Адизова Гулзода Меҳриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Креатив ёндашув асосида талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7730.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шаира Шодмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, кенгаш рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усмонова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуғаниев Озод Турсунбоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади креатив ёндашув асосида талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари ёш даврига хос психологик-педагогик хусусиятлар, сензитивлик, креативлик, тайёрлик, ижтимоий интеллект ва жамоавий мулоқотга боғлиқлигини босқичма-босқич адаптивлигини таъминлашни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг таълим-тарбия билан уйғунлиги дидактик жараёнларнинг интегратив тузилмасига тадрижий умумлаштириш, таълим муҳитини креативлаштиришни глобал ахборот муҳитига мослаштириш ва тактик ривожлантиришни интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш модели мақсадли-натижавий компонентларининг функсионал боғланиши креативликка асосланган муҳитда шахсий ривожланиш траекторияси мақсадларига адаптациялаш, мазмунининг амалиётга йўналтирилганлиги, креатив ва инновацион усулларни интеграциялаш, ижтимоий ҳамкорликда коучинг фаолиятини самарали ташкил этиш, қайта алоқа интенсивлигини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлиги креатив муҳитда ижтимоий фаолликни когнитив-ҳиссий, психологик-коррексион, руҳий-маънавий ва креатив-фаолиятли компонентларни ривожлантириш орқали таъминлаш, креатив фикрлайдиган шахс сифатида мониторинг ва таҳлил натижаларини коррексиялаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Креатив ёндашув асосида талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар:
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари ёш даврига хос психологик-педагогик хусусиятлар, сензитивлик, креативлик, тайёрлик, ижтимоий интеллект ва жамоавий мулоқотга боғлиқлигини босқичма-босқич адаптивлигини таъминлашни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 19-июндаги 11-05-3971/04-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларини ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларининг педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг таълим-тарбия билан уйғунлигини дидактик жараёнларнинг интегратив тузилмасига тадрижий умумлаштириш, таълим муҳитини креативлаштиришни глобал ахборот муҳитига мослаштириш ва тактик ривожлантиришни интенсивлаштириш асосида такомиллаштиришга қаратилган маълумотлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 19-июндаги 11-05-3971/04-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг ташаббускорлик, ташкилотчилик, мослашувчанлик, фидойилик ва ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришнинг ташкилий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш модели мақсадли-натижавий компонентларининг функсионал боғланишини креативликка асосланган муҳитда шахсий ривожланиш траекторияси мақсадларига адаптациялаш, мазмунининг амалиётга йўналтирилганлиги, креатив ва инновацион усулларни интеграциялаш, ижтимоий ҳамкорликда коучинг фаолиятини самарали ташкил этиш, қайта алоқа интенсивлигини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишларни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 19-июндаги 11-05-3971/04-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларини ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнларининг сифати ва самарадорлиги оширилган;
талабаларни ижтимоий-тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлигини креатив муҳитда ижтимоий фаолликни когнитив-ҳиссий, психологик-коррексион, руҳий-маънавий ва креатив-фаолиятли компонентларни ривожлантириш орқали таъминлаш, креатив фикрлайдиган шахс сифатида мониторинг ва таҳлил натижаларини коррексиялаш асосида ошириш билан боғлиқ илмий тавсиялар “Креатив педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 19-июндаги 11-05-3971/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий-тарбиявий фаолият жараёнларига қизиқиши, ижтимоий-коммуникатив компетенсиялари ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш кўникмалари ривожланган.