Алламуродова Сабоҳат Ибодуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз адабиётини ўқитишда културологик ёндашув (олий таълим ташкилотлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6292.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Нурмуратов Анвар Яхшибоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Абдуллаева Феруза Суюновна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотларида инглиз адабиётини ўқитишда културологик ёндашувни қўллашнинг назарий ва амалий асосларини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз адабиётини ўқитиш методикасида хушмуомалиликнинг этномаданий хусусиятларини адабий матнлар орқали аниқлаш, ҳамда талабаларда маданиятлараро прагматик компетенсияни ривожлантирувчи лингвопрагматик таҳлил механизми матндаги нутқий актлар, мурожаат шакллари ва маданий контекстни босқичма-босқич қиёсий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган;
културологик ёндашувни таʼлим мазмуни, бадиий матн таҳлили ва баҳолаш мезонлари билан уйғунлаштирувчи интегратив методик тизим ишлаб чиқилиб, унда матннинг тил бирлиги эмас, балки маданий-семантик ҳодиса сифатида идрок этилиши ва таʼлим компонентларининг ўзаро уйғунлиги орқали талабанинг маданиятлараро коммуникатив компетенсияси ривожланиши илмий асосланган;
“Тескари синф” технологиясини културологик ёндашув билан интеграциялашга асосланган дидактик механизм ишлаб чиқилиб, унда талаба бадиий матн билан прелексион мустақил танишув босқичини ўтаб, аудитория вақтини интерпретатив таҳлил, танқидий дискурс ва лингвокултурологик контекст таҳлилига ажратиши талабаларнинг интерпретатив ва маданий-когнитив компетенсияларини синергик тарзда ривожлантириши исботланган;
инглиз адабиётини „Тескари синф“ технологияси ва културологик ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини баҳоловчи интерпретатив чуқурлик, маданий-контекстуал боғлаш ва дискурсив аргументация кўрсаткичларига асосланган уч компонентли мезонлар тизими ишлаб чиқилиб, унда баҳолаш предмети сифатида талабанинг матнни репродуктив ўзлаштириш даражаси эмас, балки унинг мустақил талқин қилиш, маданий контекстга боғлаш ва ўз фикрини маданий далиллар билан асослаш кўникмаси белгиланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида инглиз адабиётини културологик ёндашув асосида ўқитиш бўйисҳа олинган натижалар, ишлаб сҳиқилган методик ва амалий тавсийалар асосида:
инглиз адабиётини ўқитиш методикасида хушмуомалиликнинг этномаданий хусусиятларини адабий матнлар орқали аниқлаш, ҳамда талабаларда маданиятлараро прагматик компетенсияни ривожлантирувчи лингвопрагматик таҳлил механизми матндаги нутқий актлар, мурожаат шакллари ва маданий контекстни босқичма-босқич қиёсий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-июлдаги №283-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилдан дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёнида ва ундан кейин пайдо бўладиган таълимий қийинчиликларнинг олди олинишига эришилган;
културологик ёндашувни таʼлим мазмуни, бадиий матн таҳлили ва баҳолаш мезонлари билан уйғунлаштирувчи интегратив методик тизим ишлаб чиқилиб, унда матннинг тил бирлиги эмас, балки маданий-семантик ҳодиса сифатида идрок этилиши ва таʼлим компонентларининг ўзаро уйғунлиги орқали талабанинг маданиятлараро коммуникатив компетенсияси ривожланиши илмий асосланганлиги ҳақидаги назарий ва илмий маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси - ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-февралдаги № 04/1-598-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитишда талабаларнинг тил ва нутқ малакаларида усҳрайдиган камсҳиликларни аниқлаш ва уларни ўқув фаолийати давомида тузатишга эришилган;
“Тескари синф” технологиясини културологик ёндашув билан интеграциялашга асосланган дидактик механизм ишлаб чиқилиб, унда талаба бадиий матн билан прелексион мустақил танишув босқичини ўтаб, аудитория вақтини интерпретатив таҳлил, танқидий дискурс ва лингвокултурологик контекст таҳлилига ажратиши талабаларнинг интерпретатив ва маданий-когнитив компетенсияларини синергик тарзда ривожлантириши исботланганлиги ҳақидаги назарий ва илмий маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига асосан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 26-августдаги № 2474/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз адабиётини ўқитишда талабаларнинг мустақил таҳлилий ёндашуви ва маданиятлараро компетенсиясини ривожлантиришга эришилди;
инглиз адабиётини „Тескари синф“ технологияси ва културологик ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини баҳоловчи интерпретатив чуқурлик, маданий-контекстуал боғлаш ва дискурсив аргументация кўрсаткичларига асосланган уч компонентли мезонлар тизими ишлаб чиқилиб, унда баҳолаш предмети сифатида талабанинг матнни репродуктив ўзлаштириш даражаси эмас, балки унинг мустақил талқин қилиш, маданий контекстга боғлаш ва ўз фикрини маданий далиллар билан асослаш кўникмаси белгиланганлиги асосланганлиги бўйича қўлга киритилган илмий ва амалий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-январдаги №25-36-939-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитишда културологик ёндашув методикасидан фойдаланиш оммалаштирилган.