Абдирахмонов Ахад Искандаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малака ошириш тизими трансформацияси шароитида педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8950.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Эшмаматов Исмоил Абсаломович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадиров Хаёт Шарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Махмудова Дилфуза Мелиевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш тизими трансформацияси шароитида ОТМ педагог ходимларининг касбий креативлигини ривожлантириш бўйича илмий – методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқув жараёнида инновацион фикрлашни шакллантириш ва касбий ижодкорлик даражасини оширишга хизмат қилувчи яхлит педагогик муҳитни САМ (Скиллс, аттитуде, мастерй) цикли орқали интерактив лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;
педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантириш модели ўқув муҳитида самарадорликни таъминловчи педагогларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториялари ҳамда касбий компетенцияларининг таркибий компонентларини рақамлаштириш ва ижодий фикрлаш кўникмаларини интеграциялашган методик тизим сифатида киритиш билан такомиллаштирилган;
малака ошириш тизими трансформацияси шароитида педагог кадрларнинг касбий креативлигини ривожлантириш жараёни таълим эҳтиёжларини ҳисобга олишни таъминловчи методик воситаларни тизимли инкорпорациялашга қаратилган “дифферентиатед инструcтион” технологияси асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий креативлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти амалий фаолият натижадорлигини таълимнинг узлюксиз касбий ривожланиш (CПД) эктозимида эвиденcе-басед ёндашувини қўллаш асносида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш тизими трансформацияси шароитида педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантириш мавзуси доирасида амалга оширилган илмий-тадқиқот, олинган барча хулосалар, унинг натижалари келгусида ОТМ педагог ходимларининг касбий креативлигини оширишда, шунингдек таълим самарадорлигини янада оширишда ўзига хос илмий манба бўлиб хизмат қилади.
педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларни инновацион фикрлашни шакллантириш ва касбий ижодкорлик даражасини оширишга хизмат қилувчи яхлит педагогик муҳитни тизимли лойиҳалаш имконини берувчи  САМ (Скиллс, аттитуде, мастерй) цикли асосида аниқлаштиришга оид хулосалар “Научно-методическое обеспечение подготовки педагогических кадров с исполъзованием современных ИКТ” мавзусидаги (МВ-ОТ-2019-23-сон шартнома) (2019-2021-й.й.,) фундаментал лойиҳани амалга ошириш доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 04/10-4068-сон маълумотномаси). Натижада ОТМ педагог ходимининг касбий креативлик салоҳиятини самарали ривожлантиришга эришилган;
педагог ходимларнинг касбий креативлигини ривожлантириш моделини ўқув муҳитида самарадорликни таъминловчи методик ва амалий босқичларига педагогларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториялари ҳамда ижодий фикрлаш кўникмаларини интеграциялашга қаратилган адаптив-ижодий ривожлантириш механизм сифатида такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 04/10-4068-сон маълумотномаси). Натижада педагогнинг касбий креатив жиҳатини янги босқичга олиб чиқиш механизми яратилган;
малака ошириш тизими трансформацияси шароитида педагог кадрларнинг касбий креативлигини ривожлантириш жараёнини педагогик фикрлашнинг тизимлилиги, барқарорлиги ва индивидуаллигига асосланган ёндашувлар, индивидуал ўқув эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизмлари ҳамда самарали методик воситаларни тизимли инкорпорациялашга қаратилган “дифферентиатед инструcтион” технологияси асосида ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялардан малака ошириш дастурларининг “Педагогнинг касбий компетенсиялари ривожлантириш” модули таркибига киритлди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 04/10-4068-сон маълумотномаси). Натижада ОТМ педагог ходимининг касбий креативлик жиҳатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган; 
олий таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий креативлиги ривожлантиришнинг методик таъминоти амалий фаолиятни самарали ташкил этиш, узлюксиз касбий ривожланиш (CПД) эктозимини белгиловчи эвиденcе-басед ёндашуви асосида такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсияларидан “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан 494686-сон нашр гувоҳномаси). Натижада ОТМ педагогининг индивидуал ривожлантириш траекториясини аниқлаш имконияти белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish