Баратова Шохсанам Собир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Эмизикли аёлларнинг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили (Ўзбекистон Республикаси жанубий вилоятлари мисолида)», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1727.
Илмий раҳбар: Курбанов Абдулазиз Шониёзович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Муталипов Азизбек Абдуллажон ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқларида истиқомат қилувчи эмизикли аёлларнинг амалдаги овқатланишини физиологик баҳолаш ва олинган натижалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
респондентлар кунлик рационида асосий озиқ моддалар нисбати физиологик талаб меъёридан фарқ қилиши, улар истеъмол таомлари билан C, Д, Б12 витаминлар меъёрдан кам, А, Б1 витаминлар меъёридан кўп, минерал моддалар – Cа, Фе, Зн, Ж меъёрдан кам, П, Мг меъёрдан кўп миқдорда қабул қилиши асосланган;
қон зардобида текширилган минерал моддалардан Cа миқдори сезиларли даражада юқори, П миқдори меъёр даражасида, Мг, Фе миқдори меъёрнинг қуйи чегарасида бўлган ҳолда, ўртача меъёрий қийматлардан пастлиги, витаминлар миқдори ўртача меъёрий қийматлардан (Б12, Д) ва қуйи меъёрий чегарадан (Д) пастлиги аниқланган;
кўкрак сути таркибида макронутриентлардан ёғ, углеводлар миқдори меъёр даражасида бўлган ҳолда ундаги умумий оқсил миқдори лактация даврига боғлиқ ҳолда лактациянинг 9-ойига келиб 3-ойдагига нисбатан камайиб бориши аниқланган;
текширилган оналар, болаларнинг айрим антропометрик кўрсаткичларида пасайиш тенденсияси мавжудлиги, оналардаги Кетле индексининг камайиб бориши озғинлик даражасига ўтмаслиги, болаларда эса пасайиш асосан бўй узунлигида, сут билан озиқланишнинг 6- ва 9-ойларида, айниқса 30-39 ёшли аёллар фарзандларида, ўртача меъёр чегарасидан чиқишга олиб келиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти қишлоқларидаги эмизикли аёлларнинг амалдаги овқатланишини физиологик жиҳатдан баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эмизикли аёлларнинг истеъмол қилаётган овқат таркибидаги асосий озиқ моддаларнинг миқдори ва нисбати, витаминлар ва минерал моддалар миқдори ҳамда уларнинг қон зардобидаги консентрацияси бўйича олинган кўрсаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти томонидан Ўзбекистон Республикасининг аҳоли турли гуруҳлари, жумладан эмизикли аёллар жамоасининг саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилган тарғиботларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг 2025-йил 15-августдаги №01-01/571-сон маълумотномаси). Натижада, эмизикли аёлларнинг кунлик истеъмол таомлари таркибидаги асосий ва қўшимча озиқ моддаларнинг аҳамияти, овқатланиш тартиби ҳамда оқилона овқатланишга оид тушунча ва билимларини ошириш имконини берган;
эмизикли аёлларнинг ва улар томонидан эмизилаётган болаларнинг айрим антропометрик кўрсаткичлари бўйича олинган натижалардан тиббиёт муассасалари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг экологик ноқулай ҳудудларида яшайдиган эмизикли аёлларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича тарғибот ишларида қўлланилмоқда (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 9-июндаги 01/4156-сонли маълумотномаси). Натижада, уларнинг соғлиқни сақлаш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларини ошириш, лактация даврида аёлларнинг овқатланишини мунтазам назорат қилиш, уларнинг саломатлик ҳолатини яхшилаш ва баҳолаш самарадорлигини ошириш имконини берган.