Джунаев Фарход Абдухамидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳамда маданий ҳаёт (1945-1955-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar 903.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович тарих фанлари доктори, профессор; Жуманиязова Фируза Жуманазаровна
 тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда 1945-1955-йиллардаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳамда маданий ҳаётни  ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1945-1955-йилларда Марказнинг Ўзбекистон ССРда юритган маъмурий-буйруқбозлик ва тоталитар тузумининг салбий оқибатлари, сиёсий жараёнларда коммунистик партия ролининг муттасил оширишга қаратилган сиёсий тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши, бу жараёнларда совет мафкурасининг аҳоли онггига сингдириб борилиши ҳамда сиёсий раҳбарларнинг Марказ кўрсатмаларини йўлдан оғишмай бажариб бориши каби масалалар далилланган;
 Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистон ССР аҳолиси турмуш даражасига салбий таъсири, урушнинг салбий оқибатлари, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларининг ижтимоий муаммоларнинг янада чуқурлашувига замин яратганлиги, мустабид тузум мафкураси ўз моҳиятига кўра маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишдан манфааатдор бўлмаганлиги,  республика аҳолисини уй-жой билан таъминлаш даражасининг ўта пастлиги, шаҳарларда коммунал хўжалик ишларининг етарли даражада эмаслиги, аҳолини тоза ичимлиги суви, электр энергияси, газ ҳамда бирламчи истеъмол товарлари билан таъминлаш ишларини сусткашлик билан амалга оширилганлиги, қисқа қилиб айтганда республика аҳолисининг турмуш шароитларининг ҳар томонлама яхшиланмаганлиги архив манбалари асосида очиб берилган; 
1945-1955-йилларда Ўзбекистон ССРда маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадор эмаслиги, маориф тизимидаги мактабларнинг аянчли аҳволи, уларнинг деярли 80 фоизи мактаб учун мўлжалланмаган биноларга жойлашганлиги, ўқувчиларнинг мактабларга қамровининг ўта пастлиги, айниқса қизларнинг ўртача 20-25 фоизи қамраб олинганлиги, мактаблар учун ўқитувчи ходимларнинг етишмалиги урушдан кейинги йиллардаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб қолганлиги, республиканинг деярли барча ҳудудларида соғлиқни сақлаш муассасаларининг камлиги, борларининг ҳам энг зарур дори-дармонлар, асбоб-ускуналар билан таъминланмаганлиги, тиббиёт ходимларининг етишмаслиги, уларнинг етарли малакага эга эмасликлари, тиббиёт муассасалари – амбулатория ва стационарлар, касалхоналардаги ўринлар сони, дори-дармонлар, асбоб-ускуналар, препаратларнинг етишмаслиги асосланган;
ХХ аср 40-йиллар иккинчи ярми – 50-йиллар бошларида Марказ тоталитар сиёсатининг Ўзбекистон ССР маданий ҳаётига салбий таъсири, Ўзбекистон ССРдаги маданий-оқартув муассасаларининг фаолияти ва улар ҳукмрон партиянинг тарғибот-ташвиқот олиб борувчи қудратли қуроли сифатида кенг халқ оммаси онгига янги мафкурани сингдиришга хизмат қилганлиги, коммунистик партия ролини халқ орасида янада мустаҳкамлаш, оммани доимий равишда искажада ушлаб туриш мақсадида ўзбек зиёлилари, олимлари, ёзувчилари, шоирлари, композиторларининг асоссиз қатағон қилинганлиги, лекин уларнинг кўпчилиги Сталин “шахсига сиғиниш”нинг фош этилишидан билан оқланганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1945-1955-йилларда Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий ва маданий жараёнларга доир ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
1945-1955-йилларда Марказнинг Ўзбекистон ССРда юритган маъмурий-буйруқбозлик ва тоталитар тузумининг салбий оқибатлари, сиёсий жараёнларда коммунистик партия ролининг муттасил оширишга қаратилган сиёсий тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши, бу жараёнларда совет мафкурасининг аҳоли онггига сингдириб борилиши ҳамда сиёсий раҳбарларнинг Марказ кўрсатмаларини йўлдан оғишмай бажариб бориши каби масалалар далилланган хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимидаги фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 12-мартдаги 02/02-22-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари миллий ғояни тарғиб қилиш ва шу асосда ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган; 
Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистон ССР аҳолиси турмуш даражасига салбий таъсири, урушнинг салбий оқибатлари, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларининг ижтимоий муаммоларнинг янада чуқурлашувига замин яратганлиги, мустабид тузум мафкураси ўз моҳиятига кўра маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишдан манфааатдор бўлмаганлиги,  республика аҳолисини уй-жой билан таъминлаш даражасининг ўта пастлиги, шаҳарларда коммунал хўжалик ишларининг етарли даражада эмаслиги, аҳолини тоза ичимлиги суви, электр энергияси, газ ҳамда бирламчи истеъмол товарлари билан таъминлаш ишларини сусткашлик билан амалга оширилганлиги, қисқа қилиб айтганда республика аҳолисининг турмуш шароитларининг ҳар томонлама яхшиланмаганлиги архив манбалари асосида такомиллаштиришга хизмат қилган илмий натижалари ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан фойдаланиб келинмоқда (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 19-сентябрдаги 2-13-21-5068-сонли маълумотномаси). Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистон маданий ҳаётига салбий таъсирини ёритиш орқали ёшларда Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳамда ўтмишдан хулосалар чиқариган.
1945-1955-йилларда Ўзбекистон ССРда маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадор эмаслиги, маориф тизимидаги мактабларнинг аянчли аҳволи, уларнинг деярли 80 фоизи мактаб учун мўлжалланмаган биноларга жойлашганлиги, ўқувчиларнинг мактабларга қамровининг ўта пастлиги, айниқса қизларнинг ўртача 20-25 фоизи қамраб олинганлиги, мактаблар учун ўқитувчи ходимларнинг етишмалиги урушдан кейинги йиллардаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб қолганлиги, республиканинг деярли барча ҳудудларида соғлиқни сақлаш муассасаларининг камлиги, борларининг ҳам энг зарур дори-дармонлар, асбоб-ускуналар билан таъминланмаганлиги, тиббиёт ходимларининг етишмаслиги, уларнинг етарли малакага эга эмасликлари, тиббиёт муассасалари – амбулатория ва стационарлар, касалхоналардаги ўринлар сони, дори-дармонлар, асбоб-ускуналар, препаратларнинг етишмаслиги асосланганганлиги юзасидан баён этилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан фойдаланиб келинмоқда (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 19-сентябрдаги 2-13-21-5068-сонли маълумотномаси). Натижада бу борада чиқарилган хулосалар маданий-тарихий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилиш жараёнида муҳим амалий аҳамият касб этган.
ХХ аср 40-йиллар иккинчи ярми – 50-йиллар бошларида Марказ тоталитар сиёсатининг Ўзбекистон ССР маданий ҳаётига салбий таъсири, Ўзбекистон ССРдаги маданий-оқартув муассасаларининг фаолияти ва улар ҳукмрон партиянинг тарғибот-ташвиқот олиб борувчи қудратли қуроли сифатида кенг халқ оммаси онгига янги мафкурани сингдиришга хизмат қилганлиги, коммунистик партия ролини халқ орасида янада мустаҳкамлаш, оммани доимий равишда искажада ушлаб туриш мақсадида ўзбек зиёлилари, олимлари, ёзувчилари, шоирлари, композиторларининг асоссиз қатағон қилинганлиги, лекин уларнинг кўпчилиги Сталин “шахсига сиғиниш” нинг фош этилиши билан оқланганлиги каби маълумотларга оид илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Марифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 15-33/708-сонли маълумотномаси) кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши телетомошинларда 1945-1955-йилларда Ўзбекистон ССРдаги сиёсий ва ижтимоий ҳамда маданий жараёнлар тарихини холисона баҳо бериш ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish