Беглиев Санжар Реймбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм воҳаси сув қандалаларининг тур таркиби ва биоекологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B980.
Илмий раҳбар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.05/2025.27.12.B.25.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Мусаев Дилшод Мухаммаджанович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти сув ҳавзаларида тарқалган сув қандалалари (Ҳетероптера) фаунасини аниқлаш, уларнинг таксономик таркиби ва экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда сув сифат кўрсаткичларининг сув қандалалари тарқалишига таъсирини илмий асосда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси ҳудуди учун сув қандалаларининг фаунистик гурулари аниқланган бўлиб 11 оила ва 18 авлодга мансуб 35 та турдан иборат фауна шаклланганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун Ҳйдрометра Латреилле, 1796 авлодига мансуб битта тур — Ҳйдрометра граcилента (Ҳорватҳ, 1899) аниқланган бўлиб, шунингдек, 16 авлодга 29 та тур Хоразм воҳаси фаунаси учун илк бор илмий жиҳатдан аниқланган;
морфологик жиҳатидан ўхшаш бўлган турлар: Нотонеcта глауcа ва Илёcорис cимиcоидес нинг молекуляр-генетик ёндашув асосида идентификация қилинган;
сув қандалаларининг тарқалиши сувнинг ҳарорати, эриган кислород миқдори, пҲ, минераллашув ва органик моддалар миқдори билан боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув қандалалари (Ҳетероптера Латреилле, 1810) фаунаси ва биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти ҳудудида тарқалган сув қандалаларига (Ҳетероптера Латреилле, 1810) тегишли 18 авлод, 35 та турга мансуб 42 нусхадаги ҳашаротлар Зоология коллекциясига топширилиб амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 29-декабрдаги 4/1255-3312-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари Шимолий ғарбий Ўзбекистон ҳудудларида тарқалган сув қандалаларининг тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда, уларнинг морфо-биологик ва экологик хусусиятларини ўрганишда, инвазив ва фойдали турларни фарқлашда ҳамда биологик ролини баҳолашда, шунингдек шу соҳага оид атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Хоразм вилояти сув қандалалари (Ҳетероптера Латреилле, 1810)нинг мДНК (CОИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2023-йил 26-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, Илёcорис cимиcоидес тури учун - ОР835572 ва Нотонеcта глауcа тури учун - ОР835573 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.