Саидов Абдусалом Шомуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бишлер-Напиралски реакцияси асосида гетеротциклик бирикмалар синтезининг янги аспектлари», 02.00.03 - Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/К116.
Илмий маслаҳатчи: Мухамадиев Нурали Қурбонлаиевич кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Максумов Абдухамид Ғофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Ходжаниёзов Хамид Уткирович, кимё фанлари доктори, бош илмий ходим; Кодиров Абдуахат Абдурахимович кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фарматсевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бишлер–Напиералски реакцияси асосида янги гетроциклик моно- ва бис-тетрагидроизохинолин ҳосилаларини синтези, уларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш ҳамда биологик фаол бирикмалар яратишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гомовератриламиннинг бир асосли карбон кислоталари (C7:0–C22:0, C18:1 Δ9 cис ва транс) билан реакцияларида амид босқичини четлаб ўтувчи, иминий ион орқали тўғридан-тўғри ҳалқаланишга асосланган синтетик ёндашув ишлаб чиқилиб, янги 1-алкил-3,4-дигидроизохинолинлар олинди, мазкур жараён Бисчлер–Напиералски реакциясининг муқобил йўли сифатида экспериментал асосланган ҳамда ҳосил қилинган 1-алкилтетрагидроизохинолинларнинг 6-метилуратсил билан аминометилланиши натижасида метилен кўприги орқали боғланган янги гибрид гетеротциклик бирикмалар синтез қилиниб, уларни олишнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган;
гомовератриламиннинг икки асосли карбон кислоталар (C₂, C₅–C₁₃-дикарбон кислоталар ҳамда о-, м-, п-фтал кислоталари) билан конденсатланиш–ҳалқаланиш реакциялари ўрганилиб, янги бис-тетрагидроизохинолин ҳосилаларини синтез қилишнинг мақбул шароитлари ҳамда реакция йўналишининг карбон кислота тузилиши ва углеводород занжири узунлигига боғлиқлиги исботланган;
гомовератриламиннинг глутар ва дигликол кислоталари билан Бишлер-Напиралски реакциясида ҳалқаланиш йўналишининг занжирдаги атомларнинг табиати ва циклловчи реагентларга боғлиқлиги аниқланиб, янги гексагидро-1Ҳ-пиридоизохинолин ва гексагидро-[1,4]-оксазиноизохинолин ҳосилаларини юқори унум билан синтез қилишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор гомовератриламиннинг олма, фумар ва итакон кислоталари билан реакцияларида ноодатий β-лактамлар, пирролинил ва политциклик азотли гетеротциклларнинг ҳосил бўлиши аниқланди ҳамда мазкур маҳсулотларнинг шаклланишининг эҳтимолий механизми илмий асосда таклиф этилган;
гомовератриламиннинг орто-фтал кислота билан реакциясида циклик имид, бис-тетрагидроизохинолин ва политциклик гетеротцикллар ҳосил бўлиши реаксион шароитга боғлиқлиги аниқланиб ҳамда жараён йўналишига эритувчи ва конденсатсияловчи реагентларнинг таъсири асослаб берилган;
Н-фталоил-(о-, м-, п-)-аминобензой кислоталарнинг гомовератриламин билан термик конденсатланишида амидланиш босқичини четлаб ўтувчи трансамидланиш–ҳалқаланиш жараёни аниқланди ҳамда Н-фталоилбензамид оралиқ маҳсулоти ҳосил бўлмасдан 3,4-дигидроизохинолин-изоиндолин-дионларнинг тўғридан-тўғри ҳосил бўлиш йўналиши асосланган;
5-Н-((3,4-диметоксифенилетил)амино)-2,4-диетоксикарбонил-1-метил-3-фенилциклогекс-2-эн-1-он энаминон ҳосилаларини синтез қилиш усуллари такомиллаштирилиб, реакция йўналиши ва маҳсулот унумига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланди ҳамда икки ва уч компонентли реакциялар асосида энаминонларни бир реакторли (оне-пот) усулда олишнинг мақбул шароитлари такомиллаштирилган;
синтез қилинган янги моно- ва бис-тетрагидроизохинолин ҳосилаларининг физик-кимёвий хоссалари аниқланди, уларнинг тузилиши ИҚ-, ¹Ҳ ва ¹³C ЯМР-спектроскопия ҳамда рентгеноструктуравий таҳлил натижалари асосида тасдиқланди, биологик фаоллиги ПАСС дастури ва молекуляр доcкинг усуллари ёрдамида баҳоланиб, биологик фаолликни намоён этувчи истиқболли бирикмалар ҳамда уларнинг тузилиш–фаоллик боғлиқлиги аниқланган;
гомовератриламиннинг карбон кислоталар билан ўзаро таъсирлашишида изохинолин ҳосилаларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари аниқланди, реакциялар механизми квант-кимёвий ҳисоблашлар ва ИҚ-спектроскопик тадқиқотлар асосида асосланди ҳамда ЮССХ усули ёрдамида реакцияларнинг кинетик параметрлари аниқланиб, жараёнларнинг бориш қонуниятлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. моно- ва бис-тетрагидроизохинолинларнинг янги ҳосилаларини синтез қилиш, уларни кимёвий модификациялаш ҳамда олинган бирикмаларнинг тузилиши ва фармакофор хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан танланма ўсма ҳужайраларига қарши фаолликка эга воситага ихтиро учун патент (ИАП05683, 16.10.2018 й.) олинди. Мазкур ишланма натижасида 1,11-бис-(6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин-1-ил)ундекан бирикмасининг кекирдак (ҲЕп-2), бачадон бўйинчаси (ҲеЛа) ва кўкрак бези (ҲБЛ-100) саратони ҳужайраларига нисбатан танланма ўсма ҳужайраларига қарши фаолликка эга эканлиги аниқланиб, ўсмага қарши танлаб таъсир этувчи ингибитор сифатида тавсия этилган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан замбуруғларга қарши фаолликка эга воситага ихтиро учун патент (ИАП05940, 06.08.2019 й.) олинди. Ушбу натижаларга кўра, синтез қилинган бирикмалар бактериялар ва замбуруғларга қарши юқори самарадорлик кўрсатиб, истиқболда янги дори воситаларини яратишда тиббий амалиётга жорий этиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан селектив ўсма ҳужайраларига қарши хусусиятга эга 1-тридекил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин бирикмасига ихтиро патенти (ИАП06621, 25.11.2021 й.) олинди. Натижада, ушбу модданинг ўсмаларга қарши восита сифатида тиббиёт амалиётида қўллаш имкониятини берган;
Евросиё патент ташкилоти томонидан онкогематологик касалликларни даволаш учун дори воситалари яратишга мулжалланган изохинолин алкалоидларининг синтетик ҳосилаларига оид ихтиро учун патент (№050000, 29.05.2025 й.) олинган. Натижада мазкур бирикманинг онкогематологик касалликларни даволашда дори воситаси сифатида тиббиёт амалиётида қуллаш имконияти илмий жиҳатдан асослаб берилган;
синтез қилинган 6 та янги бирикманинг рентген-структуравий таҳлил натижалари Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентре (CCДC 1040323, 998858, 998859, 998860, 1444523, 1014600, 18.02.2022 й.) маълумотлар базасига киритилган. Бу эса янги изохинолин ҳосилалари асосида ўхшаш тузилишга эга бирикмаларни мақсадли синтез қилиш, уларнинг фазовий тузилишини ва хоссаларини чуқур ўрганиш имконини берган.