Ялгъошева Моҳичеҳра Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индивидуал ёндашув асосида инжиниринг соҳаси талабаларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш методикаси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
B2025.4.PhD/Ped.11590.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лола Тохировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Исроилова Дилдора Мухтаровна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал ёндашув асосида инжиниринг соҳаси талабаларининг инглиз тили кўникмаларини ривожантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш модели талабанинг тил даражаси, касбий эҳтиёжлари ва ўқув услубига мос ўқув мазмунини танлашни таъминловчи индивидуал-касбий мослаштириш компоненти билан талабанинг дастлабки диагностика натижалари ва ўқув жараёнидаги динамикасини ҳисобга олувчи мослашувчан алгоритм асосида такомиллаштирилган;
муҳандислик касбий дискурсига интеграцияни таъминловчи терминологик адаптация, коммуникатив моделлаштириш ва касбий трансфер босқичларини қамраб олувчи уч босқичли "Терминологик-Коммуникатив-Трансфер" машқлар тизими ҳар бир босқич якунида талабанинг касбий дискурсни ўзлаштириш даражасини назорат қилувчи оралиқ баҳолаш мезонлари билан бирга ишлаб чиқилган;
касбий дискурсга асосланган аутентик матнлар, терминологик минимум, коммуникатив вазиятлар, дифференциал топшириқлар ва мезонли баҳолаш воситаларини яхлит тизимга бирлаштирувчи босқичма-босқич ўқитиш методикаси такомиллаштирилиб, унинг кириш-“инпут” босқичида аутентик матнлар орқали тақдим этилган терминологик минимум кейинги босқичларда коммуникатив вазиятлар ва дифференциал топшириқлар билан мустаҳкамланиши методик жиҳатдан асосланган;
тил кўникмаларини ривожлантириш методикаси динамик-адаптив мониторинг механизми билан талабанинг ўз когнитив тизимини мустақил равишда қайта қурувчи ва ўзгарувчан шароитларга мослаб янгилаб борувчи автопоетик-рефлексив бошқарув тамойили асосида тизимли-консептуал тарзда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индивидуал ёндашув асосида инжиниринг соҳаси талабаларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш метдикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш модели талабанинг тил даражаси, касбий эҳтиёжлари ва ўқув услубига мос ўқув мазмунини танлашни таъминловчи индивидуал-касбий мослаштириш компоненти билан талабанинг дастлабки диагностика натижалари ва ўқув жараёнидаги динамикасини ҳисобга олувчи мослашувчан алгоритм асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Қозоғистон Республикаси Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университети, Халқаро Фаробий номидаги Университет билан ҳамкорликдаги “Глобал дунёда фан ва таълимдаги иннавацион ривожланишнинг омиллари консепсиясини яратиш” номли 2023-2026-йилларга мўлжалланган КЗХ-4779-11 рақамли фундаментал халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университетининг 2026-йил 2-июндаги маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитиш контекстида ахборот коммуникацион технологиялари орқали ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти такомиллаштирилган;
муҳандислик касбий дискурсига интеграцияни таъминловчи терминологик адаптация, коммуникатив моделлаштириш ва касбий трансфер босқичларини қамраб олувчи уч босқичли “Терминологик-Коммуникатив-Трансфер” машқлар тизими ҳар бир босқич якунида талабанинг касбий дискурсни ўзлаштириш даражасини назорат қилувчи оралиқ баҳолаш мезонлари билан бирга ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари (2017-2021-йиллар) номли илмий ойиҳани бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Жиззах политехника институтининг 2026-йил 13-март 03-172-164-сон маълумотномаси). Натижада, контекстуал динамик тил ўрганиш методикаларининг интеграциялашган модели ишлаб чиқилиб, инжинирингга оид инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар тизими такомиллаштирилган;
касбий дискурсга асосланган аутентик матнлар, терминологик минимум, коммуникатив вазиятлар, дифференциал топшириқлар ва мезонли баҳолаш воситаларини яхлит тизимга бирлаштирувчи босқичма-босқич ўқитиш методикаси такомиллаштирилиб, унинг кириш-“инпут” босқичида аутентик матнлар орқали тақдим этилган терминологик минимум кейинги босқичларда коммуникатив вазиятлар ва дифференциал топшириқлар билан мустаҳкамланиши методик жиҳатдан асосланганлигига оид маълумотлардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 3-апрелдаги 04/3129-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тили компетенсияларини ривожлантирувчи интерфаол методикалари инглиз тилини ўқитиш жараёнида модификациялашга хизмат қилган;
тил кўникмаларини ривожлантириш методикаси динамик-адаптив мониторинг механизми билан талабанинг ўз когнитив тизимини мустақил равишда қайта қурувчи ва ўзгарувчан шароитларга мослаб янгилаб борувчи автопоетик-рефлексив бошқарув тамойили асосида тизимли-консептуал тарзда такомиллаштирилганлигига оид маълумотлардан Жиззах вилоят телерадиоканалининг телевиденияси орқали 2026-йил 24-март куни “Субҳидам” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиоканали телевидениясининг 2026-йил 3-апрелдаги 282/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-методик таъминоти яратилган ва ривожлантириш механизмларининг такомиллаштирилишига хизмат қилган.