Бобохужаев Шухрат Умаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Турлараро Госсйпиум барбаденсе Л. дан Г.ҳирсутум Л. га алоҳида хромосомаси алмашган шаклларнинг хусусиятлари ва уларни қимматли хўжалик белгилари таҳлили", 03.00.09 - Умумий генетика  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/В269.
Илмий маслаҳатчи: Санамян Марина Феликсовна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Абдумавлаянович, биология фанлари доктори, профессор; Набиев Саидғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Саида Абдисаматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: гомеолог хромосомаларни алмаштириш ва янги хромосома-алмаштирилган линияларни яратиш йўли билан Г.барбаденсе туридан юқори сифатли толага оид фойдали аллелларни ғўзасининг Г.ҳирсутум га интрогрессия қилиш орқали генетик ўзгарувчанликни кенгайтириш, шунингдек бегона хромосомаларнинг меёз жараёнидаги ҳолатини ва беккросс авлодларда уларнинг сақланиб қолишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг Г. ҳирсутум ва Г. барбаденсе турлари асосида олинган моносомик Ф1 дурагайлари, БC1Ф1–БC5Ф1 беккросс авлод ўсимликларга бегона генетик материал киритилиб, хромосомаларни ситогенетик таҳлилида нормал жуфтлашиши (25 та бивалент ва битта унивалент) аниқланиб, ғўзада моносомик шаклларида унивалент хромосомалар барқарор сақланганлиги очиб берилган; 
илк бор ғўзада молекуляр-генетик ССР-маркерлар ёрдамида хромосома-алмаштирилганда, моносомик дурагайларини танлаш имконияти, турли беккросс авлодларидаги моносомик ўсимликларда Ат-субгеномининг 2-хромосомаси алмашилганда, Мо16 линияси иштирокида унинг элиминатсияси (йўқолиши) икки марта кузатилган ҳамда генотипнинг бегона хромосомани авлодга узатиш хусусиятига таъсири аниқланган;
илк бор ССР-маркерлар ёрдамида бир хил чатиштиришдан олинган моносомик беккросс (БC2Ф1, БC3Ф1, БC4Ф1 ва БC5Ф1) авлодларда турли линиялар иштирокида генетик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши аниқланиб, Г. барбаденсе турига мансуб 2-, 4- ва 6-хромосомаларнинг Г. ҳирсутум геномига интрогрессияси беккросс босқичларида турлича кечиши ҳамда бегона хромосоманинг Л-458 линияси  каби янги генетик муҳитга мослашиш хусусиятлари илмий асосланган;
Г. барбаденсе турининг Ат-субгеномига мансуб 2-, 4- ва 6-хромосомаларнинг хромосома-алмаштирилган линияларни яратишдаги хромосомаларни берилиши хусусиятларига қараб, 2- ва 4-хромосомаларнинг узатилиш даражаси юқори, 6-хромосоманинг эса элиминатсияга учраш эҳтимоли юқорилиги, шунингдек БC1Ф1–БC3Ф1 авлодларида 7-, 18- ва 21-хромосомаларнинг ҳам элиминатсияга учраши қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзасининг Г.ҳирсутум/Г.барбаденсе нинг ВС1Ф1-ВС5Ф1 беккросс шакллари ва бегона хромосомаси алмаштирилган линияларининг ситогенетик ва молекуляр-генетик таҳлили натижалари асосида қуйидагилар олинди:
ғўзанинг Ат-субгеномининг 2-, 4-, 6-хромосомалари алмаштирилган 18 та турлараро дурагайлар ва БC1Ф1-БC5Ф1 беккросс ўсимликлари (8576, 8141, 8311, 8577, 8512, 8513, 8251, 8194, 8221, 8222, 8252, 8193, 8821, 8822, 8824, 8823, 8845, 8853) ЎзР ФА қошидаги Геномика ва биоинформатика марказининг «Ноёб объект» ига топширилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 25-июндаги 4/1255-1569-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази ғўза генетик коллекциясини бойитиш имконини берган;
олинган 2-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1-БC2Ф1); 4-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1-БC4Ф1) ва CС-Б04-Уз хромосома-алмаштирилган линияси (Мо59 линияси асосида); 6-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1-БC5Ф1); 12-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1-БC2Ф1); 17-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1); 21-хромосомаси етишмайдиган моносомик дурагайлар (Ф1); 22-хромосома алмаштирилган моносомик дурагайлар (Ф1-БC1Ф1-БC2Ф1) ЎзМУ нинг «Ноёб объект»ига коллекциясига топширилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ЎзМУ нинг 2025-йил 3-июлдаги 04-11-8618-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон ғўза генетик коллекциясини бойитишга хизмат қилган янги хромосома-алмаштирилган шакллар ва линиялар ажратиб олинган;
ғўзанинг хромосома-алмаштирилган линияларни яратиш ва ССР-маркерлар ҳамда транслокатсион линиялари ёрдамида янги моносомик линияларни идентификатсия қилишнинг янги схемаси юқори импакт-факторли журналларда чоп этилган еттида илмий мақолада акс эттирилган (Плантс, (11) 3012, 2022 ҳттпс://дои.орг/ 10.3390/плантс11223012 Сcопус-ИФ-7.6; Молеcулар Генетиcс анд Геномиcс 298 (1) 143-152. 2023. ДОИ: ҳттпс://дои.орг/10.1007/с00438-022-01974-3 Сcопус-ИФ-4.6; БМC Плант Биологй (24) 403, 2024. ҳттп://дои.орг/10.1186/с12870-024-04912-0 Сcопус ИФ-6.7; ГМ CРОПС & ФООД 16 (1), 360–365, 2025 ҳттпс://дои.орг/ 10.1080/21645698.2025.2499997 Сcопус-ИФ-9.8 ва бошқалар). Натижада, турлараро моносомик дурагайларда ССР-маркерлардан фойдаланган ҳолда бегона хромосомаларнинг хатти-ҳаракатини ва уларнинг морфо-биологик хусусиятларини асослаш имкони яратилган;
ғўзанинг БC2Ф1 дурагайларида молекуляр-генетик ва ситогенетик таҳлил ёрдамида Г.барбаденсе хромосомаларининг Г.ҳирсутум геномига интрогрессияси бўйича олинган натижалар юқори импакт-факторли журналда чоп этилган илмий мақолада келтирилган (Э3С Wеб оф Cонференcес 497, 03044, 2024 ҳттпс://дои.орг/10.1051/ э3сcонф/202449703044 Сcопус-ИФ-1.4). Натижада, Г.барбаденсе туридан олинган 2-, 4-, 6- хромосомалари алмаштирилган беккросс моносомикларда чатишувчанликни, дурагай уруғлар тугувчанлиги ва ситогенетик жиҳатларни аниқлаш ва ўрганиш имкони яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish