Жуманазаров Акмал Рузикуловичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тоғ-кон майдалаш-янчиш ускуналарининг ишлаш муддатини ошириш ва техник ҳолатини диагностика қилишнинг илмий асослари», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Т967. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.03. 
Расмий оппонентлар. Джураев Рустам Умарханович, техника фанлари доктори, профессор; Тошов Жавоҳир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кон-майдалаш ускуналарининг чидамлилигини ошириш ва уларнинг техник ҳолатини ташхислашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футеровкаларнинг маҳаллий ейилишини башорат қилиш учун дискрет элементлар усули (ДЕМ) асосида математик модел ишлаб чиқилган;
плиталарнинг майдаланиш ва ейилиш интенсивлигини баҳолаш учун юклаш элементлари ва футеровка плиталари ўртасидаги зарба ва контакт ўзаро таъсир энергияларининг тақсимланиш қонуниятлари аниқланган;
муҳитнинг физик-механик хусусиятларига қараб энергия алмашинувини башорат қилиш учун ишчи юклама динамикасини ҳисобга олувчи майдаловчи жисмларнинг майдаланган руда билан ўзаро таъсирининг математик модели ишлаб чиқилган;
шарли тегирмоннинг турли иш режимларида майдаловчи жисмлар ва футеровка плиталарининг зарбий ўзаро таъсирларнинг энергетик хусусиятларига боғлиқ ҳолда зарбий-абразив ейилиш жадаллигининг қонунияти аниқланган;
майдаловчи жисмлар ва футеровка плиталарининг солиштирма энергия сарфини ва ейилиш жадаллигини камайтириш билан бир вақтда майдалаш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган шарли тегирмонлардан фойдаланишнинг рационал режимлари асосланган;
структуравий-механик омилларни ҳисобга олиш ҳамда футеровка материалларининг кимёвий таркиби ва термик ҳолатини танлаш асосида шарли тегирмонлар футеровкаларининг ейилишга чидамлилигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кон-майдалаш ускуналарининг чидамлилигини ошириш ва уларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
майдаловчи жисмларнинг ўзаро, қоплама (футеровка) ва майдаланган материал билан зарба ва контактли ўзаро таъсири энергиясининг тақсимланиш қонуниятларига асосланган технология “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 1-мис бойитиш фабрикасида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026 йил 24 июндаги С4-624/1-сон маълумотномаси). Натижада? майдаловчи жисмлар ва футеровкаларнинг ейилиш жадаллиги 2,0-2,5% га камайди, тегирмонларнинг эксплуатация ресурси ва техник тайёргарлик кўрсаткичи оширилди ҳамда ускуналар ва футеровкаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатларини камайтириш имконини берган;
шарли тегирмоннинг иш режими параметрларини (айланиш частотаси, тўлдириш даражаси, шар диаметри) майдалаш жараёнининг самарадорлик кўрсаткичлари билан миқдорий боғлиқлигига асосланган усул “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 1-мис бойитиш фабрикасида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 24-июндаги С4-624/1-сон маълумотномаси). Натижада, майдалаш жараёни унумдорлигини 1,8-2,5% га ошириш имконини берган;
шарли тегирмон футеровкасининг қалинлигини акустик сигнал асосида аниқлаш орқали ейилиш интенсивлигини баҳолашга қаратилган усул “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 1-мис бойитиш фабрикасида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 24-июндаги С4-624/1-сон маълумотномаси). Натижада ейилиш жараёнини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва прогнозлаш имконияти яратилган ва техник хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш имконини берган;
майдалаш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда ускунанинг ишчи элементларининг ейилиш жадаллигини ва солиштирма энергия сарфини камайтиришни таъминлашга қаратилган режим “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 1-мис бойитиш фабрикасида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 24-июндаги С4-624/1-сон маълумотномаси). Натижада майдалаш жараёнининг солиштирма энергия сарфи 8,5-10% га камайган ва таъмирлаш оралиғида ускунанинг ишлаш ресурси 11-12,5% га ошган, бу эса электр энергияси харажатларини тежаш ҳамда янчиш ускуналарининг йиллик унумдорлигини ва фойдаланиш кўрсаткичини ошириш имконини берган.
шарли тегирмонлар футеровкаси учун янгиланган кимёвий таркибли ейилишга чидамли қотишманинг кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 1-мис бойитиш фабрикасида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 24-июндаги С4-624/1-сон маълумотномаси). Натижада футеровканинг хизмат муддати 9,5-11% га ошган, таъмирлашлараро хизмат кўрсатиш харажатлари эса 10-12% га камайган, бу эса пўлат ва қуйма футеровка материалларининг солиштирма сарфини қисқартириш ҳамда таъмирлаш оралиғидаги унумдорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish