Хуррамов Наврузбек Ибраимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари ҳамда уларнинг маҳсулотларидан ноёб ер элементларини ажратиб олишнинг илмий-техник асослари», 02.00.13 ‒ Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.19 –Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Т1062.
Илмий маслаҳатчилар: Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори, профессор; Шарафутдинов Улуғбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.Т.01.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматалиев Абдурасул Абдумаликович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори; Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстраксион фосфор кислотаси (ЭФК) ва суюқ ўғитлар олиш ҳамда улардан ноёб ер элементларини (НЕ) ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта П₂О₅ ажратиб олиш даражасининг ошишини таъминлайдиган Марказий Қизилқумнинг юқори карбонатли паст навли фосфоритларининг сулфат кислота ва нитрат кислота билан парчаланишининг физик-кимёвий асослари аниқланган;
куйдирилмай ювиб қуритилган консентратлардан фосфор кислотасини олишда сулфат кислота сарфини камайтириш, хомашёнинг парчаланиш даражасини ошириш, бўтанинг филтрлаш хусусиятларини яхшилаш билан фарқланадиган интенсивлаштирилган режим ишлаб чиқилган;
дастлабки декарбонизациянинг кислотали парчаланиш кинетикасига ва маҳсулотларнинг фазавий таркибига таъсири аниқланган;
фосфоритларни қайта ишлашда ЭФК (20% П₂О₅), дикалсий фосфат (26,35% П₂О₅) ва суюқ ўғит (12,5% П₂О₅) олиш имконини берадиган комбинацияланган технология ишлаб чиқилган;
илк маротаба Марказий Қизилқум фосфоритлари учун уларни кислотали қайта ишлашда НЕнинг учраш шакллари ва фазалараро қайта тақсимланиш қонуниятлари аниқланган;
НЕ ажратиб олишнинг муҳит кислоталигига, пҲ 1,8–2,2, хомашёнинг карбонатлилигига ва ҳароратга (50–80 °C) боғлиқлиги ҳамда эритмаларнинг таркиби аниқланган;
фосфорит хомашёсидан НЕ ажратиб олишнинг комплекс технологияси илк бор таклиф этилган ҳамда ЭФК олиш ва НЕларни ажратиб олиш босқичларини ўзаро уйғунлаштириш орқали Лн₂О₃ бўйича ноёб ер элементларининг 93–95% гача унуми билан ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган;
фосфорит хомашёси ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан НЕларни ажратиб олиш имкониятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Қизилқум фосфоритлари ҳамда уларнинг маҳсулотларидан ноёб ер элементларини ажратиб олиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум фосфоритларини сулфат-фосфат кислоталари билан парчалаш орқали экстраксион фосфор кислотаси (ЭФК) олиш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2026-йил 13-мартдаги 02-15-02/2614-сонли маълумотномаси). Натижада, Азнек кони фосфорит рудасидан 20% П₂О₅ консентрацияли ЭФК олиш имконини берган;
фосфоритларни нитрат кислотали парчалаш жараёнида НЕ консентрати олиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2026-йил 13-мартдаги 02-15-02/2614-сонли маълумотномаси). Натижада, кўп маротаба ювиш ва куйдиришдан сўнг чўкма таркибида Лн₂О₃ бўйича консентрация 92–95% гача, CеО₂ бўйича эса 50–52% гача етказиш имконини берган;
қаттиқ маҳсулотлар ва смолаларда нодир ер элементлари оксидларининг умумий массавий улушини, шунингдек, органик эритмалар ва технологик эритмаларда нодир ер элементлари оксидларининг умумий массавий консентрациясини гравиметрик усулда аниқлаш методикаси МВИ № Ц-156:2020 «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2026-йил 13-мартдаги 02-15-02/2614-сонли маълумотномаси). Натижада, фосфорит рудаси технологик эритмаларидан ионитлар орқали сорбсиялаш йўли билан таркибидаги лантан бўйича 47–48 мкг/л, серий бўйича 46–56 мкг/л, неодим бўйича эса 42 мкг/л НЕ оксидларининг миқдорини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish