Боротов Файзулло Шукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг дастурий таъминотини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш», 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/Ped8450.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насибахон Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc); Тўраев Рўзибой Норич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг дастурий таъминотини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг педагогик имкониятлари рақамли трансформация жараёнини замонавий мослашувчан модулли тузилмага когнитив фаолият ва ўқув стратегияларини интеграциялаш, рақамли платформа муҳитини касбий-техник компетенсиялар билан боғлашни эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг дастурий таъминоти касбий ўқув фаолиятини адаптив ва интеллектуал таълим муҳитига модификациялаш, муҳандислик фанларини ўзлаштиришни интерактивлик, тармоқлилик ва ўзаро мослашувчанликни таъминловчи модулли-дастурий платформа компонентларига мос лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели “Саноат инқилоби” талабларини муҳандислар тайёрлаш стратегияларига мувофиқлаштириш, интегратив ёндашувнинг мақсадли-амалий-шахсга йўналтирилганлик хусусиятларига адаптивлигини таъминлаш ва рақамли симуляциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг интеграциялашган дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси интерфаол ўқув муҳитини энгинепро.уз платформасига трансформациялаш, методик тизимни лойиҳа, аналитик таҳлил ва интегратив усуллар уйғунлигига рационаллаштириш, баҳолаш тизимини аналитик ўқитиш орқали мониторинглаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг дастурий таъминотини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг педагогик имкониятларини рақамли трансформация жараёнини замонавий мослашувчан модулли тузилмага когнитив фаолият ва ўқув стратегияларини интеграциялаш, рақамли платформа муҳитини касбий-техник компетенсиялар билан боғлашни эмпирик баҳолаш асосида ресурслар билан бойитиш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-192/22-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигининг мотивацион-аксиологик жиҳати ривожлантирилиб, рақамли технологиялардан касбий фаолиятда фойдаланишга бўлган қизиқиши, касбий фаолиятга масъулиятли ва инновацион ёндашуви шакллантирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг дастурий таъминоти касбий ўқув фаолиятини адаптив ва интеллектуал таълим муҳитига модификациялаш, муҳандислик фанларини ўзлаштиришни интерактивлик, тармоқлилик ва ўзаро мослашувчанликни таъминловчи модулли-дастурий платформа компонентларига мос лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-192/22-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигининг когнитив-интеллектуал жиҳати ривожлантирилиб, касбий билимларни рақамли ахборот ресурслари асосида излаш, қайта ишлаш, тизимлаштириш ва муҳандислик масалаларини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш кўникмалари такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели “Саноат инқилоби” талабларини муҳандислар тайёрлаш стратегияларига мувофиқлаштириш, интегратив ёндашувнинг мақсадли-амалий-шахсга йўналтирилганлик хусусиятларига адаптивлигини таъминлаш ва рақамли симуляциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-192/22-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигининг амалий-фаолиятли жиҳати ривожлантирилиб, рақамли дастурий воситалар ёрдамида муҳандислик жараёнларини моделлаштириш, лойиҳалаш, алгоритмлаштириш ҳамда касбий масалаларни интегратив ёндашув асосида ҳал этиш компетенсиялари ривожлантирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамлаштиришнинг интеграциялашган дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси интерфаол ўқув муҳитини энгинепро.уз платформасига трансформациялаш, методик тизимни лойиҳа, аналитик таҳлил ва интегратив усуллар уйғунлигига рационаллаштириш, баҳолаш тизимини аналитик ўқитиш орқали мониторинглаш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июлдаги 22-01-192/22-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигининг рефлексив-баҳолаш жиҳати ривожлантирилиб, рақамли муҳитда бажарилган касбий фаолият натижаларини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, хатоларни аниқлаш ва касбий ривожланиш йўналишларини мустақил белгилаш кўникмалари такомиллаштирилган.