Очилов Сирож Ўрозбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон вермикулитларини бойитиш асосида мураккаб ўғитлар олишнинг чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5829.
Илмий раҳбар: Алланиязов Даврон Оразимбетович, техника фанлари доктори, ката илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Т.04.08.
Расмий оппонентлар: Қурбаниязов Рашид Қалбаевич, техника фанлари доктори, доцент; Умиров Фарход Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон вермикулитларини бойитиш ва қайта ишлашнинг чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида самарали мураккаб ўғитлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тебинбулоқ кони вермикулитининг таркиби физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланди, ва вермикулит минерали таркибида қуйидаги компонентлар (оғирлик %): К₂О - 8,04; МгО - 11,2; ТиО₂ - 2,11; Фе₂О₃ - 13,2; Ал₂О₃ - 18,9; CаО - 1,12; СиО₂ - 44,3 ташкил этиши ҳамда ушбу хомашёни мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган;
вермикулитни бойитишнинг мақбул технологик схемаси таклиф қилинган ва кенг оралиқда технологик параметрларни ўзгартириш шароитида вермикулит консентрати таркибининг ўзгариш қонуниятлари назарий асосланган;
илк бор бойитилган вермикулит ва ўғицфат тузлар асосида белгиланган агрокимёвий хусусиятларга эга мураккаб ўғит композицияларини яратишнинг илмий асосланган ёндашуви ишлаб чиқилган;
вермикулит консентратлари ва улар асосида олинган мураккаб ўғитларнинг минералогик, элемент, тузли таркиби ҳамда товар хоссалари аниқланган;
Қорақалпоғистоннинг Тебинбулоқ кони вермикулитлари асосида маҳаллий қўллаш учун турли маркадаги мураккаб ўғитлар олишнинг чиқиндисиз технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон вермикулитларини бойитиш асосида мураккаб ўғитлар олишнинг чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон вермикулитлари ва минерал тузлар асосида мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси «АЛБАСЕ» МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 1-июндаги 04/10-2160-сон маълумотномаси) Натижада, маҳаллий қўллашга мўлжалланган янги турдаги мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришга жалб қилиш имконини берган;
Қорақалпоғистон вермикулит, глауконит, сапропел, биогумус ва фосфогипс асосида мураккаб гранулаланган НПК-ўғитлар олиш технологияси «АЛБАСЕ» МЧЖ тажриба-саноат қурилмасида апробациядан ўтказилиб, амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 1-июндаги 04/10-2160-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган ечимларни қўллаш ҳисобига пахта хомашёси ҳосилдорлигини 6,5 с/га га ошириш имконини берган.