Мавлянов Зафар Саҳибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус иқтисодий зоналарнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6439
Илмий раҳбар: Хомитов Комил Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обламурадов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Махсус иқтисодий зоналарнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус иқтисодий зоналарда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида уларни камида 10 йил муддатга онлайн ауксион орқали ижарага бериш, инвестиция лойиҳаси белгиланган кўрсаткичлар асосида амалга оширилгандан сўнг ер участкасини хусусийлаштириш ёки ижара муддатини узайтириш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритадиган махсус иқтисодий зона иштирокчиларига тенг рақобат муҳитини яратиш учун махсус иқтисодий зоналарнинг географик ва логистик жойлашуви ҳамда минтақанинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, табақалаштирилган имтиёз ва преференсияларни қўллаш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ижарага берган ер майдонлари бўйича ҳисобланган ер солиғи суммасининг бир фоизи миқдорида тўловни амалга ошириш мажбуриятини 2028-йил 1-январга қадар белгилаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус иқтисодий зоналарнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус иқтисодий зоналарда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида уларни камида 10 йил муддатга онлайн ауксион орқали ижарага бериш, инвестиция лойиҳаси белгиланган кўрсаткичлар асосида амалга оширилгандан сўнг ер участкасини хусусийлаштириш ёки ижара муддатини узайтириш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 4-мартдаги ПФ-41-сон “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 6-мартдаги №04-11-1-00244-сон маълумотномаси). Натижада, махсус иқтисодий зоналарда инвестициялар ошади, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш кучаяди, лойиҳа сифати назорат қилинади ва иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланади.
республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритадиган махсус иқтисодий зона иштирокчиларига тенг рақобат муҳитини яратиш учун махсус иқтисодий зоналарнинг географик ва логистик жойлашуви ҳамда минтақанинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, табақалаштирилган имтиёз ва преференсияларни қўллаш таклифи Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича “Ёʻл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 6-мартдаги №04-11-1-00244-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлараро тенг рақобат таъминланади, иқтисодий ривожланиш рағбатланади, инвестициялар ошади ва махсус иқтисодий зоналарда самарадорлик кучаяди.
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 6-мартдаги №04-11-1-00244-сон маълумотномаси). Натижада, иштирокчилар солиқ ва божхона юкидан вақтинча озод қилинади, ликвидлик яхшиланади, ишлаб чиқариш рағбатланади ва инвестицион фаоллик ошади.
махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ижарага берган ер майдонлари бўйича ҳисобланган ер солиғи суммасининг бир фоизи миқдорида тўловни амалга ошириш мажбуриятини 2028-йил 1-январга қадар белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 4-мартдаги ПФ-41-сон “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 6-мартдаги №04-11-1-00244-сон маълумотномаси). Натижада, махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг молиявий интизоми мустаҳкамланади, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш рағбатлантирилади ҳамда маҳаллий бюджет даромадлари ошиб, ҳудудларда инвестиция муҳитининг барқарорлиги таъминланади.