Кенжаева Дилрабо Кузиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оқ қашқарбеда навларининг  интродуксияси, морфологик ва физиологик хусусиятлари, биокимёвий таркиби (Хоразм вилояти мисолида)», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси  (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В1624.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Уморбек Курбанбаевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи Хоразм Маъмун академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.05/2025.27.12.B.25.01.
Расмий оппонентлар: Холлиев Асқар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор; Досчанов Жалолбек Сапарбаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида таркибида кумаринлар сақловчи оқ қашқарбеда навларининг интродуксияси, морфологик ва физиологик хусусиятлари, биокимёвий таркибини қиёсий аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оқ қашқарбеданинг Алмаз, Иней ва Волжанин навлари Хоразм вилояти шароитига интродуксия қилинган ва мослашуви асослаб берилган;
Волжанин ва Алмаз навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари ва ҳосилдорлиги бошқа навларга қараганда юқори эканлиги исботлаб берилган;
Волжанин навинида эркин ва боғланган кумарин миқдори юқори бўлиши ҳамда мелилот ва О-кумарин кислоталарини кўп миқдорда тўпланиши аниқланган;
Волжанин нави таркибида рутин, апигенин-7-глюкозид, изокверсетин, кверсетин, изовитексин, витексин ва кемпферол каби биофлавоноидларни энг юқори даражада тўплаш хусусиятига эга эканлиги аниқланган;
Алмаз ва Кибрай навларида биофлавоноидлардан – изорамнетин ва формононетин учрамаслиги, Иней ва Волжанин навларида бир хил миқдорда учраши илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти шароитида оқ қашқарбеда навларининг интродуксияси, морфологик ва физиологик хусусиятлари, биокимёвий таркибини қиёсий ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
оқ қашқарбеданинг турли навлари Хоразм вилояти Урганч тумани “Шерзод Ҳамдам” фермер хўжалигининг 2,1 гектар ер майдонида, синовдан ўтказилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 12.12.2025 йил 05/04-04-871-сон маълумотномаси). Натижада, оқ қашқарбеданинг Волжанин нави маҳаллий Кибрай навига нисбатан гектарига 7,4 тонна яшил масса ва 2,4 сентнер уруғ олиниб, гектар ҳисобида 8 млн 400 минг сўм иқтисодий фойда бериш имконини берган;
оқ қашқарбеда навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда йер устки қисмининг биокимёвий таркибини тадқиқ қилиш асосида, унда фаол биологиc моддалар борлиги исботланган ва олинган натжалар ЎзР ФА Хоразм Маъмун академиясида “Доривор ўсимликлар экологияси ва интродуксияси” лабораториясидаги тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 26.11.2025 йил 4/1255-2990-сон маълумотномаси). Натижада, лаборатория генофонди бойитиш, шунингдек дастлабки ахборот банкини яратишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish