Омонова Сарвинозхон Содиқжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ҳелиотропиум ласиоcарпум ва Ҳелиотропиум дасйcарпум ўсимликларининг кимёвий компонентлари ва уларни товар сифатида синфланиши», 02.00.10 – Биоорганик кимё, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/К1237.
Илмий раҳбарлар: Арипова Салимахон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент; Сиддиқов Ғофуржон Усмонович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳелиотропуим ласиоcарпум ва Ҳелиотропуим дасйcарпум ўсимликларининг юқори биологик фаолликка эга бўлган кимёвий бирикмалар асосида биологик фаол маҳсулот олиш ҳамда уни товар сифатида синфлаш ва сертификатлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳ. ласиоcарпум ва Ҳ. дасйcарпум ўсимликларининг кимёвий компонентларини бирламчи ва иккиламчи метаболитлар комплекс кесимида таҳлиллар ўтказилиши натижасида ҳар икки тур ўсимлик моддаларини ташкил этувчилар ҳақида батафсил маълумотлар олинган;
Ҳ. ласиоcарпум ўсимлиги ер устки қисмининг турли полисахаридлари, уларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари шунингдек, углевод комплексини сувда эрувчан полисахаридлар, пектин моддалари ва гемиселлюлоза гуруҳларига ажратган ҳолда сифат ва миқдорий таҳлили натижасида уларнинг моносахаридлар таркиби миқдорига кўра глюкоза, галактоза, арабиноза ва рамноза устунликка эга эканлиги очиб берилган;
Ҳ. ласиоcарпум СЕПСларни фракциялаш давомида глюкоарабиногалактан ажратилган бўлиб, унинг асосий занжири α-1→6 боғланган галактопираноза қолдиқларидан таркиб топганлиги, унинг C-2 ва C-3 атомларига ўзаро мос ҳолатда арабиноза ва қисман асетилланган глюкоза бирикканлиги очиб берилган;
илк бор Ҳ. ласиоcарпум липидлари ва ёғ кислоталарини сифат ва миқдорий баҳоланган ҳамда нейтрал ва қутбли липидлар гуруҳларига ажратилган ҳолда таҳлил қилиниб, НЛ миқдори ҚЛ миқдорига нисбатан кўп қийматни ташкил этиши, хлорофилларнинг а ва б турлари ўзаро мос равишда 42,8 ва 16,7% миқдорларда мавжуд эканлиги аниқланган;
Ҳ. ласиоcарпум ва Ҳ. дасйcарпум ўсимликларининг флавоноидлари ва витаминларини ЮССХ усулидаги таҳлиллари амалга оширилиб, ҳар икки тур ўсимликнинг органлари кесимидаги сифат ва миқдорий қийматлари аниқланган;
Ҳ. ласиоcарпум ва Ҳ. дасйcарпум ўсимликларининг Ўзбекистон ҳудудида ўсган вакилларининг кимёвий элементлари таркиби илк бор ўрганилиб, ундаги токсик элементлар ва оғир металлар сақланиши бўйича доривор ўсимликларга қўйилган талаблар доирасида эканлиги аниқланган;
илк бор Ҳ. дасйcарпум ўсимлиги алкалоидларининг Фусариум охйспорум патоген замбуруғига нисбатан сезиларли даражада ингибирловчи таъсири аниқланган ва бу ўсимлик хом ашёсидан келажакда қишлоқ хўжалиги ёки фармакологияда фунгисид восита сифатида фойдаланиш имконияти очиб берилган;
Ҳ. ласиоcарпум полисахаридлари экзоген глюкоза юборилиши натижасида келиб чиқадиган қанд миқдорининг кескин кўтарилишини сезиларли даражада пасайтириш хусусиятига эга эканлиги аниқланган;
ТИФ ТНнинг товар позисияларида 3003 90 000 1 рақамини “Ҳелиотропиум ласиоcарпум ўсимлиги биофаол фракциялари асосида полисахаридлар сақловчи” тўлиқ товар кодини киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳ. ласиоcарпум ва Ҳ. дасйcарпум ўсимликларининг ўсимликларининг кимёвий бирикмаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ҳудудида ўсувчи Ҳ. ласиоcарпум ва Ҳ. дасйcарпум ўсимликларининг кимёвий компонентларини ўрганиш Ўсимлик моддалари кимёси институтида 2025-йилда Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган “Ўзбекистон флораси ўсимликларининг алкалоидлари асосида юқори биологик фаолликларни намоён қилувчи самарали дори воситаларини қидириш” тадқиқот мавзусида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026 йил 21-майдаги 4/1255-1391-сон маълумотномаси). Натижада, алкалоид сақловчи икки тур ўсимликнинг кимёвий компонентлари асосида биологик фаол субстанциялар олишнинг фундаментал асосларидан бирини ишлаб чиқиш имконини берган;
Ҳ. ласиоcарпум ўсимлигидан ажратилган сувда эрувчан полисахаридлари асосида “Ҳелиотропуим ласиоcарпум ўсимлиги ер устки қисмидан олинган қуруқ экстракт”ни олиш учун ТЙ 310619568-16:2026 рақамли Технологик йўриқнома ишлаб чиқилган ва мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2026 йил 15-июндаги 01-28/6410-сонли маълумотномаси). Натижада Ҳ. ласиоcарпум ўсимлигидан ажратилган сувда эрувчан полисахаридларни стандарт шароитларда олишнинг товар-технологик хусусиятлари ва жараёнларни регламентлаш имконини берган;
“Ҳелиотропиум ласиоcарпум ўсимлиги биофаол фракциялари асосида полисахаридлар сақловчи” номли 3003 90 000 1 янги товар рақамини ТИФ ТН божхона амалиёти учун киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2026-йил 25-майдаги 01-29/5-1459-сонли маълумотномаси). Натижада Ҳелиотропиум ласиоcарпум ўсимлиги биофаол моддалари – полисахаридлари йиғиндисини товар маҳсулоти сифатида ТИФ ТН да синфлаш имконини берган.