Атажанова Ширин Машарибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм воҳаси паразит бўлмаган синантроп ҳашаротлар тур таркиби ва уларнинг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В1456.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.05/2025.27.12.В.25.01. 
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори; профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳаси паразит бўлмаган ҳашаротларнинг тур таркиби ва синантроплашишининг умумий хусусиятларини аниқлаш, уларнинг минтақавий комплексларининг экологик жиҳатдан шаклланиши, фаолияти ҳамда зарарлилигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси шароитида паразит бўлмаган синантроп ҳашаротларнинг тўлиқ инвентаризацияси ўтказилиб, илк бор рўйхати шакллантирилган;
Синантроп ҳашаротларнинг тур таркиби илк маротаба аниқланиб, 9 туркум, 18 оила, 35 авлодга мансуб 52 тури аниқланган;
Ўзбекистон фаунаси учун Перипланета латералис Wалкер, 1868, Полйпҳага планcйи Боливар, 1882, Тапинома магнум Майр, 1861 янги тур сифатида киритилган;
илк бор Жанубий омбор куяси (Плодиа интерпунcтелла Ҳüбнер, 1813) ва дон куяси (Эпҳестиа элутелла Ҳüбнер, 1796) Ўзбекистон фаунаси учун илк бор илмий жиҳатдан аниқланган;
Жанубий омбор куяси (Плодиа интерпунcтелла Ҳüбнер, 1813) ва дон куяси (Эпҳестиа элутелла Ҳüбнер, 1796) турларининг молекуляр (ДНК) идентификацияси полимераза занжири реакцияси асосида идентификация қилинган;
синантроп комплекснинг шаклланиши ҳам эндемик турлар, ҳам интродуцент турларнинг киритилиши туфайли содир бўлиши асослаб берилган;
илк бор тарихий музейлардаги экспонантларни биозарарланишдан ҳимоя қилиш имконини берувчи “Биозарарланиш.уз” платформаси яратилган;
Анаcантҳотермес авлодига мансуб А.туркестаниcус ва А.аҳнгерианус  синантроп ҳашаротлатлар комплексига мансублиги илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Хоразм воҳаси паразит бўлмаган синантроп ҳашаротлар тур таркиби ва уларнинг биоекологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Плодиа интерпунcтелла ва Эпҳестиа элутелла турларининг митохондриал CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/Генбанк/упдате.ҳтмл). Натижада, Плодиа интерпунcтелла - СУБ16079055 Плодиа интерпунcтелла ПЗ188260 ва Эпҳестиа элутелла - СУБ16078941 Эпҳестиа элутелла ПЗ188209 инвентар рақамлари олинган ва у халқаро миқёсда Пйралидае оиласи вакилларининг тарқалиш ареалларини молекуляр даражада аниқлаш имконини берган;
“Биозарарланиш.уз” базавий платформасига “Биологик зарарланишни реал вақт режимида мониторинг қилиш” дастурини ишлаб чиқилган ва Хива шаҳридаги Ичан Қалъа музейларига ўрнатилган ва жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026 йил 14 апрелдаги 4/1255-968-сон маълумотномаси). Натижада, “Биозарарланиш.уз” платформасидаги дастур орқали тарихий музейлардаги экспонантларни биозарарланишдан асраш, сақлаш, зарарини олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish