Турсунов Мурод Амоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим биоген 3д-металларнинг кетоалдегид ва кетоефир ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/К250.
Илмий маслаҳатчи: Умаров Бако Бафаевич кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саломовна, кимё фанлари доктори, доцент; Тошпўлатов Хуршид Шукурович, кимё фанлари доктори, профессор; Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Айрим биоген 3д-металларнинг кетоалдегид ва кетоефир ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кетоалдегид, кетоефирларнинг кислота гидразидлари билан синтез услубиёти такомиллаштирилди ва 43 та янги тридентат лиганд, уларнинг Мн(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионлари билан кимёвий реакцияси натижасида 85 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган. Олинган органик лигандларнинг таркиби, тузилиши ва таутомер шакллари замонавий физик-кимёвий тадқиқот ҳамда квант-кимёвий ҳисоблаш усуллари ёрдамида геометрик ва энергетик параметрлари, энергетик хусусиятлари, атом зарядларининг тақсимоти ва реаксион қобилияти аниқланган;
илк бор синтез қилинган органик лигандларнинг очиқ занжирли гидразон (Ҳ2Л8), (Ҳ2Л24), (Ҳ2Л28), (Ҳ2Л35), (Ҳ2Л37), ҳалқали 5-гидрокси-2-пиразолин (Ҳ2Л11), (Ҳ2Л13-Ҳ2Л18), (Ҳ2Л33), (Ҳ2Л43) тузилиши исботланган ва рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларда координацион қуршов геометрияси текис-квадрат (НиЛ8·Пй), (НиЛ9·НҲ3), (НиЛ10·НҲ3), (НиЛ11·НҲ3), (НиЛ11·Пй), (НиЛ24·НҲ3), (CуЛ24·НҲ3), (НиЛ32·НҲ3), (НиЛ35·НҲ3), (НиЛ37·НҲ3), квадрат-пирамида (НиЛ11·НҲ3·Ҳ2О), (НиЛ12·Пй)2, (CуЛ28·НҲ3)2 ва октаедр (НиЛ28·3Пй) тузилишда бўлиши РТТ усули билан исботланган ҳамда улардан 14 тасининг РТТ натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритлган;
кетоефир ҳосилалари ва комплекс бирикмалари қиёсий термик таҳлил қилиниб, уларнинг барқарорлигига лиганднинг хелатланиш даражаси, металл ионлари табиати ва молекуляр тузилиши ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши, Мн<Зн<Ни [CуЛ28·НҲ3]2 комплекс бирикма Б молекуласидаги стереокимёвий ва электрон омиллар ҳамда Ян-Теллер эффекти ҳисобига металл-лиганд боғларининг чўзилиши натижасида квадрат-пирамида тузилишга эга бўлиб, сп3д гибридланган марказий атом ва координацион сони бешга тенг бўлган комплекс бирикма ҳосил бўлиши аниқланган;
Мн(ИИ), Ни(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларининг текис-квадрат тузилишли аммиакли комплекс бирикмалари пиридинда эритилганда аммиак молекуласини пиридинга (НҲ3→Пй) алмашиши, марказий металл(ИИ) иони координацион сферасининг аксиал бешинчи ва олтинчи ҳолатига эритувчи пиридин молекулалари қўшимча координацияланиши ва марказий ионнинг текис-квадрат сфераси, тетрагонал-пирамида ва ниҳоят октаедрик тузилишга оралиқ металларнинг д-орбиталдаги электронлари билан пиридиннинг -орбитали орасида тескари д→*-датив боғ ҳосил бўлиши исботланган;
Ҳ2Л8, Ҳ2Л11, Ҳ2Л12, Ҳ2Л20, Ҳ2Л28 ва Ҳ2Л35 лигандлар саноат оқова сувлари таркибидаги оғир металл ионларини [Cд(ИИ), Зн(ИИ), Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ)] мос изчилликда чўктиришда юқори самарадорлик кўрсатган ва оқова сувлардан оғир металл ионларини ажратиб олиш учун самарали чўктирувчи реагентлар сифатида тавсифланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг 0,0025% ли эритмаси чигитни унувчанлиги, ғўза ўсимлиги ўсишини тезлаштирувчи ва вилт, гоммоз касалликлардан ҳимояловчи препаратлар эканлиги ҳамда биологик фаоллик қуйидаги қаторда: Ни(ИИ)<Зн(ИИ) IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кетоалдегид ва кетоефир ҳосилалари асосида айрим биоген 3д-металларнинг комплекслари синтези, тузилиши, физик-кимёвий ва биофаоллик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Кетоалдегид ҳосилаларидан Ҳ2Л8 (№1826717), НиЛ8∙Пй (№2513608), НиЛ9∙НҲ3 (№2505541), НиЛ10∙НҲ3 (№1508707), кетоефир ҳосилаларидан Ҳ2Л11 (№2512937), Ҳ2Л13 (№2173512), Ҳ2Л14 (№2513052), Ҳ2Л15 (№2513040), Ҳ2Л16 (№2513864), Ҳ2Л17 (№2515781), Ҳ2Л18 (№2525857), Ҳ2Л24 (№1508722), Ҳ2Л28 (№2173511), Ҳ2Л33 (№2528507), Ҳ2Л35 (№2513048), Ҳ2Л37 (№2513053), Ҳ2Л43 (№2525694), НиЛ11∙НҲ3 (№2513910), НиЛ11∙Пй (№2513810), НиЛ11∙НҲ3∙Ҳ2О (№2513607), (НиЛ12∙Пй)2 (№2514186), НиЛ24∙НҲ3 (№2513568), CуЛ24∙НҲ3 (№2513629), НиЛ28∙3Пй (№1911468), (CуЛ28∙НҲ3)2 (№2513811), НиЛ32∙НҲ3 (№1826781), НиЛ35∙НҲ3 (№2512382), НиЛ37∙НҲ3 (№2512369) бирикмаларнинг кристалл тузилиши тўғрисидаги маълумотлари Кембриж структур маълумотлар базаси -CCДC (Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентре)га киритилди. Натижада янги кетоалдегид ва кетоефирлар ҳосилалари, комплекс бирикмаларини мақсадли синтези ҳамда тузилиши бўйича тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имкони яратилган;
синтез қилинган органик лиганд ва комплекс бирикмаларнинг таркиби ва тузилиши бўйича маълумотлар 6 та юқори импакт-факторли хорижий журналларда чоп этилган мақолаларда комплекс бирикмаларнинг олиниши ва физик-кимёвий таҳлил қилиш учун фойдаланилган (Руссиан Жоурнал оф Органиc Чемистрй, 2016, 52(2), ИФ – 0.8, Полймерс 2021, 13(5), ИФ – 4.97, Руссиан Жоурнал оф Генерал Чемистрй, 2022, 92(6), ИФ – 0.9, Жоурнал оф тҳе Индиан Чемиcал Соcиетй, 2022, 99(1), ИФ – 3.4, Полймерс 2023, 15(4), ИФ – 4.9, Жоурнал оф Молеcулар Струcтуре, 2026, (1) ИФ – 4.7. Натижада янги аралаш лигандли комплексларнинг синтези, уларнинг электрон спектри ва магнит хоссаларини тавсифлаш имкони берган;
юқори координацион хоссага эга кетоалдегид ва кетоефир ҳосилалари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ да оқова сувларни тозалаш учун амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖ нинг 2026-йил 6-мартдаги 23/01-01-01/2375-сонли маълумотномаси). Натижада оқова сув намуналари таркибида мавжуд Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ) ва Cд(ИИ) ионларини чўктириш орқали саноат оқова сувларини тозалаш имконини берган;
Бух-1А (НиЛ9∙НҲ3), Бух-2А (ЗнЛ11∙2Пй), Бух-3А (CуЛ25∙НҲ3), Бух-4Е (НиЛ35∙НҲ3), Бух-5Е (ЗнЛ12∙2Пй) ва Бух-6Е (CуЛ27∙НҲ3) препаратларидан фойдаланиш Бухоро вилоят Жондор тумани “Машҳура Муножот” фермер хўжалигининг далаларига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/06-04-906-сон маълумотномаси). Натижада биофаол комплекс бирикмалар чигитни унувчанлиги, ғўза ўсимлиги ўсишини тезлаштирувчи ва вилт, гоммоз касалликлардан ҳимояловчи препаратлар яратишга эришилган.