Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожикулова Ойсора Журакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир металлар таъсирида индуцирланган митохондрия дисфункцияси механизмлари ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/В143.
Илмий раҳбарлар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гулбоҳор Толибжоновна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Меланова Назира Рашидовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғир металлар интокцикациясида етук ва сут эмиш даврларидаги каламушлар жигар митохондрия мембранаси бузилишлари механизмларини аниқлаш ва уларни ўсимлик биофаол моддалари билан коррекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Pb2+ва Cd2+ каби оғир металлар таъсирида каламуш жигар митохондрияси дисфункциясининг механизмлари аниқланган;
оғир металл тузлари компазициясининг таъсирида митохондрия мембранаси пассив ион ўтказувчанлигининг ўзгаришлари исботланган;
оғир металлар таъсирида каламуш жигари митохондриялари дисфункциясини «Гепамал», «Флатерон» ва протопин ўсимлик биофаол бирикмалари коррекциялаши аниқланган;
лактация даврида она каламушлар организмининг оғир металл тузлари билан интоксикацияси сут орқали болаларига таъсир кўрсатиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғир металлар таъсирида индуцирланган митохондрия дисфункцияси механизмлари ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оғир металл тузларини таъсир қилувчи кичик дозаларини аниқлаш Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида атроф-муҳитни оғир металл тузлари билан ифлосланиш ва кимёвий моддаларни қўллаш бўйича меъёрларини белгилашда ҳамда санитария-гигиена регламентларини ишлаб чиқишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 03-03/2-4527-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилоятининг антропоэкологик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда экологик муаммоларни бартараф этиш имконини берган;
оғир металлар интоксикациясида митохондрия дисфункцияси ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш ФА-A10-Т086 рақамли «Алкоголизм ва унга боғлиқ асоратларни даволаш ва профилактика қилишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш» лойиҳасида сурункали алкоголизм шароитида ҳужайра энергетик метаболизми бузилишларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 4/1255-3245-сон маълумотномаси). Натижада алкоголни организмга сурункали таъсири натижасидаги бузилишларни биологик фаол моддалар билан коррекция қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish