Омонов Ойбек Эшмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Катта ва Кичик Ўрадарёлар ҳавзаси флораси” мавзусидаги диссертация иши, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1375.
Илмий раҳбар: Ёзиев Лутфулла Ҳабибуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06.
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори, доцент; Абдураимов Азизбек Султанкулович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Катта ва Кичик Ўрадарёлар ҳавзаси флорасининг таксономик таркибини аниқлаш ҳамда тўр тизимли хариталаш асосида кенг кўламли таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Катта ва Кичик Ўрадарёлар ҳавзаси флорасининг замонавий таркиби илк бор комплекс ўрганилиб, унинг 76 оила 432 туркумга мансуб 1230 турдан иборат эканлиги аниқланган;
флорадаги 4,8 % дан иборат адвентив фракциянинг 25,4 % и инвазив эканлиги, Cонволвулус арвенсис Л., Cйнодон даcтйлон (Л.) Перс.нинг табиий флорада кенг тарқалганлиги, Соргҳум ҳалепенсе (Л.) Перс. ва Трибулус террестрис Л.нинг эса энди кириб келаётганлиги асосланган;
флорада Жануби-гʻарбий Ҳисор флористик комплексининг таркибий қисмлари ҳисобланган Астрагалус (6,1%), Cоусиниа (2,76%), Аллиум (2,36%), Гагеа (1,63%), Ранунcулус (1,46%) ва Охйтропис (0,8%) туркумларининг улуши юқорилиги очиб берилган;
флора таркибида Қадимийўртаерденгизи ареал синфи, тоғ минтақасига хос турлар ва терофитларнинг улуши юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Катта ва Кичик Ўрадарёлар ҳавзаси флорасини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар асосида:
Катта ва Кичик Ўрадарёлар ҳавзасида тарқалган 76 оила, 432 туркумга мансуб, 1230 турнинг, шунингдек, муҳофазага муҳтож турлар (16 оила, 30 туркумга мансуб 45 тур) ва эндемларнинг локацияси акс этган харитаси, уларнинг ГПС координаталари билан геобоғланган электрон (кмл, шапе) платформаси ишлаб чиқилган муҳофаза чоралари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2026-йил 11-июндаги 04-04/3-1-6823-сон маълумотномаси). Натижада, Катта ва Кичик Ўрадарё ҳавзаларида тарқалган юксак ўсимликларни инвентаризация қилиш ва кадастрини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган ва эндем турларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳудуд флорасида тарқалган 1230 та турга мансуб юксак ўсимликларининг гербарий намуналари Ботаника институти Миллий гербарийси (ТАШ) ноёб обекти фондига топширилган, “Марказий Осиё ҳудудини янги ботаник-географик раёнлаштириш харитасини ишлаб чиқиш ва ўсимликлар хилма-хиллигини тўр тизимли хариталаш” мавзуси бўйича амалга оширадиган илмий-тадқиқот дастурига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2026-йил 9-апрелдаги 4/1255-943-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Ғарбий Ҳисор округи, хусусан, Қашқадарё БГР ҳудудидан йиғилган гербарий фондини бойитган ва “Ўзбекистон флораси” китобининг янги нашрини ва Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.