Саматова Зулхумор Қудратилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилида алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг структур семантик ва функсионал - прагматик тадқиқи”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5580.
Илмий раҳбар: Эгамназарова Дурдона Шухратиллаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Самандаров Рустам Дўсёрович, филология фанлари доктори, доцент; Солижонов Собиржон Атахонович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида алогизм тамойилига асосланган услубий воситалар (троплар ва стилистик фигуралар)ни инглиз постмодернизм даври адабиёти поетик ва насрий дискурси кесимида структур-семантик, лингвостилистик ва функсионал-прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг таснифи тамойиллари (структур-семантик, функсионал-прагматик) ва коммуникатив-прагматик таркиби таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий жараёндаги прагматик таъсир механизмлари ҳамда семантик қирраларининг шакллантиришдаги функсионал ўрни далилланган;
алогизм тамойилига асосланган троплар ва стилистик фигураларнинг инглиз тилидаги мавжуд тизими лингвостилистик ҳамда структур-семантик жиҳатдан тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг мулоқот жараёнидаги функсионал-прагматик хусусиятлари, семантик зиддиятни юзага чиқариш ва нутқнинг экспрессив таъсирчанлигини таъминловчи асосий омиллари (семантик коллизия, ассоциатив силжиш, стилистик актуализация) асослаб берилган;
инглиз тилида алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг алогиклик даражасини баҳоловчи 1-10 баллик шкала асосида тузилган квалиметрик модел ишлаб чиқилган ва у асосида стилистик воситаларнинг мантиқий уйғунликка зидлик даражаси иерархик босқичларда (қуйи, ўрта, юқори, максимал алогиклик даражалари) очиб берилган;
инглиз поетик ва насрий дискурсларидаги алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг қўлланилиш хусусиятлари функсионал-прагматик ва стилистик нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матнларда индивидуал муаллифлик услубини шакллантириш, прагматик таъсир самарадорлигини ошириш ҳамда коммуникатив-экспрессив янгиликларни юзага чиқариш, ўқувчи тафаккурини фаоллаштиришдаги функсионал имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Инглиз тилидаги алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг таснифи тамойиллари (структур-семантик, функсионал-прагматик) ва коммуникатив-прагматик таркиби таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий жараёндаги прагматик таъсир механизмлари ҳамда семантик қирраларини шакллантиришдаги функсионал ўрнига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-майдаги 01/4-2129-сон маълумотномаси). ) Натижада, электрон филологик платформаларнинг илмий-методик базаси такомиллаштирилиб, рақамли лингвистик ресурслар сифати оширилди;
Алогизм тамойилига асосланган троплар ва стилистик фигураларнинг инглиз тилидаги мавжуд тизими лингвостилистик ҳамда структур-семантик жиҳатдан тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг мулоқот жараёнидаги функсионал-прагматик хусусиятлари, семантик зиддиятни юзага чиқариш ва нутқнинг экспрессив таъсирчанлигини таъминловчи асосий омиллари (семантик коллизия, ассоциатив силжиш, стилистик актуализация) бўйича олинган илмий хулосалардан 2021-2023-йилларда Қарши давлат университетида амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-июндаги 04/2403-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилидаги троплар ва стилистик фигураларнинг функсионал-прагматик хусусиятларини чуқурроқ ёритиш ҳамда талабаларнинг лингвостилистик таҳлил компетенсиясини ривожлантиришга эришилган.
Инглиз тилида алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг алогиклик даражасини баҳоловчи 1-10 баллик шкала асосида тузилган квалиметрик модел ишлаб чиқилган ва у асосида стилистик воситаларнинг мантиқий уйғунликка зидлик даражаси иерархик босқичларда (қуйи, ўрта, юқори, максимал алогиклик даражалари) ёритилган тадқиқот натижалари ҳамда илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июндаги 01/4-2348-сонли маълумотномаси асосида). Натижада алогизм тамойилига асосланган услубий воситаларнинг алогиклик даражасини аниқлаш ва баҳолашнинг квалиметрик мезонлари такомиллаштирилиб, стилистик воситаларнинг мантиқий уйғунликка зидлик даражасини иерархик босқичларда таснифлашнинг назарий-прагматик асослари ишлаб чиқилди.
Инглиз поетик ва насрий дискурсларидаги алогизмга асосланган услубий воситаларнинг индивидуал услубни шакллантириш, прагматик таъсирчанликни кучайтириш ҳамда экспрессивликни оширишга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан 2023-йил феврал-март ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ва “Фан уфқлари” эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги 05-09-868-сон маълумотномаси асосида). Мазкур эшиттиришларда инглиз поетик ва насрий дискурсларида алогизм тамойилига асосланган стилистик бирликларнинг бадиий-эстетик таъсирни кучайтириш, муаллиф индивидуал услубини намоён этиш ҳамда нутқнинг образлилигини таъминлашдаги ўрни ёритилиб, уларнинг лингвопрагматик ва функсионал хусусиятлари кенг аудиторияга илмий-оммабоп шаклда етказилди. Натижада, алогизм тамойилига асосланган стилистик бирликларнинг лингвопрагматик, структур-семантик ҳамда функсионал хусусиятларини оммабоп илмий форматда ёритиш, изоҳлаш ва кенг аудиторияга етказиш жараёнларида самарали назарий-амалий манба вазифасини бажарди.