Шодиқулов Жўрабек Меҳриқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Техноген минерал ва гумусли чиқиндиларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда қўллашнинг илмий асослари», 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 02.00.13 ‒ Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Т1117.
Илмий маслаҳатчилар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Музафаров Амрулло Мустафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори, профессор; Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техноген минерал (фосфорит шлами, минераллашган масса, серпентинит, талкомагнезит) ва гумусли (парранда гўнги) чиқиндиларни биргаликда қайта ишлаб, атроф-муҳит муҳофазасига хизмат қилувчи суюқ органоминерал ўғитлар ва оқова сувларни тозаловчи фаоллаштирилган сорбентлар олишнинг чиқиндисиз ва ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парранда гўнги ва шламли фосфорит, шунингдек парранда гўнги ва минераллашган массани КОҲ эритмаси билан ишқорий қайта ишлаш натижасида чиқиндиларни бир вақтнинг ўзида ҳам суюқ органоминерал ўғит, ҳам сорбент учун қаттиқ хомашёга айлантириш орқали атроф муҳит ифлосланишини олдини олишнинг чиқиндисиз технологик асослари ишлаб чиқилган;
парранда гўнги ва шламли фосфоритнинг 80:20 оғирлик нисбатида ҳамда Қ:С нисбатнинг 1:2,5 шароитида юқори агрокимёвий ва экологик кўрсаткичларга эга бўлган суюқ органоминерал ўғит олиш мумкинлиги, шунингдек 65:35 нисбат ва Қ:С 1:3 шароитида гумин кислотанинг суюқ ОМЎ га ўтиш даражаси 76,96 % гача, фулвокислотанинг ўтиш даражаси эса 66,44 % гача етиши илмий асосланган;
Арватен кони серпентинитидан магний гидроксидини нитрат-сулфат кислоталари аралашмаси (75 % Ҳ₂СО₄ + 25 % ҲНО₃ стехиометрик нисбатда) ёрдамида парчалаб ажратиб олиш натижасида МгО нинг суюқ фазага чиқиш даражасини 95,79 % гача етказиш мумкинлиги аниқланган;
Мг(ОҲ)₂ ни КОҲ билан биргаликда (80:20 нисбатда) фаоллаштирувчи реагент сифатида қўллаш орқали суюқ ОМЎ ни магний билан бойитиш мумкинлиги аниқланган;
ишқорий фаоллаштиришдан кейинги қаттиқ қолдиқни 600 °C пиролиз ҳарорати ва 3 Н НаОҲ билан кимёвий фаоллаштириш орқали солиштирма юзаси 195,43 м²/г, сув буғи билан физик фаоллаштириш орқали эса 145,98 м²/г гача етган сорбентлар олиш мумкинлиги, шу билан бир вақтда сув буғи усули кимёвий реагент сарфини талаб қилмаслиги ва чиқинди сувлар муаммосидан холи эканлиги асосланган;
парранда гўнги ва фосфорит шлами асосидаги фаоллаштирилган сорбентлар оқова сувларни оғир металл ионлари (Cу²⁺, Зн²⁺, Пб²⁺), органик бўёқлар, фосфатлар ва бошқа ифлослантирувчилардан тозалашда юқори самарадорлик намоён этиши ҳамда улардан фойдаланиш техноген чиқиндиларнинг ҳажмини камайтириши ва иккиламчи ресурс сифатида айланма иқтисодиётга жалб этилишига хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техноген минерал ва гумусли чиқиндиларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парранда гўнги ва фосфорит шлами асосидаги наъмуналарни ишқорий фаоллаштириш йўли билан суюқ органоминерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” ДМнинг “2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” ДМнинг 2026 йил 11 февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада, парранда гўнги ва фосфорит шламини ишқорий қайта ишлаб агрокимёвий самарали суюқ органоминерал ўғитлар олиш имконини беради;
парранда гўнги ва Марказий Қизилқум фосфорити минераллашган массаси асосидаги намуналарни ишқорий фаоллаштириш йўли билан суюқ органоминерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” ДМнинг “2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” ДМнинг 2026 йил 11 февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада, парранда гўнги ва Марказий Қизилқум фосфорити минераллашган массасини ишқорий қайта ишлаб олинган суюқ органоминерал ўғитлар миқдорий таркибидаги П2О5 ни миқдори 1,49%, сувда эрувчан CаО ни-0,96%, органик моддаларни -4,15%, гумин кислотасини -0,6% ва фулво кислотасини -2,58% гача ошириш имконини беради;
Марказий Қизилқум фосфорити минераллашган массаси ва парранда гўнги асосидаги суюқ органоминерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” ДМнинг “2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” ДМнинг 2026 йил 11 февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). парранда гўнги ва Марказий Қизилқум фосфорити минераллашган массасини ишқорий қайта ишлаб олинган суюқ органоминерал ўғитлар оғир металларнинг ҳаракатчан формаларини 42-67% га камайтириш, ҳаракатчан фосфор миқдорини 89% га ошириш имконини беради.