Бурхонова Гулёра Музаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллиги асосида товар маҳсулоти олиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К1198.
Илмий раҳбарлар: Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Хўжаев Ваҳобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, профессор; Камолов Луқмон Сирожиддинович,кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини комплекс ўрганиш, унинг ер устки органлари асосида биологик фаол қўшимча ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулотни ТИФ ТН бўйича синфлашни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамиз Фаргона вилояти ҳудудида ўсувчи Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўилк бор Республикамизнинг Наманган ва Фаргона вилояти ҳудудларида ўсувчи Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигининг ер устки ва ер остки қисмларининг комплекс кимёвий таркиби замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида ўрганилиб, таркибида 19 та аминокислота, 6 флавоноидлар, 6 сувда эрувчан витаминлар ҳамда 25 та макро ва микроелементлар мавжудлиги аниқланган;
юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) ва ИБП-ОЕС усуллари ёрдамида Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигининг турли вегетация босқичларида биологик фаол моддаларнинг миқдорий тақсимланиши баҳоланиб, флавоноидларнинг максимал миқдори гуллаш фазасидаги ер устки қисмида тўпланиши илмий жиҳатдан асосланган;
Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигидан турли эритувчилар асосида олинган экстрактларнинг специфик биологик фаоллиги ўрганилиб, полифенолларга бой фракцияларнинг юқори гемостатик фаолликка эга эканлиги аниқланган ҳамда биологик фаоллик билан кимёвий таркиб ўртасидаги боғлиқлик асослаб берилган;
Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлиги ер устки қисми асосида “САН-ГУЛ ТЕА” номли биологик фаол чой композицияси ишлаб чиқилиб, унинг технологияси, органолептик кўрсаткичлари, хавфсизлик мезонлари ва стандартлаштириш кўрсаткичлари илмий асосланган;
САН-ГУЛ ТЕА биологик фаол қўшимчаси учун ТИФ ТН қоидаларига мувофиқ товар коди олиниб, маҳсулотни сертификатлаш ва амалиётга жорий этиш бўйича техник ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сангуисорба минор субсп. балеариcа ўсимлигидан кимёвий бирикмалари, биологик фаоллигини текшириш ва гемостатик восита ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сангуисорба минор субсп. балеариcа ва Ачиллеа миллефолиум экстрактлари асосида гемостатик “САН-ГУЛ ТЕА” биологик фаол қўшимчаси (БФҚ) учун Тй004701919-01:2026-сонли Технологик йўриқнома тасдиқланиб, ишлаб чиқаришга жорий этилган (Санитария-эпидемиология қўмитасининг 2026-йил 2-майдаги 029016-сонли хулосаси). Натижада, қон тўхтатиш хусусиятига эга бўлган биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш имконини берган;
маҳсулот учун 2106 90 990 0 ТИФ ТН коди белгиланган ва Божхона қўмитаси амалиётига жорий қилинган (2026-йил 25-майдаги 01-29/5-1467-сонли маʼлумотнома). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида ўсимлик экстрактлари асосида ишлаб чиқилган маҳсулотларни таснифлашни соддалаштириш ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган.