Мехмонов Исмат Тошпўлатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4272.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Абдималик Гаппарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдухалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Муродов Эркин Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ижтимоий шериклик, маҳалла иқтисодий драйвери, дуал таълим ва ишлаб чиқариш шароитларининг прагматик яхлитлиги ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, ўқувчиларда касбий, тадбиркорлик кўникмаларини конвергент ва дивергент ривожллантириш мактабда бошқарув самарадорлиги интегратив оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш механизмлари ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мактаб раҳбарларининг когнитив салоҳияти, касбий мотивацияси, креатив бошқарув фаоллиги, шахсга ва фаолиятга оид компетенлигини билиш-қўллаш-таҳлил занжирига координациялаш асосида такомиллаштирилган;
маҳаллий ҳамкорликда мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш модели ўқувчиларнинг касб танлаш траекторияси касбий ривожланишга кўра мақсадни белгилаш, интеграциялашув, технологик саводхонлик ва ижодий фаолликка кўра идентив ривожланиш асосида касбий ўсишни стимулясиялаш орқали такомиллаштирилган;
 мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этишнинг самарадорлиги ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос тадрижий ва интенсив касбларни касбий карера муҳитида босқичма-босқич имплеминтация қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: 
мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ижтимоий шериклик, маҳалла иқтисодий драйвери, дуал таълим ва ишлаб чиқариш шароитларининг прагматик яхлитлигини таъминлаш, ўқувчиларда касбий, тадбиркорлик кўникмаларини конвергент ва дивергент шакллантириш мактабда бошқарув самарадорлиги интегратив оптималлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг тегишли бандларини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштиришда фойдаланилган (Тараққиёт стратегия марказининг  2024-йил 17-июлдаги №381-сонли маълумотномаси (2-илова)). Натижада мактаб ўқувчиларида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграцияни ташкил этиш механизмлари ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мактаб раҳбарларининг когнитив салоҳияти, касбий мотивацияси, креатив бошқарув фаоллиги, шахсга ва фаолиятга оид компетенлигини билиш-қўллаш-таҳлил занжирига координациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва амалий тавсиялари А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти томонидан ташкил этилган “Узлюксиз касбий ривожланиш курслари” намунавий ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 03-33-284-сонли маълумотномаси (3-илова)). Натижада умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларининг ўқувчиларни касбга йўналтиришда бошқарувни амалга ошириш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
маҳаллий ҳамкорликда мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш модели ўқувчиларнинг касб танлаш траекторияси мақсадни белгилаш, интеграциялашув, технологик саводхонлик ва ижодий фаолликка кўра идентив ривожланиш асосида касбий ўсишни стимулясиялаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялари “Менежерлик ўқув курслари” ўқув режа ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда “Таълим муассасасини ривожлантириш ва ўқув-тарбия жараёнини бошқариш” ўқув модулининг мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 03-33-284-сонли маълумотномаси (4-илова)). Натижада мактаб раҳбарларининг бошқарув фаолиятида ўқувчиларни касбга йўналтириш кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактаб таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этишнинг самарадорлиги ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос тадрижий ва интенсив касбларни ишлаб чиқариш муҳитида имплеминтация қилиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўқувчиларни касбий қизиқиши, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва касбий фаолиятга бўлган қизиқиш ва қобилиятларини шакллантириш” давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 
03-33-284-сонли маълумотномаси (5-илова)). Натижада ўқувчиларнинг касбий қизиқишини, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва касбий фаолиятга бўлган қизиқиш ва қобилиятларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish