Хикметов Нодирбек Икромовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида чакана банк хизматларини ривожлантириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети  Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида чакана банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва микролойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини кучайтириш мақсадида 20 фоизли янги кредит маҳсулотларини жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банклари ресурс базасини кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк тизимига жалб этиш мақсадида онлайн омонат маҳсулотларини жорий этиш тавсия этилган;
тижорат банкларида мижозлар базасини кенгайтириш, рақамли банк хизматларини ривожлантириш мақсадида тўлов-контракт асосида таҳсил олувчиларга масофавий хизмат кўрсатиш платформалари орқали таълим кредитларини тақдим этиш лозимлиги асосланган;
тижорат банкларида халқаро ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида халқаро пул ўтказмаларидан банк мобил иловалари орқали масофавий тарзда фойдаланиш лозимлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида чакана банк хизматларини ривожлантириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва микролойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини кучайтириш мақсадида 20 фоизли янги кредит маҳсулотларини жорий этиш “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ амалиётига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 20-апрелдаги 08-07/5937-сон маълумотномаси). Натижада, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида янги кредит маҳсулотлари жорий қилинган бўлиб, лойиҳаларни молиялаштириш учун 1265,7 млрд. сўм кредитлар ажратилган;
тижорат банклари ресурс базасини кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк тизимига жалб этиш мақсадида онлайн омонат маҳсулотларини жорий этиш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ амалиётига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 20-апрелдаги 08-07/5937-сон маълумотномаси). Натижада, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг “БРБ мобиле” банк мобил иловаси орқали “БРБ омонат”, “Кунлик даромад”, “Конструктор омонати” каби онлайн банк маҳсулотлари жорий этилган бўлиб, 2025-йилда ушбу омонат маҳсулотлари бўйича 212,3 млрд. сўм омонатлар жалб қилинган;
тижорат банкларида мижозлар базасини кенгайтириш, рақамли банк хизматларини ривожлантириш мақсадида тўлов-контракт асосида таҳсил олувчиларга масофавий хизмат кўрсатиш платформалари орқали таълим кредитларини тақдим этиш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ амалиётига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 20-апрелдаги 08-07/5937-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил сентябр ойидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда Таълим.брб.уз платформаси жорий этилиб, 2024-йилда таълим кредитларининг 54,0 фоизи (30,8 млрд. сўм), 2025-йилда эса тўлиқ 78,0 млрд. сўм масофадан ажратилган;
тижорат банкларида халқаро ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида халқаро пул ўтказмаларидан банк мобил иловалари орқали масофавий тарзда фойдаланиш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ амалиётига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 20-апрелдаги 08-07/5937-сон маълумотномаси). Натижада, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда “Астрасенд” халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиш тизими жорий этилиб, мазкур банк хизмати орқали 2026-йил 1-чоракда 20,6 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар масофадан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish