Қодиров Адҳамжон Шарифжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини Wеб-Квест технологияси асосида ривожлантириш методикаси (Хорижий тил ва адабиёти йўналиши (инглиз тили) мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10850.
Илмий раҳбар: Эрмирзаев Аббос Вахобжонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исматова Юлдуз Нуъмон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини Wеб-Квест технологияси асосида ривожлантириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
кредит-модул тизимида “мустақил таълим” тушунчасининг мазмун-моҳияти - талабанинг аудиториядан ташқари вақтда ўқув материалларини мустақил равишда ўзлаштириши, билимларни излаш, таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш фаолияти сифатида илмий-педагогик жиҳатдан асосланди, мустақил таълимга қўйиладиган мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик ва изчиллик, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш каби методик талаблар аниқлаштирилган;
кредит-модул тизимида инглиз тилида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантиришнинг илмий-тадқиқотчилик ва аналитик фаолият, ахборот излаш ва аутентик манбалар билан ишлаш, мотивацияни ошириш ва ўқув фаоллигини кучайтириш, узлюксиз ва мослашувчан таълим муҳитини яратиш каби лингводидактик имкониятлари “Осонбаҳо” Wеб-квест платформаси асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида инглиз тили йўналиши талабаларининг мустақил таълим кўникмасини баҳолаш мезонлари давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CЕФР) талаблари билан уйғунликда мотивацион-қийматли, ташкилий-мазмунли, когнитив-операцион ва шахсий-рефлексив мезонларни қамраб олувчи интегратив баҳолаш модели асосида такомиллаштирилган.
кредит-модул тизимида инглиз тилида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантириш модели Wеб-Квест технологиясининг тизимли-фаолият, муаммоли, когнитив ёндашувлари асосида ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини Wеб-Квест технологияси асосида ривожлантириш методикасига доир эришилган илмий натижалар асосида:
кредит-модул тизимида “мустақил таълим” тушунчасининг мазмун-моҳияти - талабанинг аудиториядан ташқари вақтда ўқув материалларини мустақил равишда ўзлаштириши, билимларни излаш, таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш фаолияти сифатида илмий-педагогик жиҳатдан асосланди, мустақил таълимга қўйиладиган мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик ва изчиллик, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш каби методик талаблар аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялари асосида 60111800-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши талабалари учун “Инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш халқаро стандартлари” номли оʻқув қоʻлланма ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантиришнинг илмий-тадқиқотчилик ва аналитик фаолият, ахборот излаш ва аутентик манбалар билан ишлаш, мотивацияни ошириш ва ўқув фаоллигини кучайтириш, узлюксиз ва мослашувчан таълим муҳитини яратиш каби лингводидактик имкониятлари “Осонбаҳо” Wеб-квест платформаси асосида такомиллаштирилган амалий ва назарий хулосаларидан 2025-2026-йилларда бажарилган ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Прожеcт н. 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа университй анд Наманган стате институте оф фореигн лангуаГЭС” номли лойиҳанинг таълимий ва маданий соҳадаги тадбирлар ва амалий ишларида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 15-июндаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0051-сонли маълумотномаси). Натижада, кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим кўникмасини ривожлантиришнинг илмий-тадқиқотчилик ва аналитик фаолият, ахборот излаш ва аутентик манбалар билан ишлаш, мотивацияни ошириш ва ўқув фаоллигини кучайтириш, узлюксиз ва мослашувчан таълим муҳитини яратиш каби лингводидактик имкониятлари “Осонбаҳо” Wеб-квест платформаси асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон -24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон ” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларининг 2026-йил январ ва май ойларидаги сонларининг олий таълимга оид рукнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон -24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 8-июн 2026-йилдаги 05- 02-09-1107-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида мустақил таълим кўникмасини ривожлантириш методикасини оммалаштиришга хизмат қилган.