Азимова Лайло Азамат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гене пйрамидинг” усулидан фойдаланиб ғўзанинг (Г.ҳирсутум Л.) шўрланишга чидамлилик ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини яхшилаш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1568.
Илмий раҳбар: Эрназарова Дилрабо Қўшбоқовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.05/2025.27.12.В.24.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор; Ҳусенов Наим Нутфуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси уругʻчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. туричи хилма-хилликлари иштирокида олинган мураккаб комбинацияли дурагай шаклларидан фойдаланиб, қимматли хўжалик белгиларига генетик боғланган ДНК маркер аллелларини бир генотипга жамлаш (Гене пйрамидинг) асосида тола сифати юқори, шўрланишга чидамли ва ҳосилдор ғўза генотипларини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор “Гене пйрамидинг” технологияси ёрдамида мураккаб комбинацияли Ф2 дурагай популяциялар ичидан ҳар учала белги тола сифати, шўрланишга чидамлилик ва ҳосилдорлик белгилари битта генотипга жамланган Ф2(субсп. пунcтатум вар. гамбиа × субсп. пурпурасcенс) × Наманган-77 комбинациясидан 98Л ва 155Л шакллар ажратиб олинди, натижада янги трансгрессив, истиқболли генотиплар яратилган; 
    тола сифати, шўрланишга чидамлилик ва ҳосилдорлик хусусиятлари комплекс тарзда тетраплоид Г. ҳирсутум нав намуналари ва ярим ёввойи шаклларида фенотипик ҳамда генотипик даражада (ДНК маркерлар ёрдамида) баҳоланган;
тола сифати билан боғлиқ БНЛ3594, шўрланишга чидамлилиги билан боғлиқ ЖЕСПР152 ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичи (тола чиқими) билан боғлиқ НАУ1042 молекуляр маркерлари валидация қилиниб, уларнинг тегишли фенотипик белгиларнинг аниқланишида ишончли селексион кўрсаткич сифатида қўлланиши илмий асосланган;
    мураккаб ва беккросс дурагайлаш усуллари асосида олинган дурагай намуналарида қимматли хўжалик белгилари ва стресс омилларига чидамлиликнинг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик даражаси аниқланган;
илк бор мураккаб комбинациялар орасидан Ф2 (субсп.пунcтатум вар.гамбиа ×  субсп.пурпурасcенс) × Наманган-77 комбинациясида тола сифати, юқори ҳосилдорлик ва шўр стрессига (ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига) нисбатан юқори даражадаги чидамлилик кўрсаткичларини ўзида намоён этган ноёб шакллар ажратиб олинган ҳамда ғўзанинг амалий селекцияси учун қимматли бошланғич манба сифатида тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гене пйрамидинг усулидан фойдаланиб ғўзанинг (Г.ҳирсутум Л.) шўрланишга чидамлилик ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида: 
Ф2 [(субсп. гамбиа × субсп. пурпурасcенс)×Наманган-77] ва Ф2 [(субсп. глабрум вар. марие-галанте × субсп. пурпурасcенс) × Равнақ-1] дурагай комбинацияларидан ажратиб олинган 9Л, 10Л, 12Л, 13Л намуналар уруғлари Институт қошидаги “Ғўза генофонди” коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 21-октябрдаги  4/1255-2497-сон маълумотномаси). Натижада, Ф2 мураккаб дурагай комбинациялари “Ғўза генофонди” ноёб обекти коллекциясини нафақат бойитган, балки амалий селекция  тадқиқотларда фойдаланиш имконини берган.
тадқиқот натижасида фойдаланилган БНЛ1122, БНЛ1421, БНЛ3140, БНЛ3347, БНЛ3424, БНЛ3436, БНЛ3452, БНЛ3594, CГР5732, ЖЕСПР204, НАУ1042 каби  ССР маркерлари ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида 2024 йилда бажарилган “Госсйпиум Л. туркумининг дунёвий биохилма-хиллиги генетик потенсиалини ўрганиш ва филогениянинг классик усуллари асосида муҳитнинг биотик ва абиотик таъсирларига бардошли донорлар яратиш” мавзусидаги давлат бюджетидан (базавий) молиялаштирилган илмий тадқиқот дастурида ғўзанинг абиотик стрессга таъсирларини ва қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш мақсадида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 21-октябр  4/1255-2498-сон маълумотномаси). Натижада, Г.ҳирсутум намуналари орасидаги полиморфизм даражасини аниқлаш ва молекуляр маркерлар асосида шўр стрессига чидамлилик, тола сифати (фибер стренгтҳ), ҳосилдорлик белгилари битта генотипга жамланган Ф2 мураккаб дурагайларини ажратиб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish