Хуррамов Лочинбек Маликовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Алканоламин туридаги нордон газларни ютгич таркибини оптималлаштириш ва уни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш“, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1728.
Илмий раҳбар: Алимухамедов Музаффар Ганиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонбердиев Ғаффор Раҳмонбердиевич, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулло оъғли, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газ таркибидаги нордон газлардан тозалаш учун моноетаноламин ва формалдегид асосида янги самарали триазин типига хос бўлган газ ютгич синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моноетаноламин билан формалдегиднинг таъсирлашиш қонуниятлари аниқланиб, дастлабки моддаларнинг 2:1 мол/мол нисбатда гексо-гедросимм-триазиннинг функсионаллиги уч марта ортиши, учламчи азот миқдори минимумдан ўтиши, молекуляр массаси 90 миқдорга камайиши исботланган;
моноетаноламин билан формалдегид 1:2 мол/мол нисбатларида  реаксион муҳитда гидроксил гуруҳлар консентрацияси камайиши билан реакция йўналишини назорат қилиш мумкинлиги асосланган;
моноетаноламиннинг формалдегид билан 1:1 мол нисбатида, 50–52 °C ҳарорат ҳамда 30 дақиқа давомийликда кечадиган циклоконденсланиш реакцияси орқали Н,Нъ,Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазин ҳосил бўлиши исботланган;
замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари мажмуаси ёрдамида синтез қилинган Н,Нъ,Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазиннинг молекуляр тузилиши тўлиқ тасдиқланиб, унинг ҳосил бўлиш ва циклизацияланиш механизми асосланган;
моноетаноламиннинг формалдегид билан дастлаб 30 0С да таъсири дастлаб метилиденмоноетаноламин хосил бўлиши, 50-52 0С да 30 дақиқа қиздирганда, метилиденмоноетаноламиннинг тримерланиши билан Н,Нъ,Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазин ҳосил бўлиши исботланган;
Н, Нъ, Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазиннинг водород сулфид  бўйича селективлиги, триазин ҳалқаси учламчи азот атомларининг донор аксептор боғларини ҳосил қилиши билан асосланган;
табиий газни таркибидаги нордон газлардан тозалаш учун янги самарали Н, Нъ, Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазин газ ютгич олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий газни таркибидаги нордон газлардан тозалаш учун янги турдаги самарали ютгичларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Н, Нъ, Нъъ-трис (β-оксиетил) гексагидро-С-триазинни қўллаб табиий газлар таркибидан нордон газларни тозалашнинг такомиллашган технологияси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2026-2028-йилларда саноатга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган («Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2026-йил 13-майидаги Р02/ЕВ-2652 сон маълумономаси). Натижада, табиий газлар таркибидаги водород сулфидини 100 %гача тозалаш имконини беради;
табиий газларни агрессив компонентлардан тозалашнинг такомиллашган технологияси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2026-2028-йилларда саноатга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган («Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2026-йил 13-майидаги Р02/ЕВ-2652 сон маълумономаси). Натижада, алканоламинлар асосидаги нордон газларни ютувчилар таркибини оптималлаштириш, газ тоалаш жараёнининг энергиятажамкор ва самарадор технологияларини қўллаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish