Холбоева Муяссар Бабаёровнананинг
фалсафа (PhD) доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ) ионларини баъзи азо- ва нитрозореагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш”, 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К1067.
Илмий раҳбар: Зияев Дилшод Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Тиллаев Холмамат Рахмонович, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иммобилланган нитрозо-Р-тузи ва арсеназо ИИИ реагентлари билан темир (ИИИ), қўрғошин (ИИ) ионларини аниқлашнинг тезкор ҳамда танлаб таъсир этувчан янги сорбсион-спектроскопик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
ипак фибрион, СМА-1, СМА-3 ППА-1, ППФ ва ППД толали ташувчиларга органик реагентлар: нитрозо-Р-тузи ва арсеназо ИИИ ни иммобиллаш органик реагентлар таркибидаги аналитик фаол гуруҳлар ҳисобига содир бўлиши ҳамда консентрлаш ҳисобига сезувчанликнинг ошиши исботланган;
мақбул ташувчи сифатида ППФ ва ППД тола танлаб олинган, иммобиллаш ва комплекс ҳосил қилишининг мақбул шароитлари аниқланган;
иммобилланган нитрозо-Р-тузини темир (ИИИ) билан, арсеназо ИИИ ни қўрғошин (ИИ) иони билан комплекслар ҳосил қилиш реакциясида комплекснинг спектроскопик тавсифлари (ҳақиқий моляр сўндириш коеффициенти ва комплекснинг барқарорлик қиймати) аниқланган;
темир (ИИИ) ва қўрғошин (ИИ) ионларини янги иммобилланган нитрозо-Р-тузи ва арсеназо ИИИ билан аниқлашнинг сорбсион-спектроскопик усули ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқилган сорбсион-спектроскопик усул ёрдамида темир (ИИИ) ва қўрғошин (ИИ) ионларини аниқлашнинг Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниши Фе (ИИИ) иони учун 5-50 мкг/25 мл, Пб (ИИ) иони учун 3,2-45 мкг/25 мл оралиғида бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат оқава сувлари таркибидан қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ) ионларининг миқдорларини аниқлаш бўйича янги сорбсион-спектроскопик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ) ионларини иммобилланган органик реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш усули Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводида чиқинди сувлари таркибидаги оғир металл ионларини аниқлаш учун жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводи бошқармасининг 2025 йил 1 майдагидаги 705/ак-05-сонли маълумотномаси). Натижада, сув таркибида қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ)  металл ионларини аниқлаш учун иммобилланган органик реагентлардан фойдаланиш имконини берган;
қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ) ионларини аниқлаш усули Навоий вилоятидаги электрокимё заводида чиқинди сувлари таркибидаги оғир металл ионлари миқдорини назорат қилиш жараёнига жорий қилинган (Навоий “Электрокимё” заводининг 2025-йил 15-августдаги 441-сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувларини таркибидан қўрғошин (ИИ) ва темир (ИИИ) металл ионларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish