Камолова Маҳлиё Зокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум чўли қора танли қўнғизлари (Cолеоптера: Тенебрионидае) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/B1785.
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.05/2025.27.12.В.22.01.
Расмий оппонентлар: Шерматов Маликжон Раҳматжонович, биология фанлари доктори, доцент; Халиллаев Шерзод Алимбоевич, биология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум чўли қора танли қўнғизларининг   замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда экологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқум чўли ҳудудида олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида қора танли қўнғизлар фаунасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, ушбу оилага мансуб 2 та кенжа оила, 34 авлодга мансуб 52 тур мавжудлиги аниқланган;
илк бор Қизилқум чўли фаунаси учун 5 та тур: Cйпҳогениа луcифуга Адамс, 1817, Диапҳанидус глобосус Скопин, 1961, Гедеон магниcепс Реиттер, 1915, Литҳоблапс медведеви Богатчев, 1961, Месостена пунcтиcоллис Солиер, 1835 турлари аниқланган;
илк бор 3 тур - Блапс депланата Менетриес, 1832, Б. ҳолcоната Фисчер вон Wалдҳеим, 1844 ва Б. титанус Менетриес, 1849 молекуляр генетик тавсифланган;
Марказий Қизилқум чўли қора танли қўнғизлари мавсумий фаоллигига кўра, 4 та фенологик гуруҳга ажратилган;
Марказий Қизилқум чўли қора танли қўнғизлари фаунасининг 6 та биотоплар боʻйича тарқалиши исботланган, аниқланган турлар тарқалиши ва яшаш жойларига коʻра 7 та зоогеографик гуруҳга мансублиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Қизилқум чўли қора танли қўнғизлари фаунаси ва экологик хусусиятлари боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум чўли ҳудудидан йиғилган Тенебрионидае оиласи турлари бўйича ўтказилган молекуляр-генетик ёндашувлар асосида Блапс (с.стр.) депланата Менетриес, 1832, Блапс (с.стр.) ҳолcоната Фисчер вон Wалдҳеим, 1844, Блапс (с.стр.) титанус Менетриес, 1849 турларининг мДНКси CОИ соҳасидан узунлиги 589 жуфт асосга эга бўлган нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази базасига (НCБИ) (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов) жойлаштирилган. Натижада, Блапс депланата ПХ712923, Блапс ҳолcоната ПХ712921, Блапс титанус ПХ712922, турларининг идентификация рақамлари олинган ҳамда улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган; 
Тенебрионидае оиласига тегишли бўлган 2 та кенжа оила, 29 та авлод, 40 та турга турга мансуб ҳашаротларнинг 40 нусха наъмуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига топширилган (Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 5-декабрдаги № 4/1255-3088-сон маʼлумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турларни идентификация қилиш учун қиёсий таҳлил этиш, шунингдек, биотоплар боʻйича тақсимланишни таҳлил қилиш ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish