Олимова Зарина Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Санъат асарларининг фуқаролик муомаласига оид халқаро хусусий ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.1.PhD/Yu1759
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Амиров Зафар Актамович– юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Ҳазратқулов Одилбек Турсунович – юридик фанлар доктори, профессор; Баратов Миродилжон Хомуджонович – юридик фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида санъат асарларининг фуқаролик муомаласини ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва халқаро хусусий ҳуқуқий нормалар билан мувофиқлаштириш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
санъат асарларининг ҳуқуқий табиати комплекс ёндашув асосида тадқиқ қилинган, шунингдек моддий обект ва интеллектуал мулк обекти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳамда уларнинг мустақил ҳуқуқий режимга эга бўлган дуал ҳуқуқий конструксия сифатидаги назарий жиҳатлари асосланган;
миллий ҳуқуқда илк бор санъат асарининг моддий ташувчисига эгалик қилиш интеллектуал ҳуқуқларни автоматик равишда ўтказмаслиги санъат асарлари муомаласи контекстида тизимлаштирилган.
“эргашма ҳуқуқ” (дроит де суите) институти санъат асарларининг иккиламчи фуқаролик муомаласида муаллифнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилувчи махсус ҳуқуқий механизм сифатида комплекс таҳлил қилинган ҳамда унинг муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини таʼминлашдаги аҳамияти очиб берилган;
интеллектуал мулк обектларига бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг кредит таъминоти воситаси сифатидаги ҳуқуқий табиатини аниқлаштириш асосида уларни гаров предметига киритишнинг назарий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган.
интеллектуал мулк обектлари гарови тўғрисидаги шартномаларни давлат ҳисобига олишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилган ҳамда ушбу институтнинг ҳуқуқ эгаларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш ва интеллектуал мулк обектларининг инвестициявий жозибадорлигини оширишдаги аҳамияти асослантирилган.
интеллектуал мулк обектлари билан боғлиқ битимларни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда муҳофаза ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштиришнинг фуқаролик муомаласи самарадорлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий модели ишлаб чиқилган.
санъат асарлари билан боғлиқ низоларга нисбатан медиация, арбитраж ва эксперт баҳолаш усулларини мослаштирилган ҳолда қўллашни назарда тутувчи АДР механизмларини ихтисослаштирилган шаклда қўллаш консепсияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Санъат асарларининг фуқаролик муомаласига оид халқаро хусусий ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида: Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 21-октябрдаги 662-сон қарорига 1-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 19-январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган “Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида”ги низомнинг И бўлими) “е” кичик банди (14-позиция) изоҳларини ишлаб чиқишда фойдаланилиб қуйидаги мазмундаги изоҳлар билан қайта таҳрирланди:
“Изоҳлар:
1. Реклама, мусиқа асарларидан фойдаланганлик учун тушган сумма, ҳомийлик маблағи шаклида тушган сумма, кабел орқали узатилган тақдирда эса — шунингдек, абонент тўлови ҳам муаллифлик ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун ушбу Низомга татбиқан эфир ёки кабел орқали узатувчи ташкилотнинг даромади ҳисобланади.
2. Фойдаланувчининг даромадини аниқлаш қийин бўлган ҳолларда, муаллифлик ҳақи ставкалари мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан фойдаланувчи ўртасида тузилган шартнома асосида қайд этилган суммада ёки базавий ҳисоблаш миқдорида белгиланиши мумкин” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2025-йил 10-декабрдаги № 1-29-39-сон билан қайд этилган далолатномаси). 
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 3-мартдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатнинг (3-илова) 139-позицияси (Арт-обектлар, арт-инсталляциялар ва оммавий макон учун санъат асарлари)ни шакллантиришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-ноябрдаги “Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–358-сон қарори 2-банди “а” кичик хатбошиси(соҳада рақамли ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаган ҳолда тартиб-таомилларни соддалаштириш;)ни, 3-банди “в” кичик хатбошиси (интеллектуал мулк обектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш)ни, 4-банди “в” кичик хатбошиси (интеллектуал мулк обектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликатини тўлов асосида онлайн шаклда бериш тартиби жорий этилади)ни ҳамда 10-банди “а” (интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқни кредит олиш учун гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади), “б” (интеллектуал мулк обектларининг гарови тўғрисидаги шартномалар Адлия вазирлигида белгиланган тартибда ҳисобга олинади) кичик хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish