Рахматова Нигора Ботуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пробиотикли рационларнинг қуёнлар қонини морфо-биокимёвий кўрсаткичларига ва уларнинг маҳсулдорлигига таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B647.
Илмий раҳбар:  Ражамурадов Зайнитдин Туробович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Буранова Гулноза Боймуратовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёнчиликда озуқа рациони таркибини “Олин” пробиотик қўшимчаси билан бойитишнинг ҳайвонлар организмидаги морфо-биокимёвий кўрсаткичлар, шунингдек, уларнинг ўсиш динамикаси ва маҳсулдорлигига кўрсатадиган таъсирини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг экстремал иссиқ иқлим шароитида илк бор “Олин” пробиотигининг қуёнлар организмининг физиологик ҳолати ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири чуқур қиёсий таҳлил қилиниб, уни парваришлаш рационига киритишнинг биологик самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланган;
“Олин” препарати таркибидаги Баcиллус субтилис ва Баcиллус личениформис штаммларининг биологик фаоллиги, спора ҳосил қилиш хусусияти ҳамда маҳаллий иқлим шароитида юқори термобарқарорлик ва антибактериал таъсирни сақлаб қолиш қобилияти илмий жиҳатдан асосланган;
пробиотик қўшилган рацион билан озиқлантириш қуёнлар организмида моддалар алмашинуви жараёнларини фаоллаштириши натижасида қоннинг умумий оқсили ва унинг фракциялари, шунингдек, гематологик ҳамда биокимёвий кўрсаткичларнинг меъёрлашиши илмий жиҳатдан асосланган;
пробиотик билан бойитилган рацион қуёнлар аъзо ва тўқималарида оқсилли-аминокислотали алмашинувни оптималлаштириши, натижада алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар миқдорининг сезиларли ортиши аниқланган;
қуёнлар рационига “Олин” пробиотигини қўшиш ҳайвонларнинг ўсиш жадаллиги, гўшт маҳсулдорлиги ва гўштнинг биологик қийматини оширишда юқори самарадорликка эга эканлиги қиёсий таҳлиллар натижасида илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик рационини “Олин” пробиотиги билан бойитилиши, қуёнлар қонини морфо-биокимёвий кўрсатгичларига ва уларнинг маҳсулдорлигига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
“Олин” пробиотигининг “Шиншилла” зотли қуёнлар рационига қўшишнинг оптимал дозаси ҳамда бу дозанинг қуёнларнинг кунлик ўсишига таъсири ва иқтисодий самараорлиги бўйича олинган натижалар Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Абдурауф Давронов” фермер хўжалиги фаолиятига жорий қилинди (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 9-октябрдаги 02/23-2303-сон маълумотномаси). Натижада, аниқланган дозанининг рационга қўшилиши кунлик ўсишни назорат гуруҳига нисбатан 3,2 фоизга ошириш ва харажатларни 2,6 фоизга камайтириш имконини берган;
“Олин” пробиотигининг қуёнлар организмидаги оқсил (аминокислоталар) алмашинувига, озуқа моддаларининг ҳазмланиши, ўзлаштирилиши ҳамда организм резистентлигига таъсирибўйича олинган натижалар Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги “Турон” фермер хўжалиги фаолиятига жорий қилинди (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 9-октябрдаги 02/23-2303-сон маълумотномаси). Натижада, қуёнлар организмида тўйимли моддаларнинг ҳазм бўлиш коеффициентини ошириш, оқсил ҳамда аминокислоталар синтезини жадаллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish