Толлибаева Малика Улмасжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодий суд ишларини юритишда адвокатнинг вакил сифатидаги иштироки: назарий-амалий жиҳатлари”, 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Yu1543
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Отахонов Фозилжон Хайдарович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Ҳазратқулов Одилбек Турсунович – юридик фанлар доктори, профессор; Олимова Камила Камалитдиновна юридик фанлар бўйича фалсафа доктори
Етакчи ташкилот: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодий судларда адвокатнинг вакил сифатидаги иштирокини комплекс таҳлил қилиш, соҳага оид назарияни ривожлантириш ва амалиётни такомиллаштиришга қаратилган таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адвокатнинг суд бошқарувчиси сифатидаги фаолияти ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият ҳисобланмаслиги ҳамда унинг адвокат шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари жумласига киритилиши зарурлиги асослантирилган; 
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун тайинланган адвокатнинг фуқаронинг тўловга қобилияцизлигини важ қилиб фуқаролик ва маъмурий суд ишларида юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортишига йўл қўйилмаслиги асослантирилган; 
адвокатнинг ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишига оид чекловларни адвокатнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи умумий қоида сифатида қўллашнинг конституциявий-ҳуқуқий ёндашуви асослантирилган; 
иқтисодий суд ишларида адвокат иштирокининг процессуал хусусиятларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодий суд ишларини юритишда адвокатнинг шартнома бўйича вакил сифатидаги иштирокини такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:  Адвокатнинг суд бошқарувчиси сифатидаги фаолияти (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга ошириш бўйича адвокатлик фаолияти учун лицензия олган адвокатлар учун) ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21-февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни 7-моддаси (“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси учинчи қисмига киритилган еттинчи хатбоши)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-мартдаги № 3/дн-35-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида адвокатнинг суд бошқарувчиси сифатидаги фаолияти у шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига киритилган;            Фуқаронинг тўловга қобилияцизлиги важ қилиб давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун тайинланган адвокат юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортилмаслиги кераклиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни 3-моддаси 1-банди (“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси бешинчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-мартдаги № 3/дн-35-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида адвокат томонидан фақат жиноят судларида ҳимоячи вазифасида эмас, балки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганда фуқаролик, маъмурий судларда ҳам иштирок этиши имконияти ҳисобга олинди ва фуқаронинг тўловга қобилияцизлиги важ қилиб унга юридик ёрдам кўрсатишдан воз кеча олмаслиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2026-йил 12-июлдаги КСК-4-сонли қарори “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида мазкур Қонуннинг 3-моддаси биринчи навбатда адвокатнинг ҳуқуқий мақомини белгилаши ҳамда унинг ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишини умумий қоида сифатида тақиқлаши қайд этилган. Мазкур таклифлар Конституциявий суд қарорини ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинган;
Тадқиқотчининг “Иқтисодий суд ишларида адвокатнинг иштироки” номли ўқув қўлланмаси Тошкент давлат юридик университети ректорининг 2026-йил 19-июндаги 136-ум-сон қарори билан 60420101 – Юриспруденсия таълим йўналиши учун ўқув адабиёти сифатида нашрга тавсия этилган бўлиб, мазкур ўқув қўлланма Фуқаролик процессуал ҳуқуқи, Иқтисодий процессуал ҳуқуқи, Ҳакамлик жараёни ва медиация фанларини ўқитишда амалиётга жорий этилиб, ундан самарали фойдаланиб келинмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish