, СМАРТ ва ГитҲуб)нинг дастурий интерфейс томонидан қўллаб-қувватланиш талабларига мувофиқлигини таъминловчи, мултимодал ресурсларни реал вақт режимида симуляция қилувчи педагогик рақамли консентрация асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Шахсий компютер архитектураси ва унга хизмат кўрсатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-204/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг виртуал ресурслар билан ишлаш, интегратив технологиялардан фойдаланиш компетенсиялари ҳамда дастурий воситалар билан ишлаш малакалари ривожланган;
Компютер имитацион моделлари асосида “Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанидан виртуал ресурсларни жорий этиш моделини компонентларнинг индивидуаллаштириш элементлари (тўлиқлик, фундаментал ва амалий йўналганлик, мослашувчанлик) ҳамда трансверсал дескрипторларни касбий йўналтириш ва мустақил таълим билан боғлаш, “Интеграциялашган АКТ” ва “Лойиҳавий имитацион” муаллифлик методларининг ўзаро функсионал аксланишини таъминловчи интерпретацияланган конструкторларни киритиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-204/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ахборот-коммуникацион компетенсияларни чуқур эгаллаши, реал иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни виртуал муҳитда моделлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
“Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини ўқитиш методикасини касбга йўналтирилган мазмун асосида виртуал ресурсларда интеграциялашган технологияларни қўллаш, ностандарт кейсларни иСпринг ҚуизМакер дастурида лойиҳалаш ҳамда билимларни баҳолашни сунъий интеллект тизимида моделлаштириш асосида адаптив қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Электрон таълим муҳитида компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш технологиялари” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-204/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг иқтисодий билимлари ҳамда эcонет.уз платформасидан фойдаланиш асосида имитацион моделлар яратиш малакалари ривожланган;
Компютер имитацион моделлари асосида “Иқтисодиётда АКТ ва тизимлари” фанини ўқитиш самарадорлигини касбий ахборотларни мотивацион-когнитив, креатив-ижодий, фаолиятли-амалий ва касбий-рефлексив жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда қайта ишлаш, ҳттпс://эcонет.уз/ дастурий таъминотидан фойдаланиш орқали таълим жараёнини оптималлаштириш, виртуал лойиҳалаш, натижаларни мониторинг қилиш ва талаба–ўқитувчи–ресурс интегративлигини таъминлаш асосида оширишга оид тавсиялар “Электрон таълим муҳитида компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар яратиш ва жорий этиш технологиялари” номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-204/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг компютер имитацион моделлари асосидаги виртуал ресурслардан фойдаланиб, лаборатория машғулотларини бажариш малакалари ривожланган.