Бахранова Нафосат Салоҳиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Вулканланган резина чиқиндиларининг паст ҳароратли пиролиз жараёни маҳсулотларидан пластификаторлар олиш ва амалиётга қўллашнинг энерготежамкор технологиялари», 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6914.
Илмий раҳбарлар: Жўраев Шохруҳ Тўлқинович, техника фанлари доктори, доцент; Жўраев Илҳом Икромович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор; Тоджиев Жамолиддин Насириддинович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: резина саноати чиқиндиларини паст ҳароратли пиролиз асосида комплекс қайта ишлаш, пиролиз суюқлигини чуқур тозалаш ҳамда полимер композициялар учун экологик хавфсиз ва самарали пластификаторлар сифатида фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эскирган автомобил шиналари, резинатехника буюмлари ва резина саноати чиқиндиларини паст ҳароратли деструксия қилишнинг оптимал ҳарорат оралигʻи 500-550 °C экани аниқланиб, ушбу шароитда маҳсулот чиқишининг максимал самарадорлиги таʼминланиши асосланган;
пиролиз суюқлигининг физик-кимёвий хоссалари ва пластификациялаш самарадорлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, ундан полимер композициялар учун пластификатор сифатида фойдаланишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
пиролиз суюқлигининг ароматиклик даражаси 30-40 % эканлиги, қовушқоқлиги ва зичлиги каби физик-кимёвий кўрсаткичлари билан резина композицияларининг реологик ва механик хоссалари ўртасидаги богʻлиқлик аниқланиб, пластификатор сифатида қўллаш механизми аниқланган;
пиролиз суюқлигини десулфуризация қилишда таркибида 75 % Ал₂О₃ бўлган саноат чиқиндиси асосида сорбент тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилиб, олтингугурт миқдорини 1415 ппм гача камайиши исботланган;
паст ҳароратли пиролиз шароитида олинган суюқ фракцияни резина техник буюмлар учун иккиламчи пластификатор сифатида қўллаш натижасида композицияларнинг мустаҳкамлиги 35 – 70 дан-74 кгф/cм² гача, нисбий узайиши эса 300 дан 350 % гача ошиши аниқланган;
пиролиз суюқлиги асосидаги пластификаторни 10 % миқдорда қўллаш оптимал экани аниқланиб, ушбу миқдорда механик, реологик ва технологик хоссалари 1,2-1,4 марта яхшиланганлиги асосланган;
пиролиз маҳсулотлари асосида полимер композициялар учун саноатга мос рецептура ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқилган технологиянинг иқтисодий самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Резинатехника буюмлари, шина ва резина саноати чиқиндиларини қайта ишлаш асосида олинган пиролиз суюқлигини пластификатор сифатида қўллаб композицион полимер материаллар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эскирган резинатехника буюмлари, шина ва резина саноати чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2027–2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2026 йил 16-июндаги 02-15-02/58333-сонли маʼлумотномаси). Натижада, резина композицияларида пластификатор миқдори 5 % дан 10 % гача оширилганда мустаҳкамлик 35 дан 70-74 кгф/cм2 гача ошириш имконини берган;
резина саноати чиқиндиларини паст ҳароратли пиролиз асосида комплекс қайта ишлаб, пиролиз суюқлигини чуқур тозалаш орқали полимер композициялар учун экологик хавфсиз ва самарали пластификаторлар олиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2027–2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2026 йил 16-июндаги 02-15-02/58333-сонли маʼлумотномаси). Натижада, пиролиз суюқлигидаги олтингугурт миқдорини 3240 ппм дан 1415 ппм гача камайтириш ҳамда пластификаторни 10 % миқдорда қўллаш орқали композицияларнинг хоссаларини 1,2–1,4 марта яхшилаш имконини берган.