Агзамова Қизлархон Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инсофли эгалловчи институтини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1426.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Одил судлов академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич – юридик фанлар доктори, профессор; Рахимжонов Акмалжон Бахромжон ўғли – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инсофли эгалловчининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорининг кўчирма нусхаси олинганда давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаши, бироқ бундан мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ижро иши юритишлар мустасно эканлиги асослантирилган;
ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш) қонунчиликда белгиланган мезонларга кўра электрон онлайн-ауксион воситасида амалга оширилиши асосланган;
ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш обектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмаслиги асослантирилган;
биргаликда эгалик қилувчилар ўртасидаги ер участкаларини бўлишда номутаносиблик вужудга келганда, судлар низони ҳал этишда ерга бўлган ҳуқуқдаги фарқ учун тегишли пул суммасини ундириш ёки бошқача компенсация белгиланиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсофли эгалловчи институтини такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаши, бундан мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ижро ишини юритиш мустасно эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 22-апрелдаги “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1060-сон Қонуннинг 3-моддаси 3-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 8-июлдаги 05/1-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ижро ишини юритиш банкротлик ҳолатида ҳам тугатилмаслиги қоидасини аниқлаштиришга ҳуқуқи асос яратган;
ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун электрон онлайн-ауксион воситасида амалга оширилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 10-октябрдаги “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–871-сон Қонунининг 5-моддаси 4-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 8-июлдаги 05/1-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ер участкасини инсофли эгаллаш ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, ноқонуний қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сон қарорининг 33-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2025-йил 26-июндаги иш – 502-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқи инсофсиз эгалловчида вужудга келмаслигининг ҳуқуқий механизмини белгилашга хизмат қилган;
биргаликда эгалик қилувчилар ўртасидаги ер участкаларини бўлишда номутаносиблик вужудга келганда, судлар низони ҳал этишда ерга бўлган ҳуқуқдаги фарқ учун тегишли пул суммасини ундириш ёки бошқача компенсация белгиланиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сон қарорининг 33-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2025-йил 26-июндаги иш – 502-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ер участкалари учун компенсация белгилашнинг ҳуқуқий механизмини бойитишга хизмат қилган.