Абдуллаев Акмал Нематуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Марказий Қизилқум фосфоритларидан кимёвий ва физик-механик хоссалари яхшиланган оддий суперфосфат олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6109.
Илмий раҳбар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.08.
Расмий оппонентлар; Қаноатов Хайрулло Муродуллаевич техника фанлари доктори, доцент; Қурамбоев Шерзод Раимберганович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум ювиб куйдирилган фосфат хомашёси (ЮКФК) ва фосфорит унини (ФУ) сулфат кислота билан аммоний нитрат иштирокида парчалаш, сўнгра нордон суперфосфатни ретур сифатидаги термик ишлов берилган суперфосфат аралашмаси билан биргаликда донадорлаш орқали кимёвий ва физик-механик хоссалари яхшиланган донадор оддий суперфосфат олиш жараёнини тадқиқ қилиш ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқум ЮКФК ва ФУни сулфат кислота билан парчалаш жараёни ўрганилди, бунда илк бора аммоний нитрат иштирокида фосфоритлар парчаланиш даражасини ошириш ҳисобига жараённи жадаллаштириш мумкинлиги аниқланган;
йетилган нордон суперфосфатга термик ишлов берилиши намлик ва эркин кислоталиликнинг йўқолиши ҳисобига асосий озуқа компонентлари миқдорининг ортиб боришини таъминлаши аниқланган;
ЮКФКдан олинган ва термик қайта ишланган суперфосфатни нордон суперфосфатга ретур тарзида ишлатилишининг таъсири ўрганилганда, термик қайта ишланган суперфосфат меъёри ортиши ўзлашадиган фосфатларнинг умумий миқдорига нисбатини бир оз ошириши ва сувда эрийдиган фосфатлар улушини кескин камайиши аниқланган;
ЮКФК ва фосфорит унини парчалашда сулфат кислота меъёрининг оширилиши майда фракция унумини оширишини ҳамда доначалар мустаҳкамлигини камайтиришини, аммоний нитрат қўшилганда эса доначалар мустаҳкамлигининг ортишини, майда фракция унуми камайишини, маҳсулот фракцияси миқдори ортишини илмий жиҳатдан исботланган;
ЮКФК ва фосфорит унини илк маротаба аммоний нитрат иштирокида сулфат кислотали парчалаш, олинган нордон суперфосфатни ретур сифатидаги термик ишлов берилган суперфосфат билан биргаликда донадорлаш орқали оддий суперфосфат олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
технологик жараён жадаллашиши ҳамда кимёвий ва физик-механик хоссалари яхшиланиши таъминланадиган донадор оддий суперфосфат олиш технологик схемаси, моддий оқим ва моддий баланс схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Қизилқум ЮКФК ва ФУни кимёвий ва физик-механик хоссалари яхшиланган донадор оддий суперфосфатга қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЮКФК ёки ФУни сулфат кислота билан парчалаш жараёнида аммоний нитрат қўшиш йўли билан донадор оддий суперфосфат олиш технологияси “Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” қўшма корхона шаклидаги АЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” қўшма корхона шаклидаги АЖнинг 2025 йил 11 ноябрдаги 1-1/11-11-25-сонли маълумотномаси). Натижада, фосфатли хомашёни парчалаш жараёнини жадаллаштириш ва сулфат кислотани тежаш имкониятини беради;
етилтирилган нордон суперфосфатни донадорлаш жараёнига термик қайта ишланган ретурни кирилиши орқали донадор оддий суперфосфат олиш технологияси “Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” қўшма корхона шаклидаги АЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” қўшма корхона шаклидаги АЖ нинг 2025 йил 11 ноябрдаги 1-1/11-11-25-сонли маълумотномаси). Натижада, эркин кислоталиликни камайтириш ҳисобига олинадиган маҳсулот кимёвий хоссаларини яхшилаш ҳамда доначалар мустаҳкамлигини ошириш ҳисобига физик-механик хоссаларини яхшилаш имконини беради.