Турешова Сарбиназ Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоқ матбуот публицистикасининг поетикаси (2016-2024-йиллар)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil3945.
Илмий раҳбар: Машарипова Тамара, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор; Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон матбуотидаги публицистик асарларни таҳлил қилиш орқали публицистик матн поетикаси тушунчаларининг моҳиятини очиб бериш, поетиканинг мақсади, тадқиқот обйектини белгилаш, поетика турларини, шунингдек, қорақалпоқ адабий тилида публицистик услубнинг ўрнини кўрсатиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
публицистик поетика ижтимоий коммуникация ва бадиий дискурснинг конвергенсиясида шаклланувчи прагматик ҳодиса сифатида ўрганилиши натижасида муаллиф аксиологик позицияси ва идиостилистик стратегиясининг аудитория когнитив тафаккурига таъсир этишга қаратилган прагматик консептуализация механизми исботланган;
публицистик матннинг эмотив-полемик табиати ва дискурсив очиқлиги унинг структур-мантиқий изчиллиги билан яхлитликни ҳосил қилиши, «ички матн» ва «ташқи матн»нинг коммуникатив-прагматик бирлиги публицистик дискурс категориясининг мезони эканлиги асосланган;
публицистикада мавзу селекцияси, когнитив-креатив вербализация ва фактларни дискурсив саралашда факт ва эмоциянинг бири-бирини тўлдирувчи ва тасдиқловчи функсионал яхлит стратегияси аниқланган;
муаллиф образи публицистнинг индивидуал “мен”и ва ҳаётга муносабатининг лингвопрагматик, лингвомаданий, лингвокогнитив ифодаси сифатида белгиланиб, метафора, эпитет, параллелизм, анафора, градация, антитеза, асиндетон, полисиндетон орқали аудиторияга таъсир этишнинг публицистик дифференциал механизми исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоқ журналистикасининг ўзига хос стилистик хусусиятлари аниқланиб, матбуотда стилистика орқали ахборот ва публицистик материалларнинг таъсирчанлигига эришиш масалалари ўрганилиб, шу билан бирга, стилистик поетика элементларининг матн сифатини оширишда услубий восита сифатида қўллаш таклиф қилинган ёндашувлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 2-октябрдаги 22-сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон теле, радио ва газетафа фаолият олиб бораётган журналистларнинг ижодий фаолиятини сифат жиҳатдан яхшиланишига хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи ва Вазирлар Кенгашининг нашрлари – “Эркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталари матбуотида публицистик матн стилистикаси махсус обект сифатида тизимли тадқиқ қилинган ва босма нашрларда ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқиш ва мавзуни ёритишда таҳририятда фаолият юритаётган журналистларнинг услубини тўғри шакллантириш, асар тилини бойитиш бўйича касбий ва ижодий кўникмаларини оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизматининг 2025-йил 9-декабрдаги №18-12/137-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялардан таҳририят ижоди ва журналистларнинг самарали фаолиятини ташкил этишда илмий-амалий манба сифатида қўлланилган;
Янги давр журналист ва публицистларининг публицистик матн яратиш тамойиллари, публицистик матннинг таркибий яхлитлиги ўрганилган, фактлар ва эмоциялар уйғунлиги асарларнинг нашр таъсирини кучайтириш ва ходимларнинг касбий, ижодий маҳоратини такомиллаштириш зарурати, журналист ижодида факт ва уни асарда қўллаш маҳорати, аудитория талабларига мос равишда иш олиб боришга оид янги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг ижодий ишларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 3- ноябрдаги 05-22/538-сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Жáмиетлик-сиясий ҳáм соcиаллıқ-экономикалıқ баǵдарламалар Бас редакcиясı” ва “Саз-сáwбет ҳáм кеwил ашар баǵдарламалар Бас редакcиясı” таҳририятлари томонидан тайёрланадиган кўрсатув ва эшиттиришларнинг сифатини ошириш ва телерадио материалларининг мазмунини янгиланишлар жараёнига уйғун тарзда бойитишга ҳисса қўшган;
Қорақалпоқ матбуотида эълон қилинган публицистик матннинг поетикаси, индивидуал услуб масалалари, публицистик асарда тилнинг бадиий тасвир ва ифода воситаларидан фойдаланиш, образ ва образлиликни таъминлаш усулларининг аҳамияти ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг иш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг 2025-йил 3-ноябрдаги 01-18-сонли маълумотномаси). Натижада бу журналистларнинг жамиятдаги ўрнини кенгроқ тушуниш ва соҳанинг бундан кейин ривожланишига оид билимларни такомиллаштиришга хизмат қилган.