Суяров Анвар Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш панеллари уланадиган носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоқларида қувват исрофини камайтириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5681
Илмий раҳбар: Саттаров Хуршид Абдишукурович - техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович - техника фанлари доктори, профессор, Эркинов Баходир Нариманович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “UzAssystem” МЧЖ қўшма корхонаси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш фотоэлектрик станциялари уланган носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоқларида иш режимларини мақбуллаштириш орқали қувват исрофларини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоғига уланган фотоэлектрик станция инверторининг актив қувват узатиш самарадорлигини юклама бурчагининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда ошириш усули такомиллаштирилган;
қуёш фотоэлектрик станцияси инвертори томонидан электр тармоғига узатиладиган токнинг юқори гармоник ташкил этувчиларини белгиланган чегараларда сақлаш имконияти асосланган;
электр тармоғи ва қуёш фотоэлектрик станциясининг умумий уланиш нуқтасида кучланиш оғишларини компенсациялаш асосида инвертор чиқиш кучланишини автоматик ростлаш усули такомиллаштирилган;
қуёш фотоэлектрик станциялари уланган носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоқларида юклама ва тармоқ параметрларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда инверторни адаптив бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоқларида қуёш фотоэлектрик станцияларидан фойдаланиш асосида қувват исрофларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуёш фотоэлектрик станциялари уланган носимметрик юкламали паст кучланишли тақсимлаш электр тармоқларида трансформатор ва унга уланган истеъмолчиларнинг юкланиш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қувват исрофларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган усул «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиалига қарашли тақсимлаш электр тармоқларида жорий қилинган («Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2026 йил 13 февралдаги №01-02-59/253-сон маълумотномаси). Натижада қуввати 250 кВА бўлган трансформатордан узунлиги 444 метр кабель линияси орқали таъминланувчи истеъмолчилар тармоғида умумий қуввати 34 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станцияларини ўрнатишнинг мақбул параметрларини аниқлаш имконини берган;
носимметрик юкламали тақсимлаш электр тармоқларида қуёш фотоэлектрик станцияларидан фойдаланишнинг техник-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий натижалар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиалига жорий қилинган («Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2026 йил 13 февралдаги №01-02-59/253-сон маълумотномаси). Натижада умумий қуввати 34 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станцияларини ўрнатиш учун сарфланган харажатларнинг қопланиш муддати 3,7 йилни ташкил этиши ва йилига 45 609 225 сўм иқтисодий самара олиш имконияти аниқланган.