Холлозов Бекзод Бегматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “10–11-синф ўқувчиларида ахборот маданиятини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped13169.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, кенгаш рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Эрмакбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc); Эшимов Рахмон Рустамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш дастурий таъминотини мазмунан такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ахборот билан ишлаш компетенсияларини рақамлаштирилган таълим муҳитининг педагогик шарт-шароитларига трансформациялаш, ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжларини медиасаводхонлик ва ахборот хавфсизлиги компонентлари билан интеграциялаш, ҳаётий кўникмаларини индивидуал қизиқиш, қобилият ва мойилликларига мос таълим траекторияларига йўналтиришни рақамли муҳит имкониятларига адаптациялаш асосида такомиллаштирилган;
10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш дастурий таъминоти ахборот саводхонлигини медиасаводхонлик компонентлари билан интеграциялаш, ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигини интерактив технологияларга асосланган муҳитга йўналтириш, методик мазмунга электрон ҳисоблаш, график лойиҳалар ва автоматлаштирилган баҳолаш воситаларини киритиш ҳамда когнитив мустақилликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш модели компонентлари медиасаводхонлик, киберхавфсизлик ва компетенсиявий ёндашувлар интеграциясига мос равишда реконструксиялаш, рақамли методик тизимни шахсга йўналтирилган ва адаптив технологияларга мослаштириш ҳамда индивидуал таълим траекторияларини рақамли ресурслар билан бойитиш асосида такомиллаштирилган;
10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш дастурий таъминотини жорий этиш самарадорлиги рақамли манбалардан фойдаланиш маданиятининг мақсадга мувофиқлигини таъминлаш, рақамли контент яратиш ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш қобилиятини ривожлантирувчи “Ахборот-маданияти.уз” платформасига адаптациялаш ҳамда “Тармоқ ахлоқ-одоби” ва “Ахборотлар кундалиги” тренинглари орқали мотивацион-қадриятли, когнитив ва фаолиятли компонентларни баҳолаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим ўқувчиларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Инновацион ёндашув асосида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини мотивацион-процессуал, аниқлилик-рақамлилик, кўргазмалилик-тўлиқлик фаолиятларини таълим мақсадларига мос равишда уйғунлаштириш ҳамда индивидуал қизиқиш ва мойилликларини рақамли таълим комплексига изчил мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, 10–11-синф ўқувчиларининг ахборотни излаш, саралаш, таҳлил қилиш ва ишончли манбаларни аниқлаш кўникмалари ривожланган;
инновацион ёндашув асосида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш технологияларини ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик ҳамкорлиги, таълимни фанлараро алоқадорлик асосида интеграциялаш ва технологиялаштириш, шунингдек, ҳисоблаш-график топшириқларини бажариш ҳамда ўқув фаолиятини баҳолашда когнитив мустақилликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш кўникмалари шаклланган;
инновацион ёндашув асосида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш моделини индивидуал тайёргарлик даражаси ва таълим воситаларидан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ўқув-когнитив фаолиятнинг интерактив боғланишларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ахборотни танқидий баҳолаш, рақамли ресурслардан хавфсиз фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмалари ривожланган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10–11-синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш самарадорлигини мотивацион-қадриятли, когнитив ва инструментал-фаолиятли компонентлар, мезонлар ва даражаларни аниқлаш, шунингдек, тегишли математик-статистик таҳлиллар асосида олинган натижаларни статистик баҳолаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Аниқ фанлар ва уни ўқитиш методикаси” (амалий машғулот) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 495–510-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда ахборотни қайта ишлаш, тизимлаштириш, рақамли контент яратиш ва ўз фикрини ахборот воситалари орқали самарали ифодалаш кўникмалари ривожланган.